Асосий мавзулар
1 феврал 2023

600 CЕКУНД: Сенат раиси истеъфосини сўраган блогер қамалди, сепаратчи аёл енгил жазо олди…

Эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг  навбатдаги 1 февраль 29-сонини тақдим этади.

***

Яккабоғлик блогер, «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари ташкилотининг аъзоси, блогер Одил Элмурод 15 суткага қамалди.  

Блогер кеча, бир неча соат ичида суд қилиниб, қамалган. Яқинларига ҳам хабар қилинмаган.  

Одил Элмуроднинг нима сабабдан қамалгани маълум эмас.  

Бир муддат аввал Одил Элмурод, Ўзбекистон сенати раиси Танзила Норбоеванинг истеъфосини талаб қилган эди. 

Россия орденини оларкан «отработаем» дея миннатдорчилик билдирган Танзила Норбоева Ўзбекистон сенатига раҳбарлик қилишга лойиқ эмас, деб айтганди Одил Элмурод. Блогер қамоқда.

***

Бўлгинчи Лолагул Каллиханова эса енгил жазо билан қутулди,  у 8 йил зодликдан маҳрум қилиш жазосига судланиб, ЖКнинг 62-моддасига асосан, дастлабки қамоқда ўтирган 6 ой 24 куни тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 7 йил 5 ой 6 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилиб, ЖКнинг 72-моддаси қўлланилиб, жазо 3 йил синов муддати билан шартли деб белгиланиб, суд залида қамоқдан озод қилинди.  

***

Тошкентнинг Янгихаёт туманида бедарак йўқолган 12 ёшли қиз уйидан 20 метр узоқликда ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда UzNews.uz’га вазиятдан хабардор манба маълум қилди. Ҳозирча бу жиноят юзасидан ҳуқуқни муҳоафаза қилувчи орган томонидан расмий изоҳ берилмади. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 31 январь куни соат 16:30 атрофида 2010 йилда туғилган Р.М. мактабдан чиқиб, уйига қайтмаган. 

Мактаб яқинидаги хусусий корхоналар ҳудудида ўрнатилган кузатув камералари қизнинг уйига пиёда кетаётганини қайд этган. 

Дастлабки тахминга кўра, қиз уй ҳовлисига кириб келганида, уни муқаддам судланган 30 ёшли фуқаро A. кўриб қолган ва алдов йўли билан уни ҳовлилар орқали олиб ўтган. Сўнг қизни зўрлаб, бўғиб ўлдирган, жасадини ариқга ташлаб, унга тош отган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «в,з» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур моддада 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши белгиланган.

***

Қўшроботда овқатдан заҳарланган беш кишидан бири, 24 яшар эркак Э.Ш. 26 январь куни ўлди. Бундан олдин 14 январь куни 25 яшар хотин ўлган эди. 

Расмий маълумотга кўра, 2023 йил 6 январь куни Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида 5 нафар қашшоқ овқатдан заҳарланиш (ботулизм) ташхиси билан  баннисага ётқизилган эди. Ўзбекистон ичак ошқозон касалликларидан ўлим ходисалари бўйича дунёда энг олдинги ўринлардан бирини эгаллаб келади. Янги йилда ортиб, айниб қолган овқатларни исроф бўлмасаин деб ейишган ҳарҳолда бу очопатлар.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдам боис заҳарланганларнинг ҳаммаси ўлмади. Мазкур ҳолат юзасидан  Қўшработ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

***

Эронда блогер йигит билан қиз жамоат жойида (Теҳроннинг Озодий майдони яқинидаги кўчада) рақс тушгани учун 10 йилу 6 ойга қамалди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали HRANA гуруҳи ҳуқуқ фаолларидан олинган маълумот асосида хабар қилди. 21 ёшли Амир ва унинг севгилиси Астиаж Хагигий суд томонидан «масъиятни ташвиқ қилиш», «миллий хавфсизликка путур етказиш мақсадида тил бириктириш» ҳамда мавжуд режимни бадном қилишга қаратилган ахборотни тарқатишда айбдор деб топилган.

***

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Халқаро танк коалициясига кирган 12 та давлат Киевга 120 тадан 140 тагача танк беришга қарор қилганини билдирди. Вазирнинг айтишича, Украина ғарб мамлакатларидан Leopard 2 (Германия), Challenger 2 (Британия) ва M1 Abrams (АҚШ) танкларидан ташқари Францияда ишлаб чиқарилган Leclerc танкларини ҳам олишга умид қилмоқда.

АҚШ эса Украинага Bradley БМПларининг илк партиясини йўллади. Биринчи партияда 60 та пиёдалар машинасини етказиб бериш кўзда тутилган.

