Асосий мавзулар
30 май 2022

«Элтуз» Портали: Қашқадарёнинг ҳароб тиббиёт пунктлари

Телеграмдаги «Элтуз» Порталига ҳар куни кўплаб шикоят мактублари келишда давом этмоқда. Баъзан уларни мустақил манбалар орқали текшириш имкони йўқ. Айни нуқсонларни тўлдириш мақсадида Элтуз эндиликда видеофактлар ва ҳужжатлар келтирилган ҳолатларга кўпроқ эътибор қаратишни лозим топди.

30 май куни эътиборингизга тақдим этмоқчи бўлганимиз навбатдаги иккита видеошикоят Қашқадарё вилоятининг Ғузор ва Косон туманларидаги эътиборсиз қолаётган қишлоқ тиббиёт пунктларининг бугунги аҳволи ҳақида.

Элтузга видеошикоят жўнатган Қашқадарё вилоят Косон тумани Хўжақудуқ маҳалла йиғини турғунлари қишлоқ тиббиёт пунктининг ҳароб аҳволига эътибор қаратишни сўрашган.

Хўжақудуқнинг қаровсиз тиббиёт пункти


Хўжақудуқ Тиббиёт пукти масъул шифокори Жуманазаров Ғайратнинг сўзларига кўра, Косон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли бу бинода 3400 нафар аҳоли яшайдиган маҳаллага эмлаш ҳизмати кўрсатилади.

Маҳалла турғунлари эса 90-йилларда қурилган бу бинода илгари қишлоқ акушерлик фельдшерлик пункти жойлашгани, кейинчалик эса эътиборсиз қолиб кетганини айтишмоқда.

Маҳаллий тадбиркор Худойбердиев Асрор бугун маҳаллий ҳокимият оқсоқол сайлови билан овора бўларкан, оддий инфротизилмаларга, йўллар қурилишига эътибор берилмаётгани, Тиббиёт пунктида эса замонавий тиббиёт жиҳозлари тугул, ҳатто оддий ҳожатхона ҳам йўқлигини айтади.

Қишлоқ тиббиёт пунктидаги аҳволни «Элтуз» нашри учун бориб яқиндан ўрганган косонлик фаол Келдиёрова Наргиза эса шундай изоҳлайди.

«Бу ерга Косон туман Тиббиёт бирлашмасидан масъуллар умуман келмаганлиги кўриниб турибди. Бундан илгари маҳаллий фуқаролар замонавий тиббий ускуналар билан жихозланган тиббиёт пункти қурилишини талаб қилиб чиқишган эди. Бу масала бўйича масъулларга, депутат Дилмирзаев Азаматга мурожаат қилганимизда телефонни кўтармади. Ҳозир мана маҳалла фуқаролари билан суҳбатлашиб келаяпман, улар «ҳақиқатан ҳам биз эътибордан қолган фуқаролар бўлсак керак» дейишмоқда. Ҳурматли депутатлар, туман рахбарлари мана шу тиббиёт пунктида даволанишни, эмланишни истаган бўлармиди?» дея савол қўяди Келдиёрова.

Харобага айланган Қовчин қишлоқ тиббиёт пункти

Навбатдаги видеошикоятда эса Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Зарбдор МФЙ Қовчин врачлик пунктидаги аҳвол акс этган. «Элтуз» нашри роппа роса бир йил бурун 2021 йилнинг 9 мартида у ердаги аҳвол ҳақида кичик бир репортаж тайёрлаган эди. Видеошикоят муаллифига кўра, шундан кейин қурувчилар келиб бинода бузиш ишларини бошлашган.

«Ўтган йили Ютуб каналингизда видеолавҳа қилиб берган эдингиз, бунинг учун ташаккур албатта, мана бу йил ҳам Қурувчилар келиб бинони бузиб ташлашдию, яна шу ҳолича қолдириб кетиб қолишди. Жорий йилнинг 7 майидан то 17 майгача ишлашиб, яна кетиб қолишди, биз яна ҳайронмиз, илтимос ёрдам беринг», дейди Элтуз порталига видео жўнатган маҳалла турғуни.

Бир йил бурун Элтузга видеошикоят жўнатган Ғузорлик фуқаро Қишлоқ тиббиёт пункти Қашқадарё вилояти марказидан 25 км узоқликда, Қарши-Шаҳрисабз йўлида жойлашгани. Бинода дорихона, тез ёрдам ва оилавий поликлиника бўлимлари мавжуд бўлгани. Бинони таъмирлаш “Обод қишлоқ” дастурига киритилгани, бироқ бошланган ишлар тўхтатилганини айтган эди.

Ўшанда ҳам бино ташландиқ бир аҳволда, Антисанитария ҳукмрон. Дераза ойналари синиқ. Қувурлар чириган. Бино томи нурай бошлаган ва шифер қилинмаган эди.

«Элтуз»га қашқадарёлик фуқаро жўнатган кейинги видеода орадан бир йил ўтиб Ғузор тумани Қовчин қишлоғи тиббиёт пункти биносининг харобага айлантирилгани акс этган.

Элтуз Қашқадарёдаги қишлоқ тиббиёт пунктларида юзага келган юқоридаги икки ҳолат юзасидан тегишли идораларнинг изоҳини кутиб қолади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 сентябр 2021
Дунёдаги энг йирик “Ernst & Young“ (EY) аудиторлик компанияси Швейцария тарихидаги иккинчи йирик банкротликдан кейин жиддий текширилмоқда.  EY аудиторлари ...
26 феврал 2024
Тарихчи олим Анвар Назир 2018 йилнинг 26 феврал куни «Элтуз» нашрига Қўқонда Қўқон мухториятининг 100 йиллиги тадбирини ўтказишга рухсат ...
13 май 2023
2022 йил  22 Июл кун  ўзбек шоири ва сиëсатчиси Муҳаммад Солиҳни  Туркиянинг Ёлова шаҳридаги «Турк Дунёси сиёсатчилари учрашуви» номи ...
19 май 2018
Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида бошланғич синф ўқувчилари манглайига ручка билан «2» қўйган ўқитувчилар иши прокуратурага оширилди. Тошкент вилояти халқ ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...