Асосий мавзулар
21 октябр 2024

Прокуратуранинг исловот тузоғи

Бундан 25 йил олдин  Урганчда мустақил телевидение ташкил қилиб ишлаган пайтларимиз битта катта журналистик суриштирув бошлаган, бироқ кўплаб сабабларга кўра бу суриштирув ниҳоясига етмаган, аксинча, ҳаракатларимиз Хоразмда беш йил фаолият олиб борган телевидениенинг ёпилиши билан якун топган эди.

1999 йилнинг сентябр ойи эди. Ўша пайтда Эй Эл Си канали рахбари бўлган акам Шуҳрат Бобожон Тошкентдан Хоразмга қайтаëтган эди. Самарқанддан чиққан жойда бир қиз қўл кўтаради. Акам уни машинага олади.

«Телевиденияда ишлашингизни билиб, тўхтатдим» дейди бу йўловчи.

Мошина лобовойида Пресса. Эй Эл Си ТИ ВИ деган ëзув бор эди. 

Бу қиз ўшанда катта бир жиноий группировка ҳақида билги беради.

Ўша пайтда Бош прокурор ўринбосари бўлиб ишлайдиган Қодиров Рашид Ҳамидович Самарқанд атрофи ва Тошкент вилоятида  тузоқ фохишахоналар тармоғи очгани ҳақидаги маълумот эди бу.

Бу фохишахоналардаги қизлар 17 ëш атрофида бўлишган. Де юре балоғатга етмаган қизлар. Фоҳишахона фурачи, тужжор ва майда мулозимлар учун оддий режимда ишлаган.

Пулни сутенëрга беради бир соат пақиллатиб чиқиб кетади. Сен соғ, мен саломат. Аммо баъзан бой одамлар бу хизматдан фойдаланади. 

Ана шу пайтда фоҳишахона асосий даромадни қилиб олган. Бой одам фоҳиша билан ëтаëтган пайтда ўзини СНБ деб таништирган одамлар жалапхонани босади. (Рашид Ҳамидович олдин ўзи СНБда ишлаган) Ҳужжат текширилади. 

Қизлар 17 ëшда. Бу қизлар дарров мени манов амаки зўрлади деб заява ëзади. Балоғатга етмаган қизни зўрлаш Каримов даврида мавжуд бўлган ўлим жазоси билан жазоланиши мумкин.

Запал бўлиб қўлга тушган бой отага сумма айтилади. Бир соат ичида шуни тўласанг, шу нарх. Икки соатдан ошса нарх икки марта кўпаяди.

Бой ота рози бўлади. Ўша ерда тайëр турган нотариуслар унинг ҳовлиси, бизнеси ва қиммат машиналарини учинчи шахсга расмийлаштиради ва ҳоказо.

Пул печать қиладиган мошина ҳам бундан яхши ишламаса керак.

Эй Эл Си журналистларига бу маълумотларни етказган бу қиз ўша жалапхоналардан бирида ишлаган ва тасодифан онасининг акаси, яъни тоғаси бу тузоқ қурбони бўлган ва айтилган  суммани бермагани учун ўлдирилган.

Бу мавзуни ўрганиб бошладик. Ўша пайтда прокуратурада ишлаган ва эл орасида жалапхоналар кришаси деб билинган ходим Улуғбек Собировнинг  иккинчи хотини билан гаплашиб, бундай тузоқнинг Хоразмда ҳам борлигини аниқладик.

Бу энди 1999 йилнинг сентябрь ойида бўляпти. У пайтда мен айни телеканалнинг Бош муҳаррири эдим. Орада Тошкентга бориб Интернюс халқаро ташкилотининг «Замон» ва «Очиқ осиë» дастурида бу ҳақдаги суриштирувни режага ҳам киритдик. 

