Асосий мавзулар
11 август 2022

ЭП-24: Ахлат уюмлари, ақли ошган электр ҳисоблагич, нотариус арзи ва ижобий натижалар

Элтуз порталининг бугунги сони кенгайтирилган форматда. Яъни ундан бешта шикоят, шунингдек яна иккита шикоятнинг ижобий ҳал бўлгани юзасидан олинган муносабатлар ўрин олган. Шикоятлар мазмуни боғча атрофидаги чиқиндилар уюми, электр ҳисоблагичнинг нотўғри ишлаётгани ҳақидаги иддао, нотариуслар арзидан иборат. Шунингдек бахтли якун – ижобий ҳал этилган иккита муаммоли холат ҳақида муҳокамамизнинг оҳирроғида билиб оласиз. Демак дастлабки шикоят Самарқанд вилояти Пахтачи туманидан.

Ақлли электр ҳисоблагич касофати

«Ассалому алейкум Туз оға яхшимисиз? Самарқанд вилояти Пахтачи туманидан мурожаат қилаяпман.
Электр энергиясига янги ҳисоблагич қўйсак ҳам туман Электр бўлими умуман яхши ишламаябди. Илгари ҳисоблагичда оз пул қолса огоҳлантирарди, ёки ўчиб қолса ҳисобни тўлдирса зудлик билан электр энергияси келарди.
Ҳозирда на смс хабар келади на пул ташлангиз ёнмайди. Нимага керак унда ақлли ҳисоблагич. Туман электр бўлими ҳеч кимдан қўрқмайди рақамларига телефон қилсак олмайди».

Кейинги шикоят Сурхондарё вилояти Термиз туманидан келган. Элтуз порталидаги доимий ва севимли мавзу – чиқинди ва ахлатлар уюми ҳақида.

Болалар боғчаси атрофидаги чиқинди уюми

«Сурхондарё вилояти Термиз тумани Янгиҳаёт МФЙдан мурожаат қиляпмиз. Ш.Рашидов кўчасидаги 4-сонли мактабгача таълим ташкилоти ёнини қурилиш ва маиший чиқинди босиб кетган бўлса-да, мутасаддиларнинг парвойига келмайди. Мазкур кўчадаги кўп қаватли уйлар ёнида ҳам чиқинди йиғилган. Туман коммунал ва экология хизматларининг бу ҳолатдан хабари борми? Чиқинди тўкиб кетаётганларга қонунда белгиларга тартибда жазо чоралари кўришларини кутиб қоламиз»

Навбатдаги шикоят Тошкент вилоятининг Олмалиқ тумани такси ҳайдовчиларидан келган. Улар ўтказилган тендер хулосасидан норозилик билдиришган.

Тендерга қўйилган машина қаерга ғойиб бўлди?

«Ассалому алайкум Элтуз.
Бизга бўлаётган ноҳақлик, найранг, адолатсизликлар юзасидан мурожаат этишга мажбур бўлмоқдамиз.
Қисқаси бизлар «Олмалиқ фидокори» МЧЖ га қарашли Олмалиқ-Уйшин (собиқ А.Икромов) ҚФЙ ё‘ловчи ташиш ё‘налишида аҳолига такси хизмати кўрсатамиз. Яқинда тендер бўлиб ўтди. «Олмалиқ фидокори» МЧЖ Тендер хулосасига кўра, «Хожиакбар медикал» МЧЖга мағлуб бўлди.
Аммо танганинг иккинчи томони бўлганидек, афсуски тендер ҳаққоний бўлмади. Сабаби «Олмалиқ фидокори» МЧЖ томонидан тендерга қўйилган давлат рақами 10 Й 688 УА Дамас автоулови «Олмалиқ фидокори» МЧЖ нинг мониторинги куни «Хожиакбар Медикал» рахбари Саттаров Сайфулла томонидан яшириб қўйилади.
Мориторинг ҳулосасига кўра, тендерга қўйилган 15 та автоуловдан 14 таси мониторингда қатнашади. 1 та машина ёъқлиги сабабли ғолиблик «Хожиакбар Медикал» га берилади.
Биз хайдовчилар сиз орқали президентимиздан, юқори вазирликлардан ушбу масалага ҳаққоний ечим топилишига ёрдам сўраб қоламиз.»

Навбатдаги мактуб ҳам ҳайдовчилардан келган. Урганч шаҳридаги ГАИда техпаспорт олиш учун навбатда турган ҳайдловчилар икки кундан бери база ишламаётганидан арз қилишмоқда.

Техпаспорт базасини ишлатиб қўйишсин…

«Ассалому алайкум Туз оға яхшимисиз?
Урганч шаҳридаги ГАИда 2 кундан буён машинани техпаспортини алмаштириш учун навбатдамиз. Сабаби база ишламай қолган экан. Бугун ҳам ишлаши аниқмас акан. Ишларимиз қолиб кетти, машинани техпаспортсиз бошқариб бўлмаса.
Шуни каналингизда ёзиб чиқсангиз тепадагилар ўқиб, шу бир тийинга қиммат базасини ишлатиб юборармиди…»

Албатта ҳуқуқлари бузилаётган оддий ватандошларни тушуниш мумкин. Лекин ҳуқуқшунослар, адлия тизимидагилар, нотариуслар ҳуқуқини ким ҳимоя қилади. Парадоксга ўхшайди. Хоразмлик нотариус Элтуз порталига лицензиялар хеч бир сабабсиз тўхтатилгани боис 6 ойдан бери ишсиз қолаётганидан арз қилмоқда.

