Асосий мавзулар
13 сентябр 2024

Отарчининг отаси ким?

РТ: Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана ҳафта айланиб сиз билан биргаман. 

МС: Ничиксизла хўжик брри, мўччи ойбикала. Андижонда  новви бўлди, оғо? 

РТ: Анжанлик кинначи дўхтр, 26 яшар  бўғоз хотинни ўлдирди

МС: Ибий биғозмади бечоро?

РТ: Аппендицитни «сеҳр жоду» деб ўйлаб, касални ўлдирадиган анжанлик врачни деквалификация қилиш керак. Илм ўрнига чўпчак ўқиган зомбиларни тиббиëт, фан ва давлат органларидан супуриб ташлаш керак. 

Кун.уз нашри анжанлик иккиқат  хотиннинг туғуруқдан сўнг Андижон шаҳар  роддомида ўлгани ҳақида ўз суриштирувини ëйинлади. 

Докторлар бу хотиндаги   кўричакни «сеҳр» деб, қаландархонада «чалпак тарқатиш» ва холвайтар пишириб «ўқитвориш»  деган «диагноз тавсия» берган. 

Пора билан АМИга кириб анатомия ўрнига хаптияк ўқиган бу жоҳил дўхтр «даво»си ортидан кўричак ëрилиб, хотин ўлди. 

МС: Оғо уëт гап ойдингизми. АМИ дегани новви. Ëнқи нарсами?

РТ: Йўқ. АМИ – Бу Андижон медидцина институтининг қисқартма абвиратураси.

(Кулги жингл)

МС: Боло дирими?

 РТ: Хотин ўлишидан олдин, 8 ойлик бола тўлғоқ чақирувчи дори билан туғдириб олинди. 

Бу бола туғилиши билан етим бўлган гўрқизига айланди.

(Жингл ҳаëт бешафқат)

Анатомия ўрнига АМИда чўпчак ўқиган бу қотил дўхрлар ўзлари ўлдирган анжанлик хотин жанозасига келиб конвертда пул бериб, «ëзиб чизманглар, ўлиш тақдирида бор экан, худонинг иши» дея ўз жиноятини худога ағдариш ва пора билан ўз қилмишини бости бости қилишга уринган.

Анжан шаҳар ҳокими зами ҳам ўртага тушиб, «дўхтрди устидан ëзманглар, қамалиб кетса бола чақасини ким боқади» деган.

Бу саводсиз дўхтрларнинг тақдирига қамағ ëзилган. Қочишиб қутулолмайди.

Бу хотинни, апендицитни сеҳр жоду деб ўйлайдиган зомби дўхтрлар ўлдирганидан 15 кунча ўтиб, «мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида махсус ишчи гуруҳ тузилган. Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари вазиятни ўз назоратига» олибди.

МС: После пожар – хуй насос. 

РТ: 2017  йилнинг июль ойида  Президент Мирзиёев Ўзбекистонда киришга тўсиқ қўйилган eltuz.сom сайтида чоп қилинган мақолани депутатларга ўқиб берган эди. Мирзиёев эрталаб интернетни ўзи очиб мақолани топгани ва унга буни ҳеч ким олиб кириб бермаганини айтган.

11 июл куни eltuz.com сайтида чоп қилинган мақолада Бешариқ туманидан Воҳид Амонов тилидан «Вақтида операция қилинганида хотиним тирик бўлар эди» сарлавҳали мақола чоп этилган.

Мирзиёев ушбу мақолани 2017 йилнинг 12 июл куни сиёсий партиялар ва парламент вакиллари олдида маърузаси чоғида ўқиб берган эди. 

Президент диққатини тортган Элтуз мақоласида Бешариқ туманида докторлар ўлдирган хотин ҳақида ташвишли хабар ëзилган эди.

МС: Бизани Мирзиëвни ўзи ўтириб ўқийди

РТ: Орадан 7 йил ўтди. Мол дўхтрлар одам ўлдиришда давом этмоқда. 

