Асосий мавзулар
2 декабр 2022

РТдан ваъз: Қахрамонсиз театр

Азиз оға ини, опа-сингилу қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.
Матчон Суқилиш: Ничиксизлар, мўччи ойбика ҳам хўжик биррила?
РТ: Матчонбой, сен туппа-тузук ашула айтар экансан. Автобус видеоскетчининг янги сонида кўрдим.
Матчон Суқилиш: Видеоскетч на дигани тушунтириб баринг.
РТ: Скетч – инглизча эскиз, хомаки расм дегани. Сенинг чиқишинг акс этган видео мисолида комедия жанридаги ва камсонли иштирокчилардан иборат бир актдан иборат пьесага скетч дейилади.
МС: Ўзи бошқо артс чиқиши гарак ади. Охирқи минутда кула сийиб отказ атди. Артислани бўлғони шу. Бўққинг дори даса қуйиғо сичодон хийлиннан. Жоним ëниб, шортто алима рибобни олиб, вëн боно қороп, тингғир-тинғир аттириб қўшиқни ойтиб дурғон ерим ади.  Одингнан ойнонин Хоразмда ашулло ойтмидон, рибоб чиртмидон, тап урмидон одамни ўзи йўқ. Энг ëромоси қайроқ қоқади. Оғо қақир қақирда. Туямўйин сардориман оо-о ротоолло.
РТ: Матчонбой сен ротоолло, поқо-поқ деб ўтирган пайтингда одамлар ҳар турли печкаларни мўрисиз уйларига ўрнатиб, ис газидан таппа таппа ўлишмоқда. Попда  уч киши ис газидан ўлди. Поп тумани «Тинчлик» МФЙда 51 яшар аëл 6 яшар набираси ҳамда меҳмонга келган 75 яшар қайнонаси уйни иситиш учун ўрнатилган темир печкадан чиққан угардан ўлишди. Ўлим ҳодисаси соат 16 да юз берди. Яна ўша гап – Европа совуқдан ўлади деб, қарғаб саннагунча, ўзингизга умр тиланг.
МС: Поп дегани нима. Ўрисни черковинда исвант тутатиб ўтиродон мўлломи?
РТ: Поп дегани черковдаги соқолтой зомби эмас. Поп – бу Наманган вилоятидаги туман. Наманган вилояти эса Ўзбекистонда. Ўзбекистон раҳбарияти эса тўла состави билан Францияда. Францияда уйлар иссиқ. Мавсум бошидан ҳеч ким Францияда угар газидан ўлмади.

МС: Шунда кимда гуноҳ?

РТ: Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султонов истеъфога кетсин. Туман қишга тайëрланмаган. Уч одам ўлими учун жавобгар шу Аъзамжоннинг ўзи.
МС: Ўзи бутин ҳокимлани состапи билан гўттина дапиш гарак. Бир тийина орзимайдиган манглайи қороло.
РТ: Театр спектаклларида ижобий ва салбий қаҳрамонлар бўлади. Масалан Тохир яхши, Қоработир ëмон. Ўзбекистоннинг бугунги кунини спектакл деб қарасак, биттаям ижобий қахрамон йўқлигини кўрамиз.
МС: Оғо било одом бўмийди. Яхшиси футболдан сўлланг. Ëмона гетиб дурибти лекин.