1999 йилнинг декабрида ўша пайтда Хоразм вилояти зам ҳокими бўлиб ишлайдиган ва айнан ўша прокуратура ходими Собиров кришовать қиладиган жалабхоналарнинг кунда шундаси, туғма овсар Ботир Рахимов мен раҳбарлик қиладиган телевизион канални ëпиш ташаббуси билан чиқди.

Хозир Бош вазир бўлган Абдулла Арипов ўшанда телевизион каналларга лицензия бериш бўйича идоралараро комиссиянинг мувофиқлаштирувчи қўмита кенгаши раиси эди.

Арипов буйруғи билан Эй Эл Си телевидениеси йўқ қилинди. Биз эса ҳақимизни тиклаш учун суд можароларига киришдик.

Ҳукумат комиссиясини судга бердик. Аснода, 2000 йилнинг август ойида Шуҳрат Бобожоновни йўқлаб прокуратура ходимлари келишди. 

Республика прокуратураси йўлланмаси билан келган Тошкент шаҳар прокуратура терговчиси Аброр Саятов ва Ички ишлар бош бошқармаси ходими Эрдон Воҳидов қўлида қоғоз билан турарди.

Улар  акамга қарши жиноят иши очилганини маълум қилишди. 

Уларга вилоят прокураура ходими Улуғбек Собиров йўл кўрсатиб келганди.

Ўша куни Шуҳрат Бобожоновни сўроқ қилиб уйига қўйиб юборишди.

Бундан сал олдин 2000 йилнинг февраль ойида Рашид Қодиров Республика Бош прокурори бўлиб тайинланган эди. 

Буларнинг Эй Эл Си телевидениеси рахбарини қамаш ҳақидаги схемасидан ўша пайтда Хоразм вилоят ИИБ бошлиғи бўлган Турсунхон Айдарович Худойберганов уни огоҳланирган эди.

Шуҳрат Бобожон олдин Тошкент, кейин эса Қозоғистон орқали Германияга учиб кетди. (Бу энди алоҳида ҳикоя)

Рашид Кадиров 2018  йил порахўрлик¸ коррупция каби жиноятлар занжирида айбланиб қўлга олинди.

2019 йил 29 июн куни суд қарори билан 10 йилга озодликдан махрум қилинди. 

Унинг қамоқда иштон тикиб ўтирган сурати тармоқда тарқалди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг май ойида Улуғнор туманида Андижон вилояти фаоллари иштирокида ўтган видеоселектор йиғилишида собиқ Бош прокурор ҳақида кескин гапирганди.

«Мана, Бош прокурор (собиқ Бош прокурор Рашид Қодиров назарда тутилмоқда – таҳр.) бутун бошли жамоаси билан қамоқда ётибди. Миллион-миллион доллар топшириб ётибди. Икки-уч ой ичида телевидение орқали ўзини гапиртираман. Негаки, коррупциялаштириб юборганди, ҳар бир туман прокуроридан 30-40 минг доллар олган. Ҳаммасини қайтариб беряпти. Битта ноинсоф ўғли миллиардер! Ва бошқа ташкилот раҳбарлари ҳам, МХХнинг собиқ беш нафар муовини ҳам қамалиб ётибди. Ҳаммаси ўғри, қип-қизил ўғри. Қандай оғир бўлмасин, мен барибир ҳаммасини жойига қўяман».

Шавкат Мирзиёев қамоққа олинганларнинг ҳаммаси Болтиқбўйи давлатларидан уй қуриб олганини ҳам айтган.

«Ҳаммаси бориб, Болтиқбўйида уй қуриб олган. Суратларини кўрсангиз, кечирасиз, Амир Темур бобомиз шунча миллатнинг раҳбари бўлиб ҳам, ундай жойларда яшамаган. Амирликнинг шайхлари ҳам бунақа жойда яшамайди. Кимнинг пули булар – халқники. Қодиров ким ўзи? Қип-қизил ўғри одам бўлган. Шунинг учун, прокуратурада 70 фоиз одам алмашди, ҳалол одамларни қўйдим. Ким хиёнат қилса, шундай йўлдан боради», деган эди Мирзиёев.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ўша йиғилишдаёқ ҳаммани кечириши мумкинлигини айтганди.

