якшанба,
6 октябр 2024
11 март 2021
Блогер Отабек Сатторий устидан суд бошланди
11 март куни жиноят ишлари бўйича Музработ тумани судида блогер Отабек Сатторий устидан суд бошланди. Сатторий товламачилик, туҳмат ва ҳақоратда айбланмоқда.
Ютубдаги «Халқ фикри» канали асосчиси, 42 ёшли Отабек Сатторий жорий йилнинг 29 январь куни Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси тергов бўлими ходимлари томонидан ҳибсга олинган эди.
Блогернинг отасига кўра, Сатторийни Шеробод ҳокимлигидан дея унинг синган телефони ўрнига келтириб берилган қоғоз пакетга ўроғлиқ янги телефонни олаётган пайтда «далилий ашё билан» ушлашган.
Судга раиси Й.Йўлдошев 1 февраль куни чиқарган ажримда «айбланувчи Отабек Сатторийга эҳтиёт чораси сифатида” қамоқ белгилангани ва у Термиз шаҳри 9-тергов ҳибсхонасида қолиши ёзилган эди.