Асосий мавзулар
25 июл 2024

Кутубхона нимага керак?

Статистика бўйича  Ўзбекистонда бугун ҳар 9 миллион фуқарога 1 кутубхона мавжуд. Ўзбек ўқимайди. Қашшоқман – кўнгилга китоб сиғмайди, дейди, Камю эътиқодимга зид, Айтматов менталитетимга тўғри келмайди, дейди.

Китоб расталарида энг яхши сотиладиган асарлар: ёлғон-яшиқ диний уйдирмалар, пул топишни «ўргатувчи» мотиватор китоблар, абитуриентга ахборотномалар.

Ўзбек ўқимаслигини ҳарф танимайдиган иккичи амалдорлар ҳам билади. Шунинг учун бугун 37 миллионлик халқинг кутубхонаси 402та.

Диний таълим сўраб соч юлган «илм»парварлар, сўкиниб-қарғаниб, қип-қизил хато коммент ёзган радикал полвонлар йиллар мобайнида 5673 кутубхона ёпилишини индамай кузатган.

Бир масжид ёпилса қанча тўполон бўлади, лекин минглаб кутубхона ёпилса ҳеч қандай акс-садо йўқ.

Учинчи Реннесанс шу бўлса, илтимос, тўртинчисини бошламанглар!

Ўзбекистоннинг иккичи, бирчи, саводсиз, пулга ўч амалдорларига кутубхона ўзи нимага кераклигини улар тушунадиган тилда айтамиз.

Кутубхонанинг бир қанотини китоб ва канцелярия сотадиган дўкон, компютер хизматлари марказига ижрага топшириб соққани тагида қолиш мумкин. Кутубхона бурчагидан кафе очиб, сомса, хот-дог, порошок Нескафе сотиб пул ишлаш мумкин. Ўғри амалдорлар ёки тўғри тадбиркорлар кутубхонадан даромадини олиб ётаверади.

Кутубхонанинг бошқа қанотида чанқоқ китобхонлар йиғилади. Уйида ўқишга алоҳида тинч жойи бўлмаган абитуриентлар ўтиради. Кексалар кириб чақчақлашиб китоб муҳокама қилади. Тор уйида боласи биғиллаб йиғлаб ётган АйТи мутахассиси кутубхонада ишлаб олади.

«Чириган» Ғарбда шундай – ҳар худуднинг кутубхонаси бор, тўгараклари ишлайди. Кичик ойлик тўлов эвазига ёки умуман текинга ёш болалар физика, кимё, биология тажрибаларини ўз кўзи билан кўради, фазони телескопда кузатади. Кино ва асарларни муҳркама қилади. Шу тарзда ёшликдан бадиий дид, илмга қизиқиш ва савия шаклланади. «Чириб кетган» Ғарбда энг кичик кутубхонани ёпиш марказий черковни бузишдек гап.  

Мадвазир ва ундан тепадаги қовоқбошлар, ўрнак олинг – кутубхоналар мана шундай қилиб сақлаб қолинади. Кутубхоналар тарбия ва илм ўчоғи – кутубхонага қатнаган боладан саводсиз, сўконғич амалдор чиқмайди, мантиқий аргументни тушунмайдиган радикал ҳизбчилар пайдо бўлмайди. Мана кутубхона ўзи нимага керак.

Тағин ўқинг
7 май 2021
Зиҳи давроний, Фархунда нишоний. Замон ўлди – Ўрусия замони. Фурқат Ҳорманг, Рамазон ойида рўзаларни тутиб, қалблари иймон нурига тўлаётган ...
8 декабр 2015
Россиянинг Краснодар шаҳрида баланд қаватли уй қурилишида ишлаётган 30 яшар ўзбек йигит 18 қаватдан йиқилиб ўлди. Eltuz.com
11 декабр 2017
5 декабрда Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳуқуқ ҳимоячиларининг ўлими ва уларнинг ўлдирилиши ҳолатлари кўпайиши тенденцияси мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳисоботини ...
7 феврал 2023
Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Дастлабки шикоят Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидан. Қизилтепа ҚФЙ турғуни Нигора ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...