Нотариуслар арзини кимга айтсин?

«Ассалому алайкум.
Мен нотариал идорада ишлаганман. Мурожаатимдан мақсад, ҳозирги кунда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариал идора ходимлари тақдири билан боғлиқ.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фаолиятини назорат қилиш борасидаги, таъбир жоиз бўлса “индивидуал” текширувлардан сўнг нотариусларнинг ва уларнинг қўл остидаги ходимларининг ишидан айрилиши, яъни бирор бир муддатга уларнинг лисензияларини тўхтатилиб туриш ҳолатлари кузатилмоқда.
Хоразм вилоятида кўпчилик нотариусларнинг фаолиятини нақд 6 ойга тугатишди. Нотариус ва унинг ходимлари 6 ой мобайнида ишсиз ва даромадсиз қандай кун кечиради? Адлия вазирлиги шу ҳақида бирор марта ўйлаб кўрганмикан? Ахир 6 ойгача инсонни ишидан ва даромадидан маҳрум қилиш учун биласизми камида қандай сабаблар бўлиши керак? Арзирли сабаблар билан тугатишса майли эди… Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга худдики душман назари билан қарашлари ақлга сиғмайди. Нотариусларни ҳимоя қилувчи ташкилот борми ўзи?
Фақатгина номига “хусусий ташкилот” деган мақом бор холос. Хуллас, Адлия вазирлиги текширув регламентини ва якуний хулосавий натижалари ижросини бир бор қайта кўриб чиқиб, ислоҳ қилса яхши бўларди.»

Қочган ҳам, қувган ҳам шу кунларда Элтуз порталига ёзмоқда. Эсласангиз, кўрсатувимизнинг ўтган сонларида нотариус айби билан уйсиз қолганидан шикоят қилган наманганлик мухлисимиз бир неча бор мурожаат қилган, адлия бошқармаси раддиялига раддиялар ёзган эди. Бугун у ниҳоят Адлия бошқармаси устидан ғолиб чиққани, аппеляция суди унинг фойдасига қарор чиқаргани ҳақида ёзди. Қувонарли ҳолат.

ЭЛТУЗ НАТИЖА: «Адлия бошқармасининг шикояти қаноатлантирилмади!»

«Салом Элтуз, менинг мурожаатимни каналингизда ёритиб берганингиз учун катта рахмат!
Хурсандчилигимни сиз билан улашмоқчиман, бугун аппелясия суди бўлиб ўтди. Адлия бошқармасининг шикояти қаноатлантирилмади!
Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига, шикоятимни ҳар томонлама ўрганиб, мен ва оилам жиноят оқибатида уйсиз қолганимиз, олти йилдан бери судма суд сарсон бўлганимизни, боши берк кўчага кириб қолиб азият чекиб келганимизни инобатга олиб адолатли қарор чиқариб бергани учун катта рахмат айтмоқчиман!
Қарорда Адлия бошқармаси менга моддий ва маънавий зарарни тўлиқ қоплаб бериши кўрсатилган.
Элтуз, суднинг қарори бажарилиши ҳақида сизга албатта ёзаман ва бу ишга ниҳоят нуқта қўйилади деган умиддаман!
Сизга хурмат билан С. Расулова».

Яна бир шундай натижа Денов туман ҳокимлиги томонидан расмий муносабат тарзида ноқонуний қурилишларнинг тўхтатилиши юзасидан билдирилди.

ЭЛТУЗ НАТИЖА Ўзбошимча қурилишлар бартараф этилди

«Жорий йилнинг 8 август куни ижтимоий тармоқ орқали «Меҳр-оқибат» маҳалласи 32-кўп қаватли уйлар атрофи фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан ўраб олганлиги бўйича мурожаат қилинган.
Денов тумани ҳокимлиги ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Мурожаат тегишли мутасаддилар томонидан ўрганилди. Айни вақтда ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар бартараф этилмоқда.»

Ҳуллас уйсиз уйли бўлди, ноқонуний иморат солганлар эса жазосини олди – шундай хулоса билан Элтуз порталининг бугунги сонига бахтли якун ясаймиз. Қолган шикоятларга ҳам тегишли идоралар эътибор қаратади дея умид қиламиз. Эслатиб ўтамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 сентябр 2023
Мустақилликнинг 32 йиллиги байрами арафасида  “Ўзбекистон-24” телеканалида Навоий кон-металлургия комбинати  АЖ га қарашли Жанубий кон бошқармасида амалга оширилаётган “оламшумул” ...
21 январ 2019
Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Елена Урлаева 21 январь куни ўзининг 62 ёшга тўлган кунини Ўзбекистон Бош прокуратураси биноси олдида ҳокимларнинг ...
6 сентябр 2018
Ёш аёл билан интим видеоси интернетда тарқалган 61 яшар хоразмлик мулла Абдуҳамид Отажонов урганчлик тўрт нафар милиция ходими уйига ...
6 декабр 2016
Фотосуратчи Карл де Кейзер (Carl De Keyzer) 1989 йил аввалига Тошкентга кейин эса Тошкентдан 1000 километр узоқ бўлган Урганчга ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...