***

Россиялик олигарх Роман Абрамович «Челси» футбол клуби сотувидан тушган 2,3 миллиард фунт стерлинг (2,8 миллиард АҚШ долларига яқин) маблағни Украинага беришга қарор қилган. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар қилди. Миллиардер Абрамович «Челси»ни сотиш ҳақида санкция рўйхатига тушишдан аввал эълон қилган ва ўтган йил баҳорида клубнинг сотилишидан тушган пулни Украинадаги урушда жабр кўрганлар учун тузилган фондга ўтказиб беришни ваъда қилган эди.

***

Халқаро журналистлар федерацияси «Россия Федерацияси журналистлар уюшмаси»ни ўз таркибидан чиқаришга қарор қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

***

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили аҳволи оғирлашгани сабабли жонлантириш бўлимига ўтказилибди. Бу ҳақда «Мтавари» телеканали мухолифатдаги «Ягона миллий ҳаракат» партияси вакили Георгий Чаладзедан олинган маълумотга таяниб хабар қилди. Олти йиллик қамоқ жазосини ўтаётган Саакашвили аввалроқ соғлиғи ёмонлашгани туфайли Тбилисидаги Vivamedi клиникасига ётқизилганди. 

***

Венгрия Ташқи ишлар вазирлиги Украина бўйича воситачилик ишлари учун Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоган номзодини Нобел тинчлик мукофотига кўрсатиш таклифи билан чиқди.

***

Туркия 2022 йилда туризмдан 46 миллиард доллар даромад кўрган. Бу 2021 йилдаги кўрсаткичдан 53,4% га кўпдир. Бу ҳақда Туркия статистика идораси хабар бермоқда. Хабарга кўра. Ўтган йили Туркияга келган 44,6 миллион нафар хорижлик туристлар орасида биринчи ўринни германияликлар (5,67 млн турист), иккинчи ўринда россияликлар (5,2 млн турист), учинчи ўринни эса британияликлар эгаллаган (3,37 млн турист) 

***

Ўзбекистонликларга 27 январдан бошлаб Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан бир ой юришга рухсат берилди. Олдин бу муддат 5 кунни ташкил қилгае. Хуллас, қозоқдаги мигрантларимизга напас олиш озгина енгиллашди, газини босоврасан, Матқовул! Лекин қаттиқ берилиб кетма, Visa Run тартиби ўзбекистонликларга нисбатан ҳам амал қилади, яъни қўшни давлатда 6 ой ичида 3 ойдан кўп бўлиш мумкин эмас.

***

11 ойлик айиқ боласи аномал совуқдан қийналиб қолганида “Узун” давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида топилди.  

“Қизил китоби” га кирган айиқ вақтинча Тошкент ҳайвонот боғига олиб келиниб иссиққина ерга жойлаштирилди. Айни дамда айиқ боласининг аҳволи яхши.  

Аномал совуқда айиқлар уйқуга кетади. Бу айиқ боласининг ҳам онаси қаттиқ уйқуда бўлган, у эса  оч қолиоб онасидан нарига кетиб адашиб совқотиб қийналиб қолган. Шунинг учун ҳам ҳозир унинг вазни 18 килограммга тенг, аслида эса у 35-40 кг бўлиши керак эди.  

Табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов ташаббуси билан айиқ боласига ном қўйиш учун танлов эълон қилинди. Танлов ғолиби йил давомида Тошкент ҳайвонот боғига бепул кириш ҳуқуқини берувчи сертификат билан тақдирланади. 

Айиқча кўкламда  Узун туманидаги очиқ табиат бағрига қўйиб юборилади. Эркинликни фақат украинлар эмас айиқлар ҳам севади.

Элтуз мухбирлари бу айиқ номини тузалбой бўлсин деб таклиф билдиришди. Тузалиб кетсин деган маънода.  

***

Бу Элтуз каналидан сўнгги 600 cекунд ичида сизга етказмоқчи бўлган хабарларимиз эди. Кун давомида биз билан қолинг, каналларимизга обуна бўлишни унутманг.

@eltuz

Тағин ўқинг
17 феврал 2020
Жорий йилнинг 15 февраль куни ўзбек ижтимоий медиаси ИИБ ходимлари ва аҳоли ўртасида тўқнашув содир бўлгани ҳақидаги видеолар муҳокамасига ...
22 март 2019
Ушбу мақола «Элтуз» мухбирининг бир-бирини танимайдиган қатор тошкентлик тадбиркорлар билан суҳбатлари асосида тайёрланди. Мақолада гап тадбиркорларга очиқча таҳдидлар қилиб, ...
15 феврал 2021
Ўша қадим, қадим замонларда давлати бой, одамлари эркин, бақувват, оилалари бахтиёр, адолат устун бўлган мамлакатга тўсатдан ёв бостириб келибди. ...
31 январ 2020
Эртаклар иккига бўлинади – ўтмиш ва бугун эртаклари. Эркаклар ҳам иккига бўлинади – хотини олиб берган машинани миниб ошнасига ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...