Асосий мавзулар
14 сентябр 2021

Қочқинлар қачон ўз набирасини қучади?

Бу расмда Ўзбекистонни 27 йил бошқарган марҳум президент Ислом Каримов ўз набираси Марям билан. Марям Тиллаева бутун ҳаёти давомида ер куррасининг мутлақо қарама-қарши қисмида – АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида яшаганига қарамай, Ўзбекистондаги бобоси билан учрашишида муаммо бўлмаган.

Мана бу эса Ислом Каримовнинг шогирди Шавкат Мирзиёевнинг ўз набираси билан тушган расми. Мирзиёев бош вазир бўлиб ишлаган пайти унинг набиралари Жанубий Корея, Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида яшашларига қарамай, доимо бобоси билан учрашиш имкониятига эга бўлишган.

«Ота-она билан бирга нонушта қилиш, неваралар қуршовида бўлиш, бир пиёла чой устида суҳбатлар… Сиз-чи, бугун ота-онангиз, бува-бувингизга қучоқ очдингизми?», деб ёзди 12 сентябр куни бу расмни инстаграм саҳифасига қўйган Саида Мирзиёева.

Мирзиёвнинг набираси билан тушган расми тезгина тармоқда тарқалди. Унга олқишлар ёғдирилди. Айни пайтда Мирзиёеванинг сўзлари сиёсий сабабларга кўра мамлакатни тарк этган, ота-онаси, фарзандлари, набираларини бориб кўриш имкониятидан маҳрум ватандошлар учун саволлар уйғотмоқда.

Бугун Канадада яшаётган, “Эрк” демократик партияси собиқ фаоли, Олий Мажлиснинг собиқ депутати, 63 ёшли Насрулло Саййид 2019 йилнинг апрелида, икки мамлакат ўртасида визасиз режим жорий қилинганига қарамай, уни аэропортдан ортга кайтаришгани, кейинчалик 2020 нинг февралида Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига борганида яна чегарадан Ўзбекистонга киритилмаганини айтади.

“Ҳа, неварани қучоққа олиб ўтириш боболар учун энг лаззатли ва ширин ҳиссиёт… Ўзбекистонда уч қизим ва улардан 6 неварам бор. Мана, 15 йилки, шу золимлар мени ўз Ватанимга киритмайди, невараларим билан кўришишимга йўл қўймайди”, дея изоҳ ёзди президентнинг набираси билан тушган сурати остига канадалик ўзбек диссиденти.

Айни ҳолатни АҚШ ватандошлигини олган 65 ёшли Исоқжон Зокиров ҳам бошидан кечирмоқда. 2019 йилнинг июлидан бошлаб АҚШ ватандошлари учун Ўзбекистонга енгиллаштирилган электрон виза тизими жорий қилинганига қарамай, Исоқжон Зокировнинг ватанига саёҳат қилиш учун барча ҳаракатлари бесамар кетган.

У электрон виза олиш учун сайёҳлик агентлигига бир неча бор мурожаат қилган. Бироқ атиги 20 доллар эвазига барча АҚШ ватандошлари учун очиқ Ўзбекистонга виза олиш имконияти унинг учун ёпиқлигича қолган.

“Виза бермаслигига сабаб, албатта, менинг мухолиф қарашга эгалигим. Мен советлар даврида «Бирлик» халқ ҳаракатининг Андижон вилоятидаги фаол аъзоларидан эдим. 2001 йили Инсон ҳуқуқлари федерацияси Хелсинки жамияти аъзоси бўлганман, Андижон вилояти бўйича”, дейди Зокиров.

Ҳолбуки, Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги консуллиги маълумотига кўра, 2019 йилнинг уч ойи давомида 3,5 мингга яқин америкалик электрон виза олиб Ўзбекистонга борган. Бу ўтган 2018 йил давомидаги статистикага нисбатан ҳам 145 фоиз кўпдир.

Йилдан йилга Ўзбекистонга кўплаб собиқ муҳожирлар қайтмоқда, бироқ бу имтиёз айримлар учун ҳамон истиснолигича қолмоқда. 

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 феврал 2020
Сурхондарёлик Абдуғани Эрдонов 62 ёшда. У шундан 7 йилини қамоқда ўтказмоқда. Тадбиркор ва беш фарзанднинг отаси Эрдонов Тожикистон фойдасига жосуслик ...
22 июн 2016
Истанбулнинг Бақиркўй туманидаги саккизинчи оғир жазо маҳкамасида давом этаëтган суд жараëнида қотиллик ташкилотчиси дея кўрилган Собир Шукуров ва қатлни ...
26 январ 2022
“Вақт машинаси” кўрсатувининг олдинги сонларида биз Ўзбекистон тарихининг хонликлар даври, Россия истилоси ва Сталин қатағонлари даври ҳақида ҳикоя қилган ...
5 апрел 2023
Бугун эсламоқчи бўлганимиз – улуғ француз ёзувчиси Антуан де Сент Экзюперининг «Кичик шаҳзода»си. 1943 йилнинг 5 апрелида Америкада илк ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...