Кун. Уздан директ цитата:

«Бу Андижон вилояти туғуруқхоналаридаги шифокорларнинг масъулиятсизлиги туфайли юз бераётган биринчи ўлим эмас. Вилоятнинг Қўрғонтепа туманида аппендицит ташхиси билан гумонланиб, операция қилинган аёлнинг вафоти, Булоқбошида шифокорларнинг бепарволиги сабаб соғлом чақалоқнинг ўлими, Асакада эса она-боланинг ўлими юз берганига кўп бўлмади. Бу эса вилоятда соғлиқни сақлаш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, мутахассислар лаёқатининг қай даражада эканини билдиради.»

Манови эса илм ўрнига чўпчак ўқиган молдухтрлар ўлдирган, жижиси етим қоған  анжанлик хотиннинг катта опаси айтган гап:

«Синглим аҳволи яхшимаслигини, қусганини айтди. Уни туғдирган гинеколог врач куёвимизни чақириб, аёли ва боласига ўлимга катта сеҳр қилинганини, тезда чалпак ва ҳолвайтар қилиб, «Қаландархона» деган жойга бериб қўймаса, ўлиб қолиши мумкинлигини айтди.»

Бу гапни 21 асрнинг «Янги Ўзбекистон» деган зомбиланд ўлкадаги олий маълумотли врач айтмоқда. 

Лекин мен хайрон бўлмадим. Сал олдин АМИ (Андижон мед инстититут)да анатомия дарслари ўрнига қуръон тажвид ўқиш бўйича мусобақа ўтказилгани ва қироати теккис стуудентларга Андижон тиббиëт институти ректорат ва деканатидаги хожакалар совғалар бергани ҳақида ташвиш билан ëзган эдим.

Мединститутни бошқараëтган хожакалар духтр ўрнига қаландархонада текин чалпак кутадиган кўрқори чиқарамиз, деб ниятни яхши қиған бўлишса керак.

Ўткан йили Андижондаги институтнинг филология кафедраси мудири бўлиб ишлайдиган профессор, икки рейс умра, бир рейс хаж қиган хола «ҳар қандай касални дуо ўқиб тузатса бўлади» деб айтувди. 

Олий профессионал таълим диний догма, мракобесия ва чўпчакдан холи қилинмас экан, қотил врачлар одам ўлдиришда давом этаверади.

Боз устига любой иккичи сўтак «сууперконтракт билан  АМИга кириб кетаверар» экан.

Бунинг оқибати миллат учун халокат. 

Жаноб президент тиббиëт сохасида суперконтракт асосида ўқитишни тақиқланг. 

Бу ўлим қолим масаласи.

МС: Қорсилдоп учиб гурсилдай сингойло. Ўлганинда бўйи бўйроғо етмасин. Дири вохтиндо гўргани хўрлиқ, егани тоëқ бўлсин. Боло чоғосини ўлисини гўрсин…

Яшаш, бу — орзулар қанотин кермоқ,

Яшаш, бу — муҳаббат гулларин термоқ.

Яшаш, бу — умрнинг гулгун дамларин

Эл учун яшамоқ, эл учун бермоқ. (О. Матжон)

МС: Оғо, қўйинг шеър ойтмонг. Тозолиқладан сўлланг

Шумхабарлар

2023 йилда коррупция жинояти учун судланган 566 нафар шахс давлат хизматига қайтадан ишга кирган ва коррупция жиноятларини қайта содир этган.

Видео

Жиззахдаги шифохонада эркак хотинини пичоқлаб ташлади. Жабрланувчи туман тиббиёт бирлашмасида ҳамшира бўлиб ишлаган. Жиноят иши қўзғатилди. Ижтимоий тармоқда “Ҳамшира пичоқланди” изоҳи билан видеотасвирлар тарқалди.