ФУТБОЛ

РТ: Камина футболга қизиқмайдиган ва уни томоша қилмайдиганларнинг кам сонли тоифасидан бириман. Футбол ўйини ҳақида тасаввурим примитив. Тўп юмалоқ бўлишини биламан. Тўпнинг устки жилди қўтос терисидан бўларди илгари. Хозир синтетика. Ичидаги жилди эса пахтадан. Камераси эса елимдан. Тахминан юз метрлик майдон ўртасидан чизилиб  иккига бўлинади. Таги тешик замилғалтакнинг  ичига қуруқ охак  тўлдириб  айлантириб майдон чизиқлари белгиланади. Икки томонда дарвоза. Учта тахта ва битта катаги йирик тўр билан иш битади. Футболни икки команда ўйнайди. Ўйинчилар сони ҳар бир командада 11 кишидан. Отидан ҳам маълумки, футбол оëқ билан ўйналади. (Фут бу оëқ) Тўпга қўл текизиш харом қилинган. Фақат дарвозобонга жоиз тўпга қўл теккизиш. Лекин елка, думба, калла ва умуман қўлдан бошқа барча аъзолар билан тўпни тепиш мумкин. Ўйиннинг асосий мазмуни. Душман дарвозасига тўп киритиш. Футбол инглиз ўйини бўлгани учун бу ўйинга оид сўзлар инглизча. Футбол ўйини давом этадиган  пайт тайм дейилади. Бир тайм мактабдаги дарс каби 45 минут қилиб белгиланган. Ўйин икки тайм бўлади. Шу икки тайм ичида ўйинчилар  ўртага ташланган тўпни тепиб душман дарвозасига зарб билан киритиши керак. Тўп дарвоза тўрини йиртиб ташласа олқишланади.  Тўп томошабинлар тарафга қараб кетса ва Эргаш ака бу тўпни тутиб олса тўп Эргаш акага падарка. Истаса пичоқ билан йиртиб кесиб ташасин. Танаффусда Пеле келиб, имзо қўйиб беради. Ўртага бошқа тўп ташалади. Ўйинчилар учун қоидалар бор. Бу қоидаларда рақибни тепиш, унга ўрта бармоқ кўрсатиш ва онангни деб сўкиш ҳаром қилинган. Томошабинлар сўкиниши эса  жоиз. Мубох амаллар бор. Мубохни харомдан ажратишни судья яъни ўйин ҳаками аниқлайди. Ҳакам гуноҳ қилган ўйинчиларга сариқ ëки қизил карта кўрсатади. Жазо беради. Жазо пенальти деб аталади. Ҳакам истаса гунохкор ўйинчиларни ўйиндан чиқариб юбориши мумкин. Умуман ҳакам истаса 11 кишидан фақат 7 ўйинчини майдонда қолдириши мумкин. Ўйинчиларнинг мақоми худди Темур армиясидаги каби аниқ белгиланган. Ярим ҳимояси айланиб ўтиб тўпни ҳимоячига оширади, ҳимоячи тўпни боши билан уруб ҳужумчининг тайëр турган оëғига йўналтиради. Ҳужумчи андоқ зарб билан тепадики, тўп  бориб дарвозани хомиладор қилади. Гооол. Дарвозабон негадир тўпни ҳимоячи калласи билан уриб киритади деб ўйлаб ўзини дарвозанинг чап томонига отган эди. (Чап тарафда шайтон бўлишидан бехавар) Тўп эса ўнг томондан киради.
Билганим шу. Тўп юмалоқ майдон кенг.
МС: Исссоп оғо. Билимман дисиздон, лекин эртакдийин ойтиб бардингиз. Инди эртакни ўзини ойтиб беринг.

