Асосий мавзулар
29 июл 2024

Умра ширкатининг қарзи, бомбаланган Ғазо ва Олимапиада -600’61

Париж Олимпиядасида Россия спортчилари Ўзбекистон байроғи остида иштирок этади, Исроил Ғазодаги мактабга зарба берди. Трампга суиқасд ортидан АҚШнинг махфий хизмати бошлиғи истеъфога чиқди. Россия давлат думаси мигрантларни мамлакатдан чиқариб юбориш режимини кучайтирди.  Умра ширнати Ўзбекистонлик зиёратчилар қарзини узишдан бўйин товламоқда ва Бу 600 секунд 

Пентагоннинг Украинага қурол-яроғ ва ракеталар таъминотида 2 миллиард доллар камомат аниқланди. Камомат ҳақида АҚШ ҳисоб палатаси хабар берган. Президент Жо Байден администрацияси Украинага яна 2 миллиард долларлик қурол-яроқ юбориш таклифини маъқуллади. 

26 июл куни Челябенск вилоятида жойлашган Калим сув омбори тўғонида сув тошқини рўй берди. Давомли ёмғирлар сабаб сув омборида сув сатҳи кескин кўтарилган, тўғоннинг тахминан 100-150 метр қисми зарарланган. Иншоатнинг умумий узунлиги 500 метрни ташкил этади. Сув оқими бир неча километр йўлни қоплаб олди. Омбор ён-атрофдаги ҳудуднинг ягона сув манбаси эди. Маҳаллий аҳоли эвакуация қилинди.

Санкт-Петербургда 7 киши сальмонелла бактерияси билан касалланди. Заҳарланиш шаҳардаги “Eurospar” супермаркетида сотилган грил товуғидан чиққани аниқланди. Роспотрабнадзор супермаркетда махсулотларнинг сақланиши ва сотилишида жиддий камчиликларга йўл қўйилганини таъкидлади. 

Парижда Ёзги олимпиада ўйинлари бошланди. 2024 йил олимпиадасида Ўзбекистондан жами 86 спортчи (54 эркак, 32 аёл) 16 спорт турида қатнашмоқда. Ушбу таркибда россиялик легионерлар ҳам бор. Жумладан, Илья Сибирцев, Игорь Мялин, Анна Пракатень, Разамбек Жамалов, Джавраил Шапиев, Алисэ Фахрутдинова, Рустам Ассакалов, Ольга Забелинская каби россиялик спортчилар Ўзбекистон байроғи остида мусобақалашади. Эслатиб ўтамиз, Токио олимпиадасида Ўзбекистон номидан қатнашган биронта хорижлик спортчи совриндор бўла олмаган эди. Бу йил уларнинг натижалари қандай бўлиши ҳали номаълум. 

Париж 2024 Олимпиадасида Россиядан бор йўғи 15 спортчи қатнашади. Ушбу спортчилар нейтрал олимпия байроғини кўтаришди. Россиялик спортчиларнинг аксарияти, яъни 60 га яқини Олимпиадада Ўзбекистон, Франция ва Сербия байроғи остида кураш олиб боради. Ушбу спортчиларнинг учдан бир қисми Россия Украинага бостириб киргач спорт фуқаролигини ўзгартирган.

Исроил Ғазодаги мактабга зарба берди. Хамас террорчилари ҳужум натижасида 30 киши ҳалок бўлгани, қурбонларнинг аксарияти болалар эканини таъкидламоқда. Исроилнинг Цахал ҳарбий кучлари эса бинода хамаснинг бошқарув комплекси жойлашганини, зарба натижасида террорчилар ўлдирилганини даъво қилмоқда.

АҚШнинг махфий хизмати бошлиғи Кимберли Читл ўз хоҳиши билан истеъфога чиқди. Читл хоним президентликка номзод Доналд Трампга ҳужумнинг бартараф этилмагани ўз фаолиятидаги энг жиддий хато бўлганини маълум қилди.

Москвада номаълум мосламанинг портлаши натижасида Асосий разведка бошқармасидаги «психологик амалиётлар» бўлими ходими Андрей Торгашевнинг Toyota автомобили жиддий талофат кўрди. Портлаш натижасида Андрей Торгашевнинг оёқлари узилиб кетган. Унинг хотини эса кичикроқ жароҳатлар олган. 

Россиянинг ички ишлар вазирлиги учун асосий вазифа Москва вилоятини “оқартириш” яъни “мигрантлардан тозалаш” эканлиги маълум қилинди. Москва вилояти бўйича ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал-лейтенант Виктор Пауков «ҳудудни мигрантлардан тозалаш устивор масала» дея таъкидлади. Бу ҳақда миграция масалалари бўйича агентликнинг Долгопрудной ҳудудидаги бошқарма вакили хабар берди. 

Шу йилнинг 23 июл куни Россия давлат думаси мигрантларни мамлакатдан чиқариб юбориш режимига ўзгартиришлар киритди. Расмийларга кўра, Мигрантлар “Россиянинг анъанавий қадриятларини” хурмат қилиши керак. Акс ҳолда мигрантлар ҳуқуқи кескин чекланади. Ушбу қадриятларга беписандлик билан қараган мигрантлар мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатлана олмайди, кредит олиши, машина ёки уй-жой сотиб олиши, шунингдек, расман оила қуриши тақиқланади. 