«Ҳаммани кечираман, фақат ўғирлик қилмай, хиёнат қилмаса, у менинг дўстим бўлади. Ана шуни халқим билиши керак», деган эди Президент.

Қодировнинг жиноятлари ҳақида Ўзбекистон давлат телеканали  фош қилувчи кўрсатув эфирга узатиши ҳақида жорий президент ваъда берди. Аммо кўрсатув тасвирга олинган бўлса ҳам эфирга чиқмади. 

2022 йилнинг 29 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент валояти Зангиота тумани судида Рашид Қодировга оид ишни кўриб чиқиш бўйича суд мажлиси бўлиб ўтган. Суднинг ҳукмига кўра, Рашид Қодиров Жиноят кодексининг 73-моддаси (Жазони ўташ муддатидан илгари шартли озод қилиш) билан озодликка чиқарилди.

У бугунгача Зангиота тумани 22-сонли жазони ижро этиш муассасасида сақланаётган эди.

Урганчдаги АЛС ТВни ëптирган замхоким Ботир Раҳимов бир муддат Хазораспда туман ҳокими бўлгани ортидан маиший бузуқлик сабаб ишдан олинди. 

Хозир унинг ўта оғир касалдан Тошкентда даволана олмаëтгани айтилади. 

Тошкент шаҳар прокуратураси терговчиси Аброр Саятов  ва Ички ишлар Бош бошқармаси ходими Эрдон Воҳидовнинг кейинги тақдири ҳақтжа эса ким билса бизга ёзиб юборсин.

Икки мингинчи йилнинг августида  Хоразмдаги мустақил телеканални ëптириш учун келганларга олақулоқ бўлган Улугбек Собиров прокуратурадаги ишидан истеъфо бериб Абдулла Арипов қарори билан ëпилган Урганчдагаги ТВ АЛСнинг хусусий мулки бўлган саккизинчи рақамли эфир канали ва частоталарини қўлга киритди.

Қиссадан хисса ўлароқ  Хоразм хони Абулғози Баҳодирхон(1603 йил 23 август, Урганч – 1663 йил апрел, Хива) китобидаги мана бу мисрани келтирсам. 

«Дарахтнинг баланд шохидаги энг ширин мевани қарға ейди». Элтуз Ўзбекистонда коррупция, непотизм ва сўз эркинлигининг бўғилишига оид воқеа ва суриштирувларни ёритишда давом этади, каналимизга обуна бўлинг, видеоларимизга лайк қолдиринг.

Eltuz – O‘zbekiston va o‘zbeklarning siyosiy kayfiyatini aks ettiradigan erkin maydon. Kanal homiysi bo’ling va siz eksklyuziv bonuslarga ega bo’lasiz. Batafsil ma’lumot: https://www.youtube.com/channel/UCdYKPbb-1ZiaTyaBaNpTEHg/join

Тағин ўқинг
10 август 2022
Таниқли сиёсат арбоби ва шоир Мухаммад Солих билан май ойида ўтказилган бу суҳбат бевосита Элтуз ташаббуси билан тайёрланди. Фақат ...
28 апрел 2016
Туркия ички ишлар вазирлигига оид махсус гуруҳ Кўня шаҳар марказидаги масссаж салони исловатхонага айлантирилгани ҳақида маълумотни текшириш учун борганида ...
25 апрел 2019
Cиёсий маҳкум, бухоролик 35 яшар ҳуқуқ фаоли Ҳумоюн Раҳмоновнинг халқаро жамоатчиликка йўллаган видеомурожаати 23 апрель куни тармоқда эълон қилинди. ...
21 сентябр 2024
Ўша машъум 30-йилларда миллатимиз ойдинларининг қатағонлари тепасида турганлар орқасида нафақат миллат хоинлари, балки миллатимизнинг чинакам ташқи душманлари ҳам кўп ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...