Асосий мавзулар
18 май 2022

Косонлик ўқитувчи судга уйидан қатнаш шарти билан қамоқдан озод этилди

Қашқадарё вилояти Косон тумани жиноят ишлари суди 17 май кунги суд мажлисида қамоқ билан боғлиқ жазо тайинланган инглиз тили ўқитувчиси Дилдора Ҳакимовани суд залидан озод этди.

“Қамоқ билан боғлиқ жазо алмаштирилиб, бундан кейинги суд мажлисига уйидан қатнайдиган бўлди. Прокурор қамоқ жазоси қолишини қатъий сўраса-да, суд мустақиллигини сақлаб қолди”, деди суд жараёнларини яқиндан кузатаётган жамоатчилик фаоли Наргиза Келдиёрова “Элтуз” билан суҳбатда.

Унинг билдиришича, фирибгарлик жиноятида айбланаётган Дилдора Ҳакимованинг ҳибсга олинишига блогерлик фаолияти сабаб бўлган.  

Шу вақтга қадар Дилдора Ҳакимова ижтимоий тармоқда “Инсон ҳуқуқи ва қадри” каналини юргизиб келаётган эди. Айблов хулосасида айни каналда чоп этилган постлар ва фотосуратларни кўздан кечириш баённомалари жиноят иши учун ашёвий далил сифатида эътироф этилган.  

“Кейинги бир неча йиллар давомида Ҳакимова онкология касаллигига ҳам чалинган. Илоҳим унга шифо берсин. Нима бўлганда ҳам ҳақиқат қарор топишини истайман”, деди Наргиза Келдиёрова.

Ҳакимова жорий йилнинг 26 февралидан буён Қарши шаҳридаги 5-жазони ўташ колониясида сақланаётган эди.

Айблов хулосасига кўра, Ҳакимова жорий йилнинг 18 январида қўзғатилган жиноят ишига дастлаб гувоҳ сифатида жалб этилган.

26 февраль куни у Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик), 139-моддаси 3-қисми “г” банди (туҳмат) ва 140-моддаси 2-қисми (ҳақорат) билан ишга айбланувчи тариқасида жалб этилганди. Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган эди. 

Тағин ўқинг
27 июл 2024
Бундан бир неча кун муқаддам Шерали Комилов қўлга олигани ҳақида хабар берган эдик. Шерали Комиловга жиноят кодексининг 168, 140 ...
14 май 2019
«Коридорга чиққанимизда, навбатчи ҳарбий менга паст овозда: – Ўйин бўлганини билдингиз, анови СППни сиздан гап олиш учун қамади, эҳтиёт ...
1 сентябр 2015
Яъни¸ жавобни аниқлаштирсак қадимий ҳайкални ўзбек жангарилари Толибон сиëсий иродасига кўра вайрон қилишди. Бу мен учун янгилик бўлган йўқ ...
15 октябр 2018
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри судида 15 октябрь куни бўлиб ўтган апелляция маҳкамаси ака-ука диндорлар – 56 яшар Аброл ...
Блоглар
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...