Асосий мавзулар
29 сентябр 2024

Бош вазир кетиб, ëш вазир келадими? – РТдан ваъз

Азиз оға ини, опа-сингил, қадрдонларим. Мана ҳафта айланиб сиз билан биргаман. Улуғ кунда сизларнинг юзингизга қараб? табассум қилиш имконига ноил бўлганимдан баҳтиëрман.

МС: Ина амдолли ена гўришип дурипмиз сизла билан. Ничикизла, хўжик брри, мўччи ойбикала?

РТ: Матчон Суқилиш, сен гапирсанг одамлар тушунмаяпти. Лекин Ўзбекистон шоу бизнесида Хоразм лапарларининг ўрни бор. Бу лапар ва термаларни аксар халқ тушунади. Сенам ўртага суқилганда, лапар айтиб туравер…

МС:

Исқоқ, исқоқ, исқоқ 

Исқоқникина борсоқ

Икки юз громни урсоқ

Кампирдан тоëқ есак…

РТ: Яқин шарқда муаммо кучайган пайтда Исҳоқникига бормай турганинг маъқул…

МС: 

Гулоби солмоқа шишанг йўқ,

Ютубдан бошқо пешанг йўқ…

Олакиштак!

Оғо инди ўртоғо сичроп чишип, тозолиқлродан сўлланг. Ўлган қотқон, ариннан ойрилиб ғор ўп гетганлани асиртиринг…

Шумхабарлар

Урганч тумани ҳокимлигининг 47 яшар ходими 30 минг доллар порани олаётган пайтда қўлга олинди. У ҳеч қаерда рўйхатга олинмаган, кадастрда ҳам йўқ 1 гектар ерда коттежлар қуриш мумкин, деб алдаб, ҳаридордан шу ер учун 50 минг АҚШ доллари сўрайди, олдиндан аванс сифатида 30 минг АҚШ долларини олаётган вақтда ДХХ томонидан ушланди. 

МС: Урганч ройсентрда би ниччанчи порохўр? Нерда ву қон тошоғон?

РТ: Порахўр қамағда.

МС: Ўзи ëмон кўпалди ер сотқон ëшуллило. Новви давади Навоий отомиз?

Жингл

Давлат ери ва мулозимлар

Ер хусусий бўлиши ва мулозимлар сони қизил китобдаги йўлбарслар каби оз сонли бўлиши керак. 

Шунда ер сотиш билан боғлиқ жиноят таг туби билан йўқолади.

Масалан, хозир Тошкент пропискаси  билан боғлиқ жиноят йўқ. Чунки прописка бекор қилинган. 

МС: Бу гапни айтиш учун қойси инфо сабаб бўлди?

РТ: Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг мансабдор ходими  аввалига давлатнинг бир гектар ерини хотини номига «оформит» қиволган. Ундан кейин эса бу ерни бошқа ҳаридорга «тепвориш» учун  10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 6900 доллар ва 15 млн. сўм олган вақтида ушланиб, қўлига кишан тақилди.

Терговга қадар текширув давомида, жорий йилнинг март ойида ушбу ер майдони мазкур мансабдор шахснинг хотини томонидан аукцион орқали сотиб олиниб, апрель ойида туман ҳокимлиги билан ижара шартномаси тузилганлиги, ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги маълум бўлди. 

Мана сизга схеманинг додаси. Давлат ери хотин номига ўтказилиб сотилаверади.

МС: Хотин топилади, аммо ер давлатники бўлғони учун  мулозимло тарафиннан қўлдон қўла ўтадўн ғора айлантирилғон. Нерда ву етмак хороп бўғон?

РТ: Намонгонлик мулозим қамағда. Бу худди қизил чироқда ўткан бир шўпрни милиса ушаган пайтда ўнлаб бошқа мошнлар қизил чироқда возз этиб ўтиб кетганга ўхшайди. Милиса битта, шўпрлар минг.

Ёлланган қотил

Тошкентнинг Мирзо-Улуғбек туман суди Вагнер террор жангари тўдасига ëлланиб, украин гўдакларини ўлдирган ва Россиянинг Украинага бостириб кириши жиноятида  қатнашган ўзбекга тўрт йиллик эркинликни чеклаш жазосини тайинлади.

