Асосий мавзулар
25 март 2021

Коррупцияга қарши чиққан фаолга ким таҳдид қилмоқда?

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Шоввозсойдаги махфий қароргоҳи мавзусини илк бор кўтариб чиққан тошкентлик фаол Алексей Гаршин шахсига таҳдидлар қилинмоқда. Бу ҳақда у ўтган ҳафтада тармоқдаги саҳифасига қўйган навбатдаги видеомурожаатида билдирди.

Унинг сўзларига кўра, бу каби шахслар, эҳтимол гуруҳлар томонидан ўзига нисбатан таҳдидлар икки йилдан буён давом этмоқда.

“Бундай таҳдидлар намойишкорона ва бутун дунёга очиқ тарзда ютуб каналига қўйилмоқда. Мен ёмон бир кориҳол содир бўлишини олдиндан сезяпман. Шунинг учун уларни сиз учун очиқлашга қарор қилдим”, дейди Гаршин ўз мурожаатида.

Гаршин унга таҳдид қилган иккита шахс аудиосини илова тарзида келтирган. Турма жаргонини эслатувчи ҳар иккала аудиода фаолдан давлат ишларига аралашмаслик талаб этилади, акс ҳолда унга жуда ёмон бўлиши айтилади.

“Салом, Лёша. Сенга бугун салом йўлламоқчиман. Бу салом мазмунини ҳозир айтиб бераман сенга. Биринчидан, каллангни дуч келган жойга тиқаверма ва кимларгадир ақл ўргатма. Ўзинг қаерда яшаяпсан? Агар Россияда бўлсанг, ўша Россиянгда ўтиргинда, ўша жойларни тартибга сол. Сизларда кўп-ку ахир ҳар хил Навальний ва яна аллакимлар. Агар Ўзбекистонда яшаётган бўлсанг, мен сени огоҳлантираман, кейин жуда оғриқли бўлади…”.

Иккинчи аудио айни мазмунда, аммо тартибсиз болахонадор ҳақоратларининг кўплиги билан ажралиб туради.

“Салом алайкум, Лёха. Бу Бахтиёр. Нимага (…) қилаяпсан? Кимга маслаҳатлар беряпсан? Сен қанжиқ, рус чўчқаси, б…! Бор ўша … Россиянгга! Ўша ерда, … маслаҳатлар бер. Сенинг кучинг етадими … Мен сени Тошкентда бўлсанг ҳам, бошқа жойда бўлсанг ҳам қидириб топаман. Агар Ўзбекистонда бўлсанг … сен ўз гапларинга жавоб берасан. Сен ўзингнинг б… аҳмоқ дўстларингни ўзингга ўхшатиб ўқитмоқчисан, шунақами? Сен … Мен сенинг кўтингни йиртиб ташлайман, п…! Шундай қиламанки, сенинг б… қизинг ёки бошқа бировинг Тома б… фоҳиша бор-ку, ана шундай бўлиб юради кейин. Қанжиқ, сени огоҳлантираман, яна бир марта шундай чиқиш қилсанг, оғзингни йиртиб ташлайман н..й! Пидор, мен сенинг ойингни… ! Тушундингми? Яна бир марта б… п… бизнинг мамлакатимизга осилма! Ва умуман чакагингни ўчир. Қорақалпоғистон ҳақида умуман гапирма. Агар духинг етса, шу ерга кел, мен сени …, ифлос чўчқа” .

Алексей Гаршин бу таҳдидларни таҳлил қилиб,  ўз ҳаётига жиддий хавф туғилаётганини англаганини билдиради. Таҳдидларга сабаб эса, унинг сўзларига кўра, Шавкат Мирзиёевнинг Шаввозсойдаги махфий қароргоҳи ҳақида тайёрлаган ҳужжатли видеоматериалларидир.

“Биринчи видеони мен АҚШ элчихонаси яқинида намойиш қилган эдим. Шу куниёқ менинг изимга тушишди. Мени ҳибсга олишди. Мен билан суҳбат ўтказишди.”

Тошкентлик фаол Алексей Гаршин билан ҳамкорликда тайёрланган кейинги видеони эса “Озодлик” радиоси тақдим қилган эди. Гаршин президентнинг Шаввозсойдаги қароргоҳи мамлакат ва халқ равнақи учун олинган жуда катта кредитлар эвазига қурилгани ва бу маблағлар жиддий коррупцияга алоқадор, халқ учун фойдаси тегмайдиган ҳашаматли саройлар қурилишига сарфланганини айтади.  

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 октябр 2020
Ҳаммани турли тўловларга мажбурлайдиган Мажбурий тўлов бюроси ходимларининг ўзи мажбурий пахта теримига мажбурланмоқда.  “Мажбур” сўзи устида қурилган бу гап ...
13 июл 2020
Ўтмиш тозалаб қўйилган. Ëлғон эса ҳақиқат дея бизга тақдим қилинмоқда. Бу гапни ëзувчи Жорж Оруэлл бундан 70 йил олдин ...
14 март 2016
Maхбуслар ҳеч қачон озиқ овқатни тўлиқ олмайди. Албатта олиб қолишади. Масалан, киритган чой, шакар-қанд, сигаретларингизни ярмини махбусга беради. 159 ...
12 июл 2019
Рассои Кирпи Eltuz.com
Блоглар
23 ноябр 2021
Янги миллий кутубхона қурилиши (янги миллий театр қурилиши ҳам) янги ва яп-янги Ўзбекистондаги энг кераксиз ...
21 ноябр 2021
Сиëсатчи бўлиш¸ сиëсатга кириш бугунги Ўзбекистонда бошни кундага қўйиш билан баробар. Бу ҳақда Жаҳонгирга ëзувдим ...
11 ноябр 2021
Халқаро журналист «Агнешкахон воқеаси» кўп саволларга жавобларни очиб берди. Келинглар, жонажон аккредитациядан бошлаймиз. Айнан уларни ...