Асосий мавзулар
10 ноябр 2022

ЭП 43: Обод маҳалланинг абгор кўчалари, селектордаги ҳақоратлар ва касал тиббиёт тизими…

Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиймиз. Дастлабки шикоят Қашқадарёдан.

“Обод маҳалла”нинг абгор кўчалари

“Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри Заргарлик маҳалласидан мурожаат йўллаяпмиз. Бугунги кунга келиб, йўлларимиз ачинарли ҳолга келиб қолди. Натижада болаларимиз мактабга боришга жуда қийналяпти. “Тез ёрдам” машинаси ҳам кўчамизга келишни хоҳламаяпти. Ҳолбуки, йил бошида маҳалламиз “Обод маҳалла” дастурига киритилган эди, лекин ишлар негадир охирига етказилмаяпти. Ҳурматли Президентимиздан амалий кўмак сўраймиз”.

Обиҳаёт маҳалласида ичимлик суви йўқ

“Андижон вилояти Пахтаобод тумани Соҳил МФЙ Обиҳаёт маҳалласида бир неча кундан бери ичимлик сув йўқ. Маҳаллий мутасаддилар бефарқ. Туман масъулларидан амалий ёрдам кутиб қоламиз”

Ҳудудни чиқинди босган

“Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри 4-кичик ноҳия 32-уйдан мурожаат йўллаяпмиз. Ҳудудимизни чиқинди босган. Ёмғир ёққанда кўчалар кўлмакка айланади. “Колодес”ларнинг ҳам қопқоғи йўқ. Мутасаддилардан амалий ёрдам сўраймиз”

Ҳақоратлар отиладиган селектор

«Жорий йил 31 октабр куни кечки 20-00 ларда вилоят ҳокими томонидан ўтказилган селектор йиғилишида Косон туманида пахта терими жуда паст даражада ташкил этилганлиги ва кунлик норма бажарилмаганлиги сабабли вилоят ҳокими Косон туманига селектор йиғилиши ёпиқлигини айтиб, зудлик билан студия алоқасини узиб қўйди.
Шундан кейин туман ҳокими А. Бойқараев селекторда қатнашаётган ҳудуд раҳбарлари ва туман ташкилотлари раҳбарларини қаттиқ ҳақорат қилганлиги, ҳатто муштлаб урганлигини, уруғ-аймоғи, онаси, фарзандлари қолмай сўкди.

«Кластерлар ишига ҳокимият ва туман ташкилотлари жавоб бериши қаерда айтилган? Селекторда иштирок этаётган ҳудуд раҳбарлари ва ташкилот раҳбарларини айби нима? Косон тумани муносабат билдириб ўрганган, ҳоким тан олмаслиги, бечора ташкилотлар раҳбарлари мансабидан қўрқиб айта олмаслигини ҳамма билади, лекин вилоят ҳокимининг Косон туман ҳокимига қилган муомаласини ва Косон туманини эшитишни хоҳламаслигини бутун вилоят бўйича селекторда ўтирган барча туманлар вакиллари гувоҳи бўлишган ва Косон туман ҳокими А.Бойқараевнинг ҳолатини тасаввур қилишгани ҳам аниқ.
Бугун пахта масаласида ким юздан ўтолмаса, ҳокимдан қўрқса, азоб шуникими? Бечора ҳудуд раҳбарлари, ҳудудларга қўйилган ташкилотлар (електр, газ, солиқ, ҳокимият ходимлари) нега бошқалар олдида таёқ еб, ҳақоротланса, туққан онасида нима айб, ёки ҳокимни она туғмаганми? дея ёзади селектор йиғинида иштирок этган Косон турғуни. Кейинги мурожаат Денов тумани Катта Қарши маҳалласидан

Касал устида савдолашаётган дўхтирлар

Туман Тиббиёт бирлашмаси Шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига юқори тана ҳароратида тез ёрдам мошинасида келтирилган ночор пулсиз онанинг фарзанди ёш беморни тиббий анжоми билан тана ҳароратини ўлчамасдан, биринчи ёрдам кўрсатиш ўрнига ҳаётини хавф остига қўйиб масъулятсиз шифокор шифохона залига мажбуран чиқариб куттирмоқда, дея ёзади навбатдаги шикоятгўй.

Бу сизга ўқиб эшиттирганимиз бугунги сўнгги мактуб эди. Туркумга кирмаган кўплаб шикоятларни Элтуз Порталининг телеграм саҳифасида ўқишингиз мумкин. Уларга тегишли идоралар эътибор қаратади дея умид қиламиз. Эслатиб ўтамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.

@eltuz

Тағин ўқинг
24 ноябр 2020
Қишлоқ хўжалиги мутахассиси, 70 ёшли Исмоил Оспанов «Элтуз» орқали ўз туркум чиқишларини давом эттириб, навбатдаги видеосида Ўзбекистонда қиш мавсуми, ...
19 октябр 2019
Рассом Туз Eltuz.com
25 апрел 2022
Элтуз почтасига келган навбатдаги видеода Тошкент-Хоразм йўналишидаги Халқаро аҳамиятга эга асосий магистрал йўлнинг 27 километридаги қазиб ташланган жойлар акс ...
17 июн 2020
Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани турғуни 40 яшар Сайдулло Сўфиев ИИБнинг икки ходими 16 июнь куни қўлини қайириб, машинага босиб, ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...