МС: Йўқай надайан оз!

РТ: Бу ëлланма қотил ва ўзга мамлакат жангарилари сафида мустақил Украинага бостириб кирган манқурт, тўрт йил давомида уйида ухлааши «жазо» деб белгиланди. Умуртқасиз ўзбек судялари ўз қарорини вассал раҳбар ва кремлдаги оғалари кўнглини оғритмаслик учун қабул қилгани кўриниб турибди. 

Б. Z.  исмли ўзбек 2022 йил сентябр ойида пул топиш ва яшаш шароитларини яхшилаш учун Россияга кетди. 2023 йилнинг майигача ўрусиятда  новвой бўлиб ишлади. Бир куни у  Telegram каналида Вагнер ўз жангчиларига  2500 доллардан ортиқ маош ва машғулотлар давомида деярли 500 доллар тўлаши ҳақидаги  ёллаш эълонини кўрди. 

Табиатан тубан ва шармандаликка мойил бу ўзбек югуриб бориб ëлланди ва шартнома имзолади. Кейин нима буюришса қилди. От деса отди, ëт деса ëтди, сот деса сотди.  Дедлар жинсий зўрласа ҳам чидади. Аксар ўзбеклар бутун умри қиладиган иш. Бўйсуниш ва буйруқ бажариш. 

Пригожин исёни пайтида Б. Z. нинг вазифаси бошқа ҳарбий хизматчиларга дори-дармон, озиқ-овқат ва ўқ-дориларни етказиб беришда ёрдам бериш эди. 

Кейин ўзбеклар бошқа жангчилар билан бирга Беларусга кўчирилди. 23 август куни Пригожин ит ўлимида ўлди  ва  унинг ëлланма жаллодлари кўчада қаровсиз қолиб кетди.

Украин гўдакларини ўлдириб, бировнинг юртини ëқиб кул қилган ўзбек 5000 доллардан ортиқ тўловни олиб, Ўзбекистонга қайтди. 

2023-йилнинг сентябр ойида Б. Z. устидан Ўзбекистон ДХХ текширув бошлади (рахмат уларга). Суд материалларида бу ëлланма қотил  «Артемовскни озод қилгани учун» медали билан тақдирлангани қайд этилган. Артемовкада ўлдирилган гўдаклар қарғиши бу ўзбекнинг етти пушти ва ҳеш ақробаларини хор қилиш учун етади. 

Ўзбекистон  жиноят кодексининг 1-моддаси 154-қисми («ёлланма фаолият») бўйича бу урод боевик  айбдор деб топилди.

Суд ўз назарида  енгиллаштирувчи ҳолатларни (тўлиқ тавба қилиш, вояга етмаган  рахит касал болалар ва тузалмас касалга чалинган ногирон турмуш ўртоғини) ҳисобга олган ҳолда тўрт йиллик эркинликни чеклашга ҳукм қилинди. Маҳкумга тунда уйдан чиқиш, митингларда қатнашиш ва Ўзбекистонни тарк этиш тақиқланади.

МС: Ўрисқул вассаллари, путин елпатакларини ер ютсин.

Шумхабарлар

Сирдарëлик икки студент банкоматни лом билан бузиб 177 миллион сўмни ўғирлаётган вақтда қўлга олинди. Ўғрилар қамағда.

МС: Асавонсиз монглойи қороло. Дўртинчи курс бўлиб, бир бонкани ўғиллошни амаллаб билмин, тутилиб ўтирибдило. Сийдики ер дўшмиди бу қон тошоғонлони.

РТ: Юқоричирчиқ суди 27 яшар киракаш шўпрни 15 суткага қамади. Шўпр олтинчи классда ўқийдиган қизга ўз телефонида порно кўрсатиб, шилқимлик қилгани учун жазоланди.

Барча ўзбек рижоллари сингари телефони порно билан ғиж-ғиж тўлган шўпр кира қилиш учун  шалдироқ нексияда йўлга чиқди. «Уччинор» махалласида бир хотин мошнди тўхтатиб  6-класда ўқийдиган қизини мошнга чиқариб қўйди. Йўлда рижол шўпр кўзи билан қизчани таъқиб қилгани ортидан телефонида порно кўрсатиб «санам шунақа холийсанми» дея синиқ тишини кўрсатиб тиржайди. 

