Асосий мавзулар
27 апрел 2022

Алламжонов ҳақ бўлса, унда нега Элтуз блокланган?

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Женевада бўлиб ўтган тадбирдаги чиқишида Каримов даврида цензура бўлгани ҳақида гапирди. Бу видеони у 27 апрел куни ўз фейсбук саҳифасида эълон қилди.

«Халқаро ташкилотлар раҳбарлари, ҳуқуқ ҳимоячилари, Европа ва Осиё давлатлари элчилари иштирокида Женевада бўлиб ўтган тадбирда ўзбек матбуотининг кечаси, бугуни ва эртанги куни қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги мулоҳазаларимни билдирдим», дея изоҳ қолдирди Алламжонов ўз саҳифасида.

Шунингдек Алламжонов ўз нутқида Мирзиёев иқтидорга келганидан кейин, турли ютуқлар қаторида туҳмат ва ҳақорат учун журналист ва блогерларга нисбатан қамоқ жазосини бекор қилинишига эришилгани ҳақида ҳам гапирди.

Мирзиёев даврида журналист ва блогерлар фаолиятига бўлган муносабат ўзгаргани ҳақидаги Алламжонов иддаолари саволлар уйғотади.

Чунки, 2022 йил 3 февраль куни жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп тумани суди маҳаллий блогер Собиржон Бобониёзовни Ўзбекистон президентини ҳақорат қилишда айбдор деб топиб, уни 3 йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарган эди. 

Бобониёзовнинг президентдан кетишни талаб қилиб шиппакни ерга ирғитгани акс этган видеони тарқатгани суд ҳукмига сабаб бўлган эди.

ЖКнинг 158-моддаси 3-қисмида Ўзбекистон Республикаси президентини омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, матбуот ёки бошқа оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникация тармоқларидан ёки интернет ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда уни ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилишда айланганлар уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўрсатилган. 

Айнан президентга туҳмат ва ҳақорат моддаси билан айбланган жамоатчилик фаоли Валижон Калонов эса  2021 йил 3 феврал  куни руҳий шифохонага ётқизилган ва ҳамон у озод этилмаган.

Ўтган йилнинг 10 майида эса Сурхондарё вилояти Музработ тумани суди блогер Отабек Сатторийни 6,5 йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарган эди. 

Жорий йилнинг январида эса “ЛГБТ тарғиботчиси” сифатида кўриладиган блогер Миразиз Бозоровга нисбатан суд 3 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинлади. 

Алламжонов шунингдек, Мирзиёев иқтидорга келганидан кейин Би Би Си, Немис тўлқини, Fergana.ru каби бир қанча сайтлардан тўсиқлар олиб ташлангани ҳақида гапирди.

Яна савол туғилади. Агар ҳорижий сайтлардан тўсиқлар олиб ташланган бўлса, у ҳолда Элтуз сайти нега Ўзбекистонда хамон блокланганича қолмоқда?

Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 ноябр 2019
Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бугунги ўзбек жамиятининг пул қутуртирган энг типик вакилидир. Қутурган махлуқ ҳатто ўз хўжайинини ҳам ...
14 август 2020
Яна ҳафта айланиб сиз билан юз кўришиб турибман. Мағрурсиз, масрурсиз  ва орангизда севгидан мажнун, ҳаëтга мафтун кишилар бор. Фақат ...
1 октябр 2015
Мажбурий пахта терими ҳажв қилинган “Темир хотин” фильмини суратга олган Исамат Эргашевнинг ўзи ҳам пахта даласига сафарбар этилди. Озодлик ...
18 сентябр 2019
Шу кунларда ЎзА журналисти Анора Содиқова ўзбек тилининг Ўзбекистонда ривожланишини қўллаб чиқишлар қилди. Таниқли ўзбек шоири Мирзо Кенжабек эса ...
Блоглар
26 март 2023
Тошкентда Рауф Парфининг илк ҳайкали очилади. 27 март соат 11 да Тадбир Амир Темур проспектидаги ...
21 март 2023
Элтуз ўзининг кундалик кўрсатувларини давом эттиради. Бугунги кўрстувимизга ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларидан буён АҚШда яшаётган ...
13 март 2023
«Елтуз» каналида ўз видеоблогини юритаётган АҚШда яшаётган 70 ёшли қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов апрел ...