Дарҳақиқат, жорий йилнинг 7 сентябрь куни соат 21.40 да Зарбдор туманининг “Мустақиллик” маҳалласида истиқомат қилувчи Б.Б. ўзи билан ҳозирда бирга яшамайдиган турмуш ўртоғи Д.Б.нинг танасига бир неча марта пичоқ урган. Шу туманнинг “Нуробод” маҳалласида истиқомат қилувчи, туман тиббиёт бирлашмасида ҳамшира бўлиб ишлайдиган аёл айни вақтда шифохонада. 

Ўз навбатида айбланувчи қўлга олиниб, ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

МС: Нерда би медсесстра апикани сўйғон аркак?

РТ: Қамағда.

МС: асиртавараинг аса…

РТ: Жиноят ишлари бўйича Беруний туман судининг ҳукми билан қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этган муқаддам судланган хавфли рецидивист 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу маняк уйига келган меҳмонни ваҳшийларча ўлдирган.  Судланувчи жасаднинг терисидан бир нечта жойларидан кесиш билан кифояланмай, жасадни ахлатга қўшиб ёқиб юборган.

видео

МС: Оғо шу, меймонни ўлдирадонлором чиқдими инди. Осли қомоқдон чиқормослиқ гарак ади. Новви давади Навоий ото

Жингл

ППС ХОДИМИНИ ПИЧОҚЛАГАН ЎҒРИ ҚАМАҒДА

Тошкент шаҳри ТТЗ ҳудудида содир бўлган ўғриликда гумонланган шахс ИИБ ходимига қаршилик кўрсатгани учун судланди.

ППС ходимлари ўғирлик содир бўлган жойдан расм ва видеолар каби ашёвий далиллар билан фуқаро Абдураҳимов Садриддиннинг Чирчиқдаги уйига боришади. 

ППС ходимлари Фуқаро билан тушунтириш ишлари олиб бориш ва тергов-суриштирув жараёнига жалб қилиш учун уни бошқармага олиб бормоқчи бўлишади. Шунда Абдураҳимов Садриддин ППС ходимларига кескин қаршилик кўрсатиб, улардан бирини пичоқ билан жароҳатлайди.

ИИБ ходимининг чап қўл бармоқларини пичоқ урилган. Судда ИИБ нозири Абдураҳимов Садриддинга нисбатан даъвоси йўқлигини билдирган. 

Судья Абдураҳимов Садриддиннинг муқаддам бир неча бор судлангани, ИИБ ходимига қасддан шикаст еткизганини инобатга олди. Абдураҳимов Самандар 3 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. 

МС: Нерда ву Самандар деян данжик?

Қамағда.

Ботирнинг отаси ким?

МС: Оғо, тўй суводон бир кўп бололи артис отом ким дап юрипмиш?

РТ: Хамза театрида буюк актер Шукур Бурхонов ўйнаган Шох Эдип спектаклини кўргандим. Шунда Шох «Наслу насабимни билмак истайман» деб наъра тортади¸

МС: Кўна хирмонни сўвирмонг. Хозирқи зомоно қойтинг.

РТ: Халқ ўз саволига жавоб топиб севиниб онтарилиб тушди. Миллионлаб ўзбеклар орзиқиб кутган савол жавоби аниқ бўлди. Ўзбек миллати тин олиб енгил тортди.

Нима масала эди бу? 

Электрга лимит, газ йўқ, давлат пулини ўмариб қамалган  600 амалдор қамағдан чиқибоқ яна рахбарлик курсисига ўтириб жиноят содир қилди. 

Улли ëшуллининг домоди Тошкентни ярмини бузиб, ярмини эгаллаб ховли жой қиляпти. 

Вассалистонга эгаман деган ўрис оға икки куннинг бирида Тошкентга келиб, рахбарларга понятка беряпти. 

Санкцияга тушган ўрис ўмарган картинани ҳам ўзбек ширкат «апкириб беряпти». 

