Асосий мавзулар
9 август 2022

600 секунд: Сардор Умрзоқов Чилонзор ҳокими ва туман прокурорини ишдан ҳайдади…

Салом қадрли муҳлислар. Эътиборингизга Элтуз 600 секундни тақдим этади.
+++
Президент Администрацияси раҳбари Cардор Умурзақов Чилонзор ҳокими Мавлонов ва  туман прокурори Бозоровни ишдан хайдади. Сабаб – дарахтлар кесилиши. Шу билан бирга дарахт кесилганини кўриб кўрмаганга олган Ортиқхўжаев  ва шаҳар прокурори Қосимовга ҳисоб даптарига ëзиш шарти билан ўта қаттиқ ҳайфсан берилди.
+++
Ўзбекистон Президенти давлат хизматчилари фаолиятини тартибга солувчи қонунни имзолади. Ҳужжатга кўра, давлат хизматчисига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, корхона таъсисчиси бўлиш, Ўзбекистондан ташқарида ҳисоб рақамлари очиш ва хорижда кўчмас мулк сотиб олиш тақиқланади.  Шу билан бирга, ҳар бир давлат хизматчиси даромадлари ва мол-мулки ҳақида декларация тақдим этиши шарт. Қонун 8 ноябрдан кучга киради.
+++
8 август куни соат 19:00 ларда, Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган «Тошкент-Самарқанд» йўналишида, «Исузу» русумли ҳамда «Зил-130» русумли юк автомобиллари иштирокида тўқнашув ҳодисаси содир бўлган ва иккала транспорт воситаси ҳам ағдарилган. Ҳеч ким қамоқда ëки гўрда эмас.
+++
Туркияда таниқли ўзбек қўшиқчиси Жаҳонгир Отажоновнинг «Рено» автомобили ўғирлаб кетилганига оид кўплаб видеолар тармоқда тарқалди. Буни кўпчилик, президентликка ўз номзодини қўйишга интилаётган Отажоновга қарши ҳукумат босимларининг давоми дея англамоқда. Видеотасвирларга кўра, Автомобил 30 июл куни икки нафар шахс томонидан ўғирланган. Ўғрилар ҳали қўлга олингани йўқ.
+++
Хитой қирувчи самолётларининг Тайван атрофида амалга оширган ҳарбий ўқув парвозлари видеоси эълон қилинди.
+++
Украина президенти Владимир Зеленский россиялик фуқароларни ғарб мамлакатлари ҳудудига киришини тақиқлашга чақирди.
The Washington Post журналистлари билан суҳбат чоғида Зеленский бу Россия томонидан Украина ҳудудлари аннексиясини тўхтатишнинг кам сонли йўлларидан бири эканини айтган.
“Улар бу урушнинг бизга ҳеч қандай даҳли йўқ, бунга бутун аҳоли жавобгар бўлиши мумкин эмас, дейишлари мумкин, шундай эмасми? Аммо мумкин. Аҳоли шу ҳукуматни танлади ва у билан курашмаяпти, баҳслашмаяпти, унга бақирмаяпти. Россияликлар, қандай бўлишларидан қатъий назар, марҳамат қилиб, Россияга кетишсин”, деди Украина президенти.
+++
Москва метросида VPN – сервислар хатарли экани тўғрисида плакатлар пайдо бўлди. Мазкур сервислар Anonymous гуруҳи ҳакерлари ҳамда киссавурлар билан қиёсланган.
2022 йилнинг март-июль ойларида Россия интернетдан VPN-сервисларни юклаб олиш сони бўйича иккинчи ўринга чиққан. Бу каби ҳолатга Россияда кўплаб сайт ва ижтимоий тармоқ серверларининг блокланиши сабаб бўлган.
+++
Польша Миллий хавфсизлик бюроси, Кейинги икки ой Украинадаги уруш натижасини ҳал қилиши мумкин дея баёнот берди.
+++
Айни пайтда Лукашенко Польшани Украинанинг бир қисмини ва бутун Беларусни босиб олишга уринаётганликда айблади.
+++
Беларусда урушга қарши акцияга чиққан мингдан ортиқ фуқаро қўлга олинган. “Весна” ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази маълумотига кўра, бундан ташқари, мамлакатда урушга қарши фаолият юзасидан 30 дан зиёд жиноят иши очилган.
Беларусда одамлар кўпинча мамлакат ҳудудида юрган Россия ҳарбий техникаси суратларини расмийлар томонидан экстремистик ўлароқ тан олинган Telegram-каналларига йўллаганлари учун ҳам қамалишади.
“Весна” маркази вакиллари бунга оид ҳисоботлари билан Беларусда урушга қарши чиқаётганлар расмийлар томонидан қай даражада қатағон қилинаётганини кўрсатиш бўлганини билдирганлар.
+++
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров иттифоқчи кучлар Украинанинг Соледар шаҳридаги «Кнауф» заводи ҳудудини назоратга олганини маълум қилди.
+++
Украина собиқ мудофаа вазири Михаил Ежель давлатга хиёнат иши бўйича гумонланувчига айланди.
Иш 2010 йилги Харьков келишувлари билан боғлиқ бўлиб, унга кўра Россиянинг Қримдаги Қора денгиз флотининг ҳозирлиги 2042 йилгача чўздирилган эди.
Ежель Украина миллий манфаатларига зарар етказганликда гумонланяпти.