Мигран попос ҳикояси

РТ: Бугун поп нима деб сўрадинг. Поп бу Намангандаги иқтисодий аҳволи ëмон ва раҳбарлари энг уқувсиз туман. Лекин қизлари чоиройли бўлади. Бир вақтлар Туроб Тўла Попнинг попук қизларига деб қўшиғам ëзган. Айни пайтда поп бу христиан черковидаги паразит мулла. Попнинг бир метр битлаган соқоли бўлади. Турклар попни попас дейди. Соч соқоли ўсиб кетган одамга қараб попос каби бўлибсан дейишади. Туркияда тарихан арманилар яшайди. Уларнинг черковлари ҳам бор. Черковни турклар попос деб атайдиган авлиë ота бошқаради. Ўрислар поп дейди. Туркиядаги арманилар ўзаро туркча ҳам гапиришади. Шундай поплардан бири Жигарëн ота менга кулгили воқеани айтиб берувди. Хуллас Жигарëн поплик қиладиган черковнинг томидаги кирамит (черепица) синиб чакка ўтиб дару девордаги муқаддас авлиялар сувратларига зиëн ета бошлабди.
Якшанба куни попнинг хотини Лайло хола томга чиқиб синиқ кирамитларни алмаштирмоқчи бўлди. Бирдан том тешилиб Лайло хола ўша тешикка кириб кетди. Арманиларнинг эмчаги катта бўлади одатан. Аммо Лайло холаники гигант бўлган. Айнан шу гигант эмчаклар боис Лайло хола тешикдан пастга тушиб кетмаган. Бу пайтга келиб авлиë падар Жигарëн черков ичига йиғилган қавмига Исоий Масихнинг фоҳиша аëл Мария Магдаленaни тўғри йўлга солгани ҳақидаги ривоятни айтиб турувди. Жигарëн қараса, черков шифтидан хотини Лайлонинг семиз оëқлари чиқиб турибди. Шу ерда яна бир аниқлик киритсам. Диндор армани хотинлар узун этакли кийим кияди аммо лозим киймайди. Хуллас футбол шархловчиси айтганидек, хавфли вазият. Шунда Жигарëн ўз қавмига қараб «ким тепага қараса кўзи кўр бўлади» деди. Тепада эса Лайлохонниг антенна каби ëйилган оëқлари ораси очил дастурхон бўлиб турибди.  Астофуруллоҳ. Черковга чўқиниш учун келган қассоб Мигран обий бир кўзини қўли билан ëпиб, шифтга мароқ билан боқди. «Менга бир кўз ҳам етади» дейди Мигран обий бетини без қилиб. Бу гапни Хатай турклари лаҳжасида айтиб берган Жигарëн ота тиззасига уриб қотиб кулди.

100 гектар майдондаги трагикомедия

МС: Оғо, шу арманила ўз черкови учакини ўзлари ремонт қилар. Лекин бизани учакни ким дўшди. Кимни сотони чиқиб дурибди дўшикдан.
РТ: Эх Матчонбой. Иш йўқ. Ош йўқ. Фарëд саси тўрт томондан келмоқда. Инвестор – ўғри. Ҳоким – гангстер. Эркаклар – тумсо. Хотинлар – бева. Хиндистондан келиб бизаникаларни ухлатмоқчи бўлган апрснинг ўзи ухлагани эса трагикомедия. Хиндистонлик шубхали инвестор, MJ Developers компанияси асосчиси Мурари Жалан «Тошкент ҳокими мендан 100 миллион доллар чўтал сўради» деб иддао қилди. Бу Мурари деганнинг оëғи тошкентга етганида Нурбек Алимов дохил ўнлаб балогирлар олқишлаб битик ëзувди. Мурари иддаосига кўра, Тошкент ҳокими ундан 2021 йилнинг март ойида чўтал сўраган. Рассом Туз эса 21 феврал куни мана бундай деб огоҳлантирган эди.
«Диққат, ҳинди мошенник. Сергелида ҳиндистонлик барат Мурари Лал Жаланга қарашли «MJ Developers» компанияси «Minerva City» мажмуасини қураман деб, 100 гектар жой олган.
1. Лойиҳа 100 фоиз плагиат.
2. барат Мурари Лал Жалан халқаро фирибгарлик схемаларида одамларни кидат қилгани учун санкция остига олинган.
3. Лал Жалан обкемоқчи бўлган пул шубҳали.
4 Ортиқхўжаев нима манфаат эвазига бу ҳиндига 100 гектар ер берди?
Бу ëзганимга ҳеч ким эътибор ҳам бермаганди ўшанда. Буюк эхтимолда хиндидан пул олган паразит блогерлар унинг йўлларига гул сепиш билан овора эди. Мурарининг мошенник экани ҳақидаги ҳужжатларни кўрсатган таҳлилчи «Унинг пуллари кир. Ҳеч бир ўзини хурмат қилган давлат келиб чиқиши шубҳали бўлган пулларни сармоя сифатида қабул қилмайди» деган эди. Бугун Мурари келди деб сочи билан кўча супурган блогерлар жоха биратнинг тарафини олишмоқда. Олдин айтганимдек бўйни боғлиқ ит овга ярамайди.
Қадимда чинакам овчи-ю саёҳатчиларда ажойиб бир одат бўлган экан.
Улар ўрмонними, тоғними тарк этганларида ўзлари паноҳ топган ғор ёки унгурда чақмоқ тош ҳамда бир оз туз қолдириб кетарканлар.
Токи бу жойга кейинчалик йўли тушган одам улардан фойдалансин деб. Бугунги ўзбек мулозимларидан эса келажак авлодларга бир сиқим туз қолишига ҳам шубҳам бор.