ИИВ ва бошқа идоралар, ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини диний зомбилар босган. 

Афғонистондан ўн баттар шаклда кинначилар кўпайиб, касалларни докторлар ўлдирмоқда. 

Ўриснинг санкцияга тушган олтинини ҳам Ўзбекистон ҳукумати сотиб беряпти.

Фермер етиштирган пахта кўчада ëтибди. Кластерлар банкрот. 

Ташқи қарзи 40 миллиардга яқинлашган ҳукумат олимпия қишлоғи қуряпти. 

Бу орада мактаблар вайрона, боқчалар сексодром. Қиш келяпти. Ўтин йўқ¸ кўмир оз.

Бу муаммолардан бирортаси халқни қизиқтирмайди. Уларни фақат бир нарса қизиқтиради. 

Ботирди ўйинчи энаси Шералига берганми ëки йўқми? 

Ботирнинг отаси ким? 

Битта қашшоқ кампир дорисизликдан ўлаëтиб, «сўтни қарори чиғдими? Ботирди отаси Шерали хопизми» деб сўраб жон берди. Савол жавобини қиëматда Шерали хожакани ўзларидан сўраволади энди.

Ўрусиятдаги путинқул мардикор ҳам, қамағдаги апрс, қори бўламан деб хужрада шинаси тешилган муллабаччадан тортиб, секс жиход қилмасам қониқмайман деган хижобашка қориягача бир савол жавобини истайди..

Шерали кимди қорнига бола суққан?

11 сентябр ўзбекнинг асрий орзуси ушалган кун. Айнан шу куни ФИБ Тошкент шаҳар Учтепа туманлараро суди ашлачи Ботирди отаси ўлип кеткан хопз Шерали деб топди.

Ура. Салютлар отилсин. Анжан вашше ҳаяжондан онтарилиб тушди. 

Суд даъвогар Қодиров Ботирнинг оталик фактини белгилаш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантирди. Марҳум Шерали Жўраев 1981 йил 5 майда туғилган Қодиров Ботир Шералиевичнинг отаси деб  белгиланди.

Ана!

«1981 йил 5 майда туғилган Қодиров Ботир Шералиевични Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлимида 1983-йил 11-мартда 12-сон билан қайд этилган туғилганлик ҳақидаги далолатноманинг ота устунига Шерали Жўраев деб кўрсатилсин», — дея қайд этди судья Ўтанбоева.

Ана!

Бу суд қарори баъзи ëзғувчилар миллат устуни деб атаган Шерали Жўраевнинг ғирт ëлғончи ва тухматчи эканлигига ҳужжат бўлди.

Шерали Жўраев барча анжанлик апрс хожакалар каби худони ўртага қўйиб қасам ичиб, Ботир менинг ўғлиммас деган эди.

Хуллас Ботир деган отарчининг отаси Шерали деган ëтарчи.

Хурсанмисан пийпл.

МС: Монго барибир. Уринг потяни.

РТ: Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Тағин ўқинг
15 июн 2019
Мана, ҳафта айланиб, сиз билан яна  юзлашдик. Бу ҳафта ҳам воқеаларга бой бўлди. Халқ банкининг Фарғона вилояти Ёзёвон тумани ...
10 октябр 2019
Бугун республикада матбуот хизматларига эътибор қаратилмоқда, урра, урра билан президент қарори асосида барча шаҳар, туман ташкилотларида, ҳокимликларида янгидан ахборот ...
22 май 2017
21 май куни президент Мирзиёев Риёд шаҳридаги учрашувида Ўзбекистонда халқаро илмий тадқиқотлар маркази тузиш бўйича меморандумни имзолади. Саудия Арабистонида ...
23 октябр 2015
Акмал Набиев Eltuz.com Бир йил аввал ёзган эканман… У пайтлар дўстларимиз ёзган мақолаларга муносабат билдириб турардим, албатта самимий, чин ...
Блоглар
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...