Асосий мавзулар
15 июл 2024

Кластер ва ҳоким бирлашиб фермерни ўлдирди – АОКА эса ойни этак билан ёпмоқчи

Чуст туманида буғдой етиштириш билан шуғулланган фермер Алимардон Туморов ҳоким ва кластер босимини кўтара олмасдан юрак ҳуружидан вафот этди.

Чуст тумани ҳокими фермер Алимардон Туморовга босим ўтказиб, етиштирган буғдой ҳосилини Арт Софт МЧЖ кластерига топширишга мажбурлаган. Арт Софт кластери тўловларни жуда кечикиб амалга оширади, шу сабабдан фермер ушбу кластерга ҳосилни беришдан бош тортган. Бу ҳақида фермер бир неча ҳафта олдин видеомурожаат билан чиққан –  мурожаат Kun.uz нашрида эълон қилинган.

Эндигина 45 ёшга кирган фермер Алимардон Туморов 3 июл куни юрак ҳуружи натижасида вафот этди.

“Узбек форум” фаолларидан бири Kun.uz эълон қилган видеомурожаат ҳаволасини Х (твиттер) ижтимоий тармоғида бўлишди. (Ўзбекистон Президенти Администрацияси қошидаги) Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги эса твиттердан ушбу видеони ўчиришни талаб қилиб, бу қонунчиликка зид ахборот эканини билдирган. Ўзбекистон ОАВида эълон қилинган мурожаатни тарқатиш қандай қонун, қайси қонунчиликка зид экани айтилмаган. Зотан видео лавҳа Kun.uz дa эълон қилинган, Узбек форумнинг эксклюзив материали эмас.

Ўлимидан олдин йўллаган видеомурожаатида фермер Алимардон Туморов ер солиғи, сув солиғи, даромад учун алоҳида солиқ тўлашини, ишчиларга ойлик сифатида буғдой беришни ваъда қилганини айтади. Видеода ишчилар фермер ёнида турган, фермер шу ишчиларга мўлжалланган буғдойни Арт Софт тортиб олаётгани ҳақида арз қилади. Фермернинг юраги бу ноҳақликни кўтара олмади.

Фермер ўз ҳосилини, ишчилари ҳақини сақлаб қолиш учун ёрдам сўраган, жон талашаётган бир пайтда Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (худди қиларга бошқа иши йўқдек) Сан Францискодаги Твиттер бош офисига мактуб йўллаб видеони ўчиришни талаб қилди.

Элтуз Ўзбекистонда фермерларга бўлаётган босимларга оид воқеаларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг, видеоларимизга лайк қолдиринг. Агар каналдаги айрим ёпиқ видеоларни кўрмоқчи бўлсангиз супер рахмат, супер спасибо тугмачасини босиб бизни қўлланг.

Тағин ўқинг
23 октябр 2018
Ўзбекистонда хорижнинг нуфузли университетлари филиаллари очилиши кўпчиликни қувонтиради. Ҳар ҳолда бу филиалларда таълим сифати, билим бериш даражаси маҳаллий олий ...
13 феврал 2019
Ҳукумат тили билан тадбиркорлик ривожи учун турли имтиёзлар ва енгилликлар берилаётганини овоза қилаётган бир пайтда қўли билан ишбилармонларнинг бўғзидан ...
7 август 2024
Бугунги ҳикоямиз Ўзбекистондаги коррупция ва рейдерликнинг навбатдаги қурбони, Урганчдаги «Колизей Хауз» ширкати эгаси Сарвар Амонов фаолияти билан боғлиқ можарога ...
10 апрел 2017
«XXI аср» газетаси (06.04) ўз муассиси бўлмиш партия – ЎзЛиДеПнинг «аввалгилардан фарқли тадбирлари энди кўпчиликда катта қизиқиш уйғотаётгани»ни билдирди. ...
Блоглар
8 феврал 2025
Шу пайтгача «Анора» деган икки фильм олинди. Биттаси етим қизнинг ашлачи бўгани ҳақида¸ яна биттаси ...
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...