Асосий мавзулар
17 август 2022

Алдагани етим яхши, Уллибоғга газ, Термизга сув керак…

Салом қадрли томошабинлар, Элтуз порталининг бугунги сони одатдаги форматда. Яъни ундан навбатдаги бешта шикоят ўрин олган. Шикоятлар мазмуни янги қурилишлар билан боғлиқ муаммолар, уйларга газ, сув етиб бормаётгани шунингдек Яккабоғда тузилган янги футбол клубининг рўйхатга олинмагани юзасидан. Дастлабки шикоят Қашқадарёнинг Косон туманидан. Надежда исмли етим қиз, депутат аёл уни алдаб унга тегишли пулларни ўзлаштиргани, Элтуз Порталида унинг шикояти эълон қилингач, шикоят қилишни тўхтат дея телефон қилиб безор қилаётганини айтмоқда.

Етим ҳақини еган депутат тағин болани алдамоқда…

«Қашқадарё вилояти Косон туманда яшовчи бир гуруҳ фуқаролар видео мурожаат йўллаганидан кейин ҳокимлик вакиллари босим остида «давоми йўқ…» деб ёзиб беринглар деб келиб, телефон қилиб безор қилди. Депутат аёл ота-онаси йўқ чин етим қиз Надеждага «Менга она деб мурожаат қил, мен сени даволатаман»  деб пулни қайтармаслик учун найранг қилябди. Биз депутат прокурор устидан хизмат текширув ўтқазиб беришингизди сўраймиз.»

Уллибоғга газ керак

“Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани Уллибоғ ҳудудидан мурожаат йўллаяпмиз. Бу ерга кўчиб келганимизга 5-6 йил, айрим оилалар келганига эса 10 йил бўлди. Шунча йилдан бери газсиз яшаяпмиз. Ҳолбуки, биздан 100 метр нарида ҳам газ бор. Болалар, кексалар, ногиронлар қийналяпти. Газ йўқлигидан қишда айрим оилалар квартира ижара олиб яшашга мажбур бўлмоқда. Августда ўтказиб берамиз деб ваъда қилишган эди. Энди бюджетда пул йўқ дейишяпти. Бизга кўмак беринг! Нима учун кимнингдир қилган хатоси учун аҳоли азият чекиши керак?»

Юқори қаватларга ичимлик суви чиқмаяпти

«Ассалому алайкум, биз Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри Тупроққўрғон маҳалласи Бобоқўрғон кўчаси 9 уйдан мурожаат қиляпмиз. Бизнинг уй 2 қаватли уй бўлиб, шаҳарсозлик қоидаларига зид равишда олд қисмида 5 қаватли уй қурилган. Ушбу хонадоннинг ичимлик суви тармоғи паст босимли 2 қаватли уйнинг сув тармоғига уланган. Натижада яхши ичимлик суви келиб турган 2 қаватли уйгаям 5 қаватли уйгаям юқори қаватларига сув чиқмаётганлиги сабабли 5 қаватли уйнинг подвал қисмига матор ўрнатиб сув чиқаришмоқчи. Бунинг натижасида 2 қаватли орқа томондаги яшаш уйимизга сув босими пасайиб сув келмаслиги ёки умуман йўқ бўлиш хавфи остида.
Кимнингдир қилган хатоси учун аҳоли азият чекиши керакми? Сув таъминоти деган ташкилот нимага ечимини қилиб бермайди…»

Қурувчилар тунда аҳоли тинчини бузмоқда

“Қашқадарё вилояти Китоб тумани Истиқбол МФЙда қурилган кўп қаватли уйлардан мурожаат қиляпмиз. Ҳудудимизда қурувчи бир ой аввал қурилиш бошлади. Шу бир ойдан буён аҳолига тинчлик йўқ. Кундузи уйларимизни чанг босиб кетади, кечқурун эса техника овозидан болаларимизнинг уйқуси қочиб инжиқлик қилади. Аҳоли тинчини бузиб тунда техника ишлатиш мумкинми? Ҳолатни назоратга олишларини сўраймиз”.

“Яккабоғ” футбол клубини рўйхатдан ўтказишга кўмак беринг

«Мен – Одил Элмурод, Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан ёзмоқдаман. Футбол ишқибозлари кўмагида туманда иқтидорли футболчилар тўпланиб, клуб ташкил этилди. Клуб бугунги кунда футбол мусобақаларида яхши натижа кўрсатмоқда. “Яккабоғ” футбол клуби расмий рўйхатдан ўтмагани боис ҳамма харажатлар клуб маъмурияти томонидан амалга оширилмоқда. Клубни расмий рўйхатдан ўтказиш учун эса турли тўсиқлар кузатилмоқда. Агар клуб расмий рўйхатдан ўтса, келгусида Яккабоғ туманидан ҳам миллий терма жамоамиз учун иқтидорли футболчилар етишиб чиқишига ишонамиз».

Бу сизга ўқиб эшиттирганимиз бугунги сўнгги мактуб эди. Бу туркумга кирмаган кўплаб шикоятлар Элтуз Порталининг телеграм саҳифасида чоп этилган. Бугун ўқиганимиз ва қолган бошқа шикоятларга ҳам тегишли идоралар эътибор қаратади дея умид қиламиз. Эслатиб ўтамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

Элтуз Портали

Тағин ўқинг
3 октябр 2019
Россия Федерация Кенгаши спикери Валентина Матвиенко баёнотига кўра, Ўзбекистон президенти мамлакатнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши масаласини ўрганаётир. Матвиенконинг айтишича, ...
25 октябр 2021
22 октябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани фуқаролик ишлари судида шоир Йўлчи Рўзиевнинг даъво аризасига биноан бўлиб ўтган ...
2 июн 2016
«Аввал бизга уч нафар номзод кўрсатилади, дейишганди», – дейди Фарғона вилоятининг Учкўприк туманидаги сайловда иштирок этган маҳаллаларда яшовчи мўйсафид. ...
6 апрел 2018
Тошкент шаҳри бош имом-хатиби 60 ёшли Анвар Турсунов халқ орасида 16-горбольница деб айтиладиган Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш республика илмий ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...