Асосий мавзулар
14 июн 2024

Зомби теледаббалар қўлидаги Тошкентнинг калити

Рус шовинист ашулачиси Олег Газманов ўзининг “Рус дунёси” дея аталган янги қўшиғида собиқ совет мамлакатларига танкларда кириб бориш билан таҳдид солмоқда. Путин нутқидан узуқ юлуқ кўчирилган жумлалар асос қилиб олинган қўшиқда, татар, чечен, бошқирд, бурят, ингуш, еврейлар ҳам рус дунёсидан экани иддао қилинади.  Бу ҳақда изох ёзган ўзбекистонлик мустақил таҳлилчи Юлий Юсупов, рус миллатчиси чиранишларини учинчи рейх давридаги нацизм оҳанглари билан таққослади.

“Мен бу зомби теледаббалар ўзларини ўтган асрнинг 30 йилларидаги германия нацистларига ўхшатишдан ор қилмай қўйишганини пайқадим. Илгари улар ўзларини бундай тутишга тортинишар, чунки буни уят деб билишарди, аммо энди улар кибр билан: «ҳа, биз шунақамиз» дея барала хитоб қилишмоқда.

Кўринишидан, бу зомбодебилизациянинг янги босқичи. Демак, «боболаримиз» нотўғри курашишган ва ҳукумат кўзлаган «денацификация» мақсади ҳам ёлғон. Бироқ, зомбодебилларнинг ирғишлаб куйлаган сўзларидаги мантиқий қарама-қаршиликларни уларга эслатиш ҳам бефойда. Улар биз нима ҳақда гапираётганимизни ҳатто тушунмишмайди ҳам” дея ёзди Юлий Юсупов.

Газманов Россияда оммалашган янги қўшиғида грузин, армани, яхудий ва ҳатто африкаликлар юртида ҳам ўрис дунёси борлиги ҳақида куйлайди. Қўшиқ бошдан оёқ, миллатчилик ва фашизм билан суғорилган, “Ким бизни хафа қилса, кўрадиганини кўради, ўзимизникиларни ёлғиз ташлаб қўймаймиз, қайси гўода бўлса ҳам қидириб топиб, борамиз зирхли танкларда. Биз зўрмиз, биз ғолибмиз, дунёда бизга тенг келадигани йўқ” деган биқиқ ғоялардан иборат.

“Шундай қилиб, пропагандон қўшиқчи, Газманов тарғиботчиси, дебилизаторда эшитган аҳмоқона нарсаларини ўртамиёна қофиялаб, Гитлернинг шиорларини такрорлашдан тортинмайди ва «учинчи рейх» иборасини «рус дунёси» билан алмаштиради.  “Дунёдаги энг зўр мамлакатда” яшаётгани ва “юртдошларни аллакимлардан ҳимоя қилиш”,  “буюк” Россияни ўзининг собиқ “тарихий” чегараларига қайтаришни мақсад қилганидан ҳурсандлигини айтиб чиранади. Собиқ Совет республикаларига эса танклар билан кириб боришини айтиб таҳдид қилади.

Умуман бу қўшиқдан руҳланган маҳаллий зомби теледаббалар ҳам Тошкент калитини ўзларининг севган фюрерларига тиз чўкиб совға қилишни аллазамонлардан буён орзиқиб кутишмоқда” дея киноя қилади Юлий Юсупов.

Элтуз Ўзбекистонга кўз олайтираётган рус дунёси вакиллари нағмаларига оид воқеаларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Видеоларимизга лайк босинг.

Тағин ўқинг
21 сентябр 2020
Германияга даволанишга олиб кетилиб, ўша ерда ўлган бош вазир ўринбосари Ўктам Барноевнинг жасади 21 сентябрь куни Тошкентга олиб келиниб, ...
6 март 2019
Ўзбекистон Бош прокуратурасининг 5 март куни билдиришича, 10 йиллик қамоқ жазосини уйда ўтаëтган 47 ёшли Гулнора Каримова  “жазони ўташ ...
11 сентябр 2017
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқни товуқбоқар қилиш ташаббуси олға сурилганига ҳам бир жўжанинг тухум қилиш ёшига етишидан кўра кўпроқ ...
9 сентябр 2023
8 сентябр кечки соат 17 лар  атрофида Поп тумани Оқтепа ўрмон бўлими 28 контурига борган Aspekt 24 жамоаси ўзидан ...
Блоглар
8 феврал 2025
Шу пайтгача «Анора» деган икки фильм олинди. Биттаси етим қизнинг ашлачи бўгани ҳақида¸ яна биттаси ...
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...