Қиз бўлса додлаб, мошинни тўхтатишни талаб қилди. Шўпр қизни уят гап билан сўкиб, мошндан тушириб юборди. 

Қизнинг онаси 102 қилгач, бу озабоченний рижол қўлига кишан солинди.

Судда ҳаммасини бўйнига олган рижол қашшоқлиги, аренда ва кредитдан қарздорлиги, касаллигини айтиб енгиллик сўради. 

Суд бу педофилбашарани 15 суткага қамади ва 34 миллион сўм штраф қилди. Ичи диний оят ва порнолар билан тўла Redmi телефони қуволда билан мажақлаб ташланди.

Педофил қамағда.

МС: Оно шу куволдо билан калласини азиш гаракади!

РТ: Новосибирскда 34 яшар ўзбек эркак 44  яшар ўзбекни олдин табуретка билан  уриб бошини мажақлади. Кейин болта билан олтита бўлакка бўлиб, елим халтага солиб кўлга ташади. Қотил ўзбек қамағда.

«Куннинг мухим воқеасини ëзмаяпсиз. Эрсиз юрган санъаткор Афруза эрга тегди» Шунақа СМС келди. Ким у Афрўза?

МС: Артис. Шахло апикани қийзи. Нон ëпомон ўхшотип, рапидани қоқшотиб, даб ойтимчилиқ атади. Ара ворса амдолли. Гужумнин соя варсин, узумнин мева варсин, Ейилиб ëзилсин. Бошши ошоқ, дили юмшоқ бўлсин. Чишкан жойини ўтиннан гириб, кулиннан чиқсин.

РТ: Президент билан расмга тушиб «катта тадбиркор» дея аллада азиз бўлган кластерчи ака ука Шерзод ва Фарход Шаймардановлар қидирувга берилди. 

«Шерзод хожи» лақаби билан танилган ва қидирув эълонида «устаси фаранг фирибгар» дейилган Шерзод ва унинг укаси Фарход «Термиз инденим»савдо марказидаги схема билан миллионларни ўмариб, мамлакатдан қочиб кетган.

 Бу иккаласи диний тужжорликнинг апрслик билан эш эканлигини исботлаган рижоллардир. (Хожакани кўрсангиз, дарров ҳамëн жойидами деб текшириб қўйинг)

Президент билан расмга тушган одам авлиë ота, қаноти бор фаришта дегани эмас.

Яқинда Мирза қизиқчи битта видео қўйди. Видеода Мирзанинг ëнига президентниг куëви Отабек келиб, «бирга расмга тушайлик» деб илтимос қилади. Мирза бўлса «Бирга расмга тушишга ҳам қўрқиб қолдик. Эртага қидирувга берилганлар рўйхатида бўлиб қолишади» деб кулди. 

МС: Инди, Мирза бир эжашибди

РТ: Ҳазил аммо таги замбил зил.

Уйида таракани борлар билади. Тараканларни атом бомба билан ўлдирсанг ҳам икки кун ўтиб яна кўпайиб кетади. Ўзбекистондаги вазирликлар ҳам шундай. Йил бошида суннат қилиб ўнта қолдирсанг, йил ўртасига бориб элликта бўволади.

Шу кунларда бешта вазирнинг ишдан кетиб, депутатлар сурувига қўшилишиини кўпчилик олқишлади. Бош вазир Абдулла Ғарибам шу депутатлар билан қўшмозор бўлсин дея дуога қўл очганлар ашиинча.

Ғариб вазирлар 

МС: Оғо сиз Урганчда Эй Эл Сида ишлаганингизда Абдулла Арипов дилжакингиза тоëқ диққан акан. Аткан топоди. Гетсин инди шомохулимо…

Ҳукумат янгиланганда Абдулла ака ғариб бўлиб қоладими?

Бешта вазирнинг ўз лавозимидан воз кечиб, депутат бўлиш истагини билдиргани мусаффо осмонни қалтираткан гулдирмомо дахшати сингари тармоқни ларзага солди.