Мазкур иш бўйича собиқ президент Виктор Янукович томонидан имзоланган Харьков келишувларига алоқадор бўлган яна икки вазир фигурантга айланган.  
Ежель ҳозирда Беларусда истиқомат қилади ва у ерда қочқин мақомига эга. Кўплаб бошқа жиноят ишларининг фигуранти бўлган собиқ вазирга нисбатан Украинада қидирув эълон қилинган.
+++
Ғарб санкциялари оқибатида Россия авиакомпаниялари самолётларни эҳтиёт қисмлар учун демонтаж қилишни бошлади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
+++
АҚШ Россиянинг Украинани эгаллашига йўл қўйиб берса, дунёда «урушлар мавсуми» бошланади деди жумладан Блинкен.
+++
Украина Хавфсизлик хизмати  россиялик диверсантлар қўлга олинганини маълум қилди. Тергов версиясига кўра, улар Украина мудофаа вазири Алексей Резников ва Разведка бош бошқармаси раҳбари Кирилл Будановни ўлдиришлари лозим бўлган.
Шунингдек, диверсантлар гуруҳи томонидан “таниқли фаол”га суиқасд уюштирилиши режаланган. “Страна” нашри хабарига кўра, у “Азов”нинг собиқ аъзоси, “Боцман” лақабли неонацист Сергей Короткихдир.
 УХХ диверсион гуруҳ Россия Мудофаа вазирлиги Бош штабининг бош бошқармаси томонидан тузилганини иддао қилган. Россия томони ҳали бу борада изоҳ берганича йўқ.
+++
АҚШ президенти Жо Байден 9 август куни Швеция ва Финляндиянинг НАТОга кириши тўғрисидаги баённомаларга имзо чекади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълумот тарқатди.
Бу икки мамлакатнинг альянсга қўшилишига оид баённомалар америкалик сенаторлар томонидан шу йил 3 августида ратификация қилинган эди. Ўшанда сенаторлар Финляндия ва Швециянинг НАТОга қўшилишини қарийб бир овоздан ёқлашган.
Икки мамлакатнинг НАТОга қўшилиши шу кунгача Шимолий Альянсга аъзо 23 мамлакат томонидан маъқулланган. Таомилга кўра, Швеция ва Финляндия НАТОга аъзо бўлиши учун ҳарбий блокка аъзо бўлган 30 та мамлакатнинг барчаси бу қарорни маъқуллаши лозим.
Финляндия ва Швеция НАТОга киришга Россия қўшинлари Украинага бостириб кирганидан кейин қарор берган эди.
+++
АҚШ мудофаа вазирининг ўринбосари Колин Каль Россия 24 февралдан бери Украинада тақрибан 70 000 – 80 000 аскарини йўқотганини билдирди.
“Россияликлар сўнгги олти ой ичида 70 ёки 80 минг одамини йўқотишди, дея бемалол тахмин қилиш мумкин, деб ўйлайман. Бу жангда ўлган ва ярадор бўлганларнинг умумий сонидир”, деди у.  
Мулозимга кўра, бу қадар кўп талафот берганига қарамай, Россия ўз олдига қўйган мақсадларнинг бирортасига эриша олган эмас.
Россия Украина урушидаги талафоти тўғрисидаги маълумотни апрель ойидан буён очиқлагани йўқ.
+++
Рейтер агентлиги хабарига кўра, Украинага берилажак 4,5 миллиард доллар Жаҳон банки орқали траншлар билан етказилади. Мазкур маблағ бюджет ва ижтимоий тўловларни амалга оширишга, касалхоналар ва инфратузилмавий объектлар фаолиятини қўллашга кетади.
Украинанинг аҳоли олдидаги ўз мажбуриятларини бажариши учун ҳар ой 5 миллиард доллар қўлловга эҳтиёжи бор.
+++
АҚШ Мудофаа вазирлиги эса Украинага қўшимча HIMARS тизимларини, ялпи ўт очиш ракета тизимлари учун снарядлар ва миномётлар, Javelin тизимларини, тиббиёт автомобилларини, тиббий анжомлар ва воситаларни ҳамда портловчи моддаларни етказиб бермоқчи. Ҳарбий ёрдамнинг бу пакети бир миллиард долларга баҳоланмоқда.
+++
Бу 600 секунд ичида Элтуз сизга етказмоқчи бўлган хабарлар эди.

Видео Элтузнинг Ютуб каналида: https://youtu.be/Ha6OM5pg9iM

Тағин ўқинг
27 август 2018
Швециянинг Telia трансмиллий коммуникация компанияси собиқ бошқарувчилари 4 сентябр куни Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнорага пора беришгани ...
20 август 2021
Ҳиндикуш тоғида гулхан ëнмоқда,  Ҳирот тепасида олов жоласи.  Ҳолинг нима кечди? Жабҳанг қаëқда?  Жайҳун ортидаги юртнинг боласи?  Бу шеърни ...
19 май 2021
Тошкент шаҳрида бунёд этилган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскарлар 9 май арафасида боғ ҳудудини тозалаш ...
16 сентябр 2016
Бугун Жиззахга Мирзиёев келиши муносабати билан қўй сўйилади. Бу вилоятда у ҳокимлиги даврида нималар қилмади, айниқса Каримовнинг кўнглини олиш ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...