Асосий мавзулар
16 сентябр 2024

Германия иқтисодий жозибаси Ўзбекистон учун позитив магнит

Германия канцлери Олаф Шольцлнинг Марказий Осиёга биринчи бориши бир йил олдин Берлинда ëйинланган «стратегик минтақавий шериклик» ғоясини қўллаб-қувватлаш ишораси ҳисобланади.

15 сентябр куни Самарқандга келган Германия канцлери Ўзбекистондан кейин Қозоғистонга ҳам ташриф буюради, у ерда G5+1 саммитида, яъни бешта постовет Республикалари ва Германия иштирокидаги йиғинда қатнашади.

Юқорида тилга олинган икки давлатдан ташқари Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон ҳам саммитга қўшилган.

Асосий мавзу бизнес. Россиянинг Украинага босқини фонида босқинчи давлатни айланиб ўтиб бизнес қилиш имконлари кўрилади.

Асосий эътибор немисларнинг минтақа билан иқтисодий муносабатларини яхшилашга қаратилмоқда.

Германия узоқ вақтдан бери Европа Иттифоқи доирасида Марказий Осиё билан ҳамкорликни ривожлантириб келмоқда, Биринчи стратегия 2007 йилда қабул қилинган ва унинг 2019 йилда янгиланган версияси ҳам расмий Берлин томонидан бошланган.

Путин Россиясининг 2022 йилда Украинага бостириб кириши Марказий Осиё минтақаси билан муносабатларга янги қирра  берди.   

Бу қирра  – Германиянинг  энергия таъминотини диверсификация қилиш истаги билан боғлиқ.    

Вассал деган тамға ва Путинга «отработка қиламиз» деган юзаки гапларга қарамай, Марказий Осиё мамлакатлари ўзлари учун «Россия нео-империализмини яширин хавф» деб билишади ва геосиёсий сабабларга кўра, Германия уларга иқтисодий ва сиёсий шерик бўлишини исташади.

Германия учун энергетика соҳаси асосий  ҳадаф. Европа Иттифоқининг санкциялари доирасида Россиядан нефт ва газнинг чекланиши фонида Қозоғистон Германияга нефт етказиб берувчи учта давлатдан бирига айланди.

2023 йилнинг март ойидан бошлаб Қозоғистон Германиядаги нефтни  қайта ишлаш заводларига нефт етказиб бермоқда.   

Аммо МО давлатларининг «Икки бойга бир малай» услубидаги Россия билан яқин алоқалари немис инвесторларининг ишончига путур етказмоқда. 

Ғарбдаги шериклар Украинага қарши уруш туфайли Россия Федерациясига қарши санкциялар уларнинг Марказий Осиёга ётқизаётган сармояларига ҳам таъсир қилиши мумкинлигидан қўрқишлари мумкин.  

Ғарб матбуотида вақти-вақти билан минтақа мамлакатлари ширкатлари Россия Федерациясининг санкцияларни четлаб ўтишига ёрдам беришидан шубҳа билдирилмоқда. 

Ҳозирга қадар Европа Иттифоқи томонидан Марказий Осиёдан фақат бир нечта компаниялар санкция остига олинган.

Минтақа мамлакатлари раҳбарияти Ғарб чекловларини бузмаслигини даъво қилишмоқда ва айни пайтда кўрпа тагида Россия билан савдони ҳам давом эттиришмоқда.

Бундай иккиюзлама сиëсат асосида икки кемага оëқ қўйганларнинг чатаноғи айрилиши ҳақида яқинда Украина Президенти  Зеленский билан учрашган  Шольц Ўзбекистон раҳбарига аниқ тиниқ билдиришга улгурди.

Ўзбекистон босқинчи ва иқтисоди ўлган ўриснинг эмас, балки дунëдаги иккинчи йирик ва қудратли экономика эгаси бўлган Германияга дўст бўлиши мантиқ ва тарих истагидир.

Буни Ўзбекистон президентининг Шольц шарафига айтган мана бу гапи ҳам тасдиқлади:

«Ўзбекистон-Германия муносабатларини янада ривожлантиришга алоҳида эътиборингиз ва Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотларни қўллаб-қувватлашингизнинг далолати сифатида қабул қиламиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

2023 йилда товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард евродан ошди. Германия бизнеси билан ҳамкорлик кенгаймоқда — 2024 йил бошидан буён Ўзбекистон иқтисодиётига Германия компанияларининг 800 миллион евролик инвестициялари киритилди. Бугунги саммитда Саноат ва технологиялар бўйича стратегик шериклик дастури тайёрлангани қайд этилди.

Германиянинг етакчи компания ва банклари билан умумий қиймати қарийб 9 млрд евро бўлган ҳамкорлик лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.

Элтуз Қозоғистондаги саммит ва Ўзбекистон-Германия муносабатларига оид мавзуларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Видеоларимизга лайк босинг.

Тағин ўқинг
29 октябр 2015
Америка – “Сеҳрли диёр”да яшаш иштиёқида бўлган ўзбекистонликлар бир ой мабайнида ўз омадларини синаб кўришлари мумкин. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ...
16 март 2020
Жорий йилнинг 16 мартига келиб Ўзбекистонда расман қайд этилган коронавирус (COVID-19)ни юқтирганлар сони, куннинг биринчи ярмида олинган маълумотга кўра, ...
5 июн 2024
Instagramдаги видеоси орқали Тошкентга келган вилоятликларни ҳақоратлаган 21 ёшли қиз 15 суткага қамалди. Уч мингдан зиёд фалловерларига эга Райхона ...
5 август 2018
1997 йили мени ҳайратга солган воқеа биринчи ракетка устасининг отаси ва мураббийи Штеффи Графнинг солиқ тўлашдан бўйин товлагани учун ...
Блоглар
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...