Мактаб, адлия, атроф мухит, маданият ва рақамли технология вазирлари  агар депутатликка сайланса лавозимидан воз кечиши ҳақида ариза ёзибди.

Баба ба банг. Дддш. Ддш!!!!

Денгизда шамол кўтариларкан, бу шамол кимнингдир елканини шишириб манзилига элтади. Кимнингдир кемаси эса шамолга чидай олмай ғарқ бўлади. 

Бу табиат қонуни. 

Аммо Ўзбекистон сиëсат денгизи табиат қонунлари асосида движуха қилмайди. 

Бу денгиздаги балиқларнинг қайси тарафга қараб сузиши олдиндан белгилаб берилади. 

Элтуз гаплашган ҳукумат ва МСК даги манбалар ҳам шуни тасдиқлади.

Прогноз: Озодбек ишдан кетиб қўшиқ айтади. Хитой бизнеси ниқобидаги агрессор ва ўрис оғанинг релокантлари билан Ўзбекистонни ғарқ тўлдирган, қариндошлари очиқчасига толончилик билан шуғулланаëтган Бош вазирнинг калиши тўғирланиши ҳақида ҳам иддао бор. Аммо Танзилахон ўрнида қоларкан. Валлохий Аълам. 

Озарбойжон, Туркманистон ва Тожикистон каби қўшни  давлатларнинг бир оила тарафидан эр-хотин, ота-бола тарзида бошқарилаëтгани фонида Ўзбекистонда кутилаëтган ўзгаришлар сал бўлса ҳам яхшироқ кўринади. 

Қўшнининг кампири қиз кўринади, деган мақолнинг тескариси.

Табиатнинг иқлим сиëсатига кўра, ҳаво совимоқда, лекин сиëсатдаги иссиқ кунлар олдинда.

Хозирча Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова, Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов. Адлия вазири Акбар Тошқулов жорий йилда бўлиб ўтадиган парламент сайловларида ўз номзодини илгари сурмоқда. 

Депутатликка номзодини қўйган вазир ўринбосарлари мана булар;

ЎзЛиДеПдан: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева

«Миллий тикланиш» демократик партиясидан: Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари Фарҳод Боқиев

Экологик партиядан: Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Рустам Қаршиев, Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Алишер Шукуров

«Адолат» СД партиясидан: Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари Гулнора Рахимова.

Улар ҳам депутатликка сайланган тақдирда ўз лавозимини тарк этади!

Маълумот учун, Сайлов кодексининг 72-моддасига кўра, депутатликка номзоди кўрсатилган шахснинг ўз номзоди тегишли бир мандатли сайлов округидан овозга қўйилишига ёки партия рўйхатига киритилишига рози эканлиги, башарти у Қонунчилик палатаси депутати этиб сайлангудек бўлса, эгаллаб турган лавозимидан бўшаш тўғрисида ариза ёзади

Байт будир: Парламентга сайлов чоғи ўзлигинг намоëн қил. Парчалаб вазирларни ҳар томон паришон қил!

МС: Оғо уринг потяни.

РТ: Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Тағин ўқинг
10 октябр 2018
Жиззах вилояти пахта далаларида 3-4 октябрь кунлари мониторинг ўтказган ҳуқуқ фаоллари вилоятнинг Арнасой, Дўстлик ва Пахтакор туманларида бюджет идоралари ...
20 март 2016
Экипаж аъзоларининг барчаси БАА фуқаролари бўлгани, шунингдек, йўловчилардан 5 нафари хорижлик экани айтилмоқда. Хабар қилинишича, йўловчиларнинг 2 нафари украиналик, ...
25 декабр 2018
Украина ҳукумати 2014 йили муомалага киритган тангада Қрим яриморолининг шарқий қисмида XIII асрда Ўзбекхон томонидан қурилган масжид ва мадраса ...
27 октябр 2020
Сурхондарё вилоятидаги 41-манзил колонияда қолаётган асли тожикистонлик Абдуғани Эрдонов сенатор Иминов билан учрашувдан сўнг яна озодликка чиқишига умид уйғонгани ...
Блоглар
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...