Асосий мавзулар
12 август 2024

Шведларни сўккан ўзбек диний воиз устидан элчихонага арз қилинди

12 август куни бир гуруҳ узбек ва швед ватандошлари Мухтор Аброр Алий таҳаллуси билан танилган диний блогер 48 ёшли Аброр Абдуазимов устидан Ўзбекистоннинг Швециядаги Элчихонаси орқали мамлакат Бош прокуратураси ва Ташқи ишлар вазирига арз қилишди.

Нусхаси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевга йўлланган мурожаатда жумладан Ўзбекистонда, шахсларнинг шаъни ва обрўсини камситгани учун муқаддам судланиб маъмурий жазога тортилган диний блогер Аброр Мухтор Алийнинг Швеция ҳукумати, унинг халқи ва бу мамлакатда яшаётган ўзбеклар қадр-қимматига зарар етказувчи чиқишлари хавотир уйғотгани билдирилган.

Сўнгги пайтларда Аброр Мухтор Алий ижтимоий тармоқларда, хусусан, 700 мингдан ошиқ обуначига эга YouTube канали орқали билдирган баёнотлари ўзбек ҳамжамиятида чуқур хавотир уйғотди. У ўзининг чиқишларида Швеция ватандошларини Қуръонни ёқишда айблаб, швед халқини ҳамда ҳукуматини ислом дини ва мусулмонларга қарши сиёсат юргизаётган мамлакат сифатида ҳақорат қилган. Ваҳоланки бу ҳаракатни содир қилган Ироқлик фуқаролар Швеция суди қарори билан мамлакатдан чиқариб юборилган эди.

Шунингдек, Аброр Мухтор Алий ўз чиқишларида швед ватандошлигини олган ўзбекларни асоссиз равишда, “гей”, “голубой”, “бесоқолбоз” дея ҳақорат қилади. У Швецияни ЛГБТ ғояларини ҳимоя қиладиган давлат сифатида мусулмонлар яшаши учун номуносиб мамлакат деб атайди. Бу билан у гомофобия, кснофобия, диний адоват, тоқатсизлик билан йўғрилган ғояларини ўз тарафдорлари орқали дунёга ёймоқда. Бу албатта, нафақат Швециядаги ўзбек жамоатчилиги, балки Ўзбекистоннинг халқаро обрўсига ҳам салбий таъсир кўрсатади дейилади жумладан 10 нафардан зиёд фаоллар имзолаган мурожаатда.

Петицияни Швециядаги Гўзал Султонали қизи, Суният Мамушева, Комила Назарова, Ислом Ҳамидов, Собир Қурбонов, Фарҳод Иноғомхўжаев, Акмал Солиев, Комилжон Шокиров каби ўзбек фаоллари билан бир қаторда Бёрн Никлассон, Фредрик Ёнссон, Кома Адамссон сингари швед миллатига мансуб шахслар ҳам имзолаган.

Уларнинг фикрича, Аброр Мухтор Алийнинг диний адоват, ксенофобия ва гомофобик тоқатсизлик мазмунидаги чиқишлари швециялик ватандошларимизда нафақат ғазаб уйғотмоқда, балки уларнинг Ватанга бўлган меҳрига ҳам путур етказмоқда.

Шулардан келиб чиқиб, улар айни мурожааатлари орқали:

  1. Аброр Мухтор Алийнинг ижтимоий (Ютуб, Фейсбук, инстаграм) тармоқларидаги чиқишлари прокуратура ва адлия идоралари томонидан чуқур ўрганлиб чиқилишини;
  2. Диний ва сиёсий адоват қўзғашга қаратилган, шунингдек, Ўзбекистон ва Швеция ватандошларининг қадр-қимматини камситувчи чиқишлари юзасидан сиёсий экспертлар хулосаси берилишини;
  3. Аброр Мухтор Алийнинг гомофобия, диний ва ирқий адоватга ва шахсларни ҳақоратлашга асосланган барча чиқишлари ижтимоий тармоқлардан олиб ташланишини;
  4. Ўзининг айни ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали Аброр Мухтор Алий Швециядаги шаъни ва обрўси камситилган барча шахслардан кечирим сўрашини;
  5. Миллатлараро ва давлатлараро миқёсда адоват қўзғашга уринганлиги учун Аброр Мухтор Алийга нисбатан БМТ резолюцияси доирасида зарур жазо чоралари кўрилишини талаб қилишган.

Омма орасида зиддиятли ҳамда ЛГБТга қарши кескин чиқишлари билан танилган Аброр Мухтар Алий таҳаллуси остидаги наманганлик 48 яшар диний блогер Аброр Абдуазимов судлангунига қадар Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази жамоатчилик бўлими бош илмий ходими, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръон ва тажвидни ўрганиш бўлими мудири ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Ўтган йилнинг февраль ойида суд Аброр Абдуазимовни ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали журналист Никита Макаренкога нисбатан туҳмат, қадр-қимматни камситувчи маълумотлар тарқатишда айбдор деб топиб, маъмурий жазога тортгани ортидан у барча лавозимларидан озод этилган ва фақат диний пропаганда билан шуғулланиб келмоқда.

Тағин ўқинг
22 август 2017
Муғанний (Ғанижон Ҳолматов) 1949 йил Ўш шаҳрида туғилган. Тошкент Театр ва рассомчилик институтини тамомлаган. Шоир 2014 йилнинг 9 июнида ...
23 август 2018
Интернетда тарқалган ёш қиз билан жинсий алоқа қилаётган домла видеоси тафсилотлари ва шахси «Элтуз»га маълум бўлди. Видео 2017 йили ...
30 ноябр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ суҳбатнинг 15-қисмида ёшлигида ёзган шеърларини ўқиб беради. @eltuz
9 август 2016
Давлат тадбирларида тор чалинмаслиги лозимлиги тўғрисида тавсиялар берилганини айтган Озодлик радиосига кўра, Ўзбекистонда тор чалиш бўйича махсус таълим тўхтатилган ...
Блоглар
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...
7 январ 2025
Ижтимоий тармоқларда “1000китоб” лойиҳаси бўйича турли гап-сўзлар айланиб юрибди. Мансаб талашуви, зиёлиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб, бир-бири ...
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...