Қозоғистонлик қўшиқчи Тошкентдаги концертда сепаратистик кайфиятни қўзғашга ҳаракат қилди. 28 июн куни Марказий осий университети олийгоҳида битирув оқшоми бўлиб ўтди. Оқшомда ўзбек санъаткорлари билан бирга қозоғистонлик Ирина Кайратовна қатнашиб, елкасида Қорақалпоғистон байроғини олиб юрди. Концертдаги ушбу лавҳани кўрган интернетнинг қозоқ сегменти қорақалпоқларни бирдамликка чақирган ва сепаратистик руҳдаги изоҳлар ёзган. Қўшиқчи Ирина Кайратовна нега Тошкентдаги концертда Қорақалпоғистон байроғини кўтариб қўшиқ айтганини шарҳламади. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги эса ушбу сепаратизм тарғиботини эътибордан четда қолдирди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг тендер савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг бузилиши юз берди. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан 2024 йил 10 июнда бошланғич қиймати 26 млрд 500 млн сўмга яқин ўтказилган тендер савдолари юзасидан мурожаат келиб тушган. Мурожаатга асосан олиб борилган ўрганишларда тендер савдолари йўл белгилари учун бўёқлар ва шиша маҳсулотларни харид қилиш учун ўтказилгани маълум бўлди. Тендерда Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талаблари бузилган деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига нисбатан тендер савдо натижасини ҳақиқий эмас деб топиш бўйича кўрсатма берилди. ушбу қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган мансабдор шахсга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликни белгилаш масаласи кўриб чиқилади.

Кадастр агентлигининг тезкор топшириғига мувофиқ, Республика бўйлаб раҳбарлар ва ходимларга тегишли қизил паспорт олиб қўйилмоқда. Агентликнинг барча филиалларида барча ишчилардан – фаррошдан тортиб бошлиқгача – хорижга чиқиш ҳуқуқини белгиловчи қизил паспортлари тўплаб олинади. Паспортлар 25 июл 13:00 га қадар бошқармага рўйхат асосида топширилиши сўралди. Загран паспортни бермаган раҳбарлар ва ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида огоҳлантирилган. Афтидан, Кадастр Агентлигида текширув, чуқур тафтиш ва «тозалаш» ишлари бошланган. Ходим ва раҳбарлар хорижга қочиб кетмаслиги учун уларнинг мобиллиги кескин чекланди. 

Шу йилнинг январ ойида Панорама ҳаво йўллари авиакомпанияси Fly Dubai ширкати тасарруфига ўтди. Шу тариқа ушбу ширкат Ўзбекистон Умра туризмининг деярли 50% авиаулушига эга чиқди. Fly Dubai Умра сафаридан қайтиб кела олмаган, Саудия Арабистонида қолиб кетган ҳожиларни қайтариб келишни бўйнига олган эди. Сабаби Панорама ҳаво йўллари авиакомпанияси айби билан Ўзбекистоннинг 3000 минг фуқароси бегона юртда қолиб кетган. 3000 фуқародан кўпчилиги ўз ҳисобидан,  айримлари саёҳат агентликлари ҳисобидан ва яқинларининг ёрдами билан чипта олиб юртга қайтишди. Панорама ҳаво йўллари авиакомпанияси директори чипта пулларини босқичма-босқич тўлаб беришни ваъда қилди. Директор Умра саёҳат агентликлари ва зиёратчилар билан учрашув ўтказиб, барча қарзларни график бўйича қайтарамиз деган. Рисола туризм фирмасидан вакил бўлган Аброр Муҳтор Алий тўпланган мижозларни тинчлантириб, барча қарзлар қайтарилишига уларни шахсан ишонтирган эди. Қарз бир йил ичида тижорий айланмадан тушган даромад ҳисобидан қайтарилади деб ваъда берилган. Учрашув 6 ой олдин бўлган эди, шу муддат ичида турагентлар пули қайтарилмади. 2024 йилнинг июл ойига келиб ҳам Умра ширкати тур-фирмаларига қарзини қайтаришдан бўйин товламоқда. Саёҳат фирмалари ва фуқаролар Панорама қарзини ундиришда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан ёрдам кутмоқда. 

Фарғона вилояти Тошлоқ туманида фермерларнинг машиналари ноқонуний равишда жарима майдонига қўйилди. Бу қонунбузарлик Тошлоқ туман ИИБ бошлиғи Авазхон, туман ҳокими Абдуқаҳҳор Жўрабоев, ҳоким ўринбосари Азимжон Боборахимов, туман прокурори Шуҳратжон томонидан амалга оширилганлиги иддао қилинмоқда.

Фермерлар Механизаторлар уйи номли дала шийпонида ётиб қолмагани учун шу тарзда жазоланган. 2024 йилнинг 24 июл куни зўрлик ва босим билан фермерларнинг машинаси тортиб олинган эди.

Бу 600 секунд эди. Бу вақтга келиб Элтуз обуначилари сони 663 мингга етди. Ёнгинангизда юз берган аммо сиз билмаган воқеалардан хабар топмоқчи бўлсангиз Элтузга обуна бўлинг. Элтузни қўллаб қувватламоқчи, ёки айрим ёпиқ видеоларни кўрмоқчи бўлсангиз суперрахмат тугмачасини босинг. Соғ бўлинг!

Тағин ўқинг
1 феврал 2016
Давлатнинг бир ярим миллиард сўм пулига олинган «Барон» фильми қора бозорга чиқиб кетди. Олдинги «Сотқин» фильми билан ҳам ҳудди ...
13 феврал 2019
Ўзбекистон Олий суди судьяси Ж.Тиркашев хоразмлик журналистлар Бобожоновлар шикояти бўйича 1 февраль кунги суд ажрими билан уларнинг уйларини мусодара ...
19 январ 2016
18 январ куни эрталаб соат 10 да туман хокимлигига чақирилган Ширин Турсиновани ҳокимлик биносида, хоким Ғофур Қаршибоевнинг муовини Фотима ...
12 март 2018
Рассом Кирпи Eltuz.com
Блоглар
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...