Ўргатилган қуш

Сенга эрк бердилар. Бердилар осмон
Ана юлдузларни дон қилиб тергин.
Эвазига фақат сўйлама ëлғон,
Эвазига   фақат ҳақ сўз айтиб бер.
Йўқ. Чучмал чулдираш тинмади бир дам¸
Ширин ширин сайрар ҳавасга.
Ўргатилган қушни минг ҳайдасанг ҳам¸
Ураверар ўзин қафасга.
(Бу мисраларни мархум оғамиз Матназар Абдулҳакимов ëзган)
МС: Оғо, қури проблема ойтосиз. Лекин шу проблемани нишатиб ечиш ҳаққинда индамийсиз. Ҳайт дейишдан алдин сичроп чишадўн ерингаам бир қоромоқ гарак.
РТ: Агар олдимга вазифа қўйиб «Буни қила оламан» десам ижобий натижага эришаман. Агар бу қўлимдан келмайди қабилида қўл силкиб, «қила олмайман» десам  бу холатда ноль результатга эга бўламан.
Бу француз файласуфи Жан Пол Сартр фалсафаси.
Менга жуда ëқади шу фалсафа.
Шу пайтгача бу фалсафага амал қилиб кам бўлмадим. Ҳар доим бирор иш бошлар эканман Жан Пол Сартрнинг гапини эслайман. Мен шу ишни албатта қила оламан дейман.
Хўш, хозир нима истайсан, деб сўрасалар аниқ айтадиган орзуим бор.
Мен ҳудди Сингапур ва Грузияда бўлгани каби самарали ислоҳотнинг Ўзбекистонда амалга ошишини истайман.
Ҳудди Грузиядаги каби барча милиция ходимлари бир кунда ишдан бўшатилишини истайман.
Ўзбекистонда демократик система қурилишини ва бу системанинг самарали ишлашини кўришни истайман.
Агар, хозир «мен буни қила олмайман «, «Буни кўриш насиб қилмайди» десам, ҳудди шундай бўлади.
Лекин «Мен буни қила оламан!», » Буни кўриш албатта менга насиб қилади» десам, ҳудди шундай бўлади.
Яратган ниятимизга кўра бизга амал беради.
МС: Инди шўрда тўхтанг! Ёнқи гапни ойтипаринг!
Ассалом Ўзбекистон жума муборак. 

@eltuz

Тағин ўқинг
23 апрел 2021
Термизлик блогер Отабек Сатторийнинг адвокати Умид Давлатовнинг айтишича, 2021 йил 19 мартда журналистларга интервью бераётган вақтида унга нисбатан шантаж қилишга ...
18 декабр 2015
New York Times газетаси Ўзбекистон президентининг қизи Лола Тиллаева Каримова Лос Анжелосда тўртта қаср сотиб олганлигини ëзди. Eltuz.com
19 январ 2017
Янги сайланган президентнинг ғайрат-шижоати, яъни кетма-кет йиғилишлар ўтказаётгани, фармонлар қабул қилаётгани газеталарни, шулар қаторида партия нашрларини ҳам анча шошириб ...
29 март 2019
Бизни емиргувчи иллатлар ҳақида гапирсам. Бу калимани юз йил олдин Маҳмудхўжа Беҳбудий айтган эди. Мавзуга киришдан олдин аввалги сафар ...
Блоглар
3 январ 2023
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 20-қисмида журналистнинг «Адабиёт нима?» деган ...
25 декабр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 18-қисмидан 90-йилларда таниқли адабиётшунос Иброҳим ...
20 декабр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ суҳбатнинг 17-қисми мухолифат ва ҳокимиятнинг келажаги ҳақида ...