Асосий мавзулар
31 октябр 2024

Россияда мигрантларга қарши рейдлар – 600’74

Россияда Ўзбекистонлик мигрантларга қарши рейдлар, Грузияда норозилик намойишлари, Толибон томонидан аёлларнинг жамоат жойларида гаплашишига қўйилган чекловлар ва бу 600 секунд

Россия Мудофаа тизими коррупция сабаб ичидан емирилмоқда. Тизимдаги зобитлардан бири порахўрлиги сабаб қўлга олинган эди. Алоқа бошқаруви бўлимининг собиқ раҳбари Александр Оглоблин 100 минг АҚШ долларини ўзлаштиргани учун 2022 йил 4,5 йил муддатга қамалган эди. Бироқ у Россия генштабидаги ўринбосарлардан бири Вадим Шамаринга қарши кўрсатма бергани эвазига озодликка чиқди. Энди Вадим Шамардин ҳам коррупцияда айбланмоқда.

+++

Россияда ўзбек мигрантларининг иш фаолияти қаттиқ назорат туфайли оғирлашмоқда.  Москва вилоятининг Одинсова шаҳарчасида 25 нафар ўрта осиёлик ноқонуний равишда новвойхонада ишлаётгани аниқланди. Россия оммавий ахборот каналлари ушбу мигрантларнинг барчасини соқоли борлиги ёки ўранган эканига алоҳида урғу берган. Ишчиларнинг ишлашга рухсатномаси, санитар книжкаси ёки вакцинация қилингани ҳақида маълумотномалари йўқ.

+++

Грузияда парламент сайлови натижалари иқтидордаги россияпараст парламент ва иқтидордаги ҳокимият вакиллари томонидан сохталаштирилди. Грузия Президенти аҳолини Тбилисидаги парламент биноси қаршисида намойиш уюштиришга чорлади. Митинг 28 октябрь куни соат 19:00 да бўлиб ўтди. “Мен парламент сайлови натижаларини тан олмайман. Бу сайлов натижасини тан олиш Грузияни Россия ихтиёрига топшириш билан баробар. Аждодларимизнинг орзу нияти Грузияни Россияга қўш-қўллаб топшириш эмасди. Ҳеч ким бу сайлов натижасини тан олмайди. Грузияни Европадаги келажагидан маҳрум қилмайлик”, деди Зурабашвили. Марказий сайлов комиссияси Сайловда етакчи партия “Грузия орзуси” 53,9% овоз тўплагани ҳақида маълум қилган эди. Мамлакат президенти “сайлов натижалари қалбакилаштирилганини” таъкидламоқда. “Кучли Грузия”, “Ягона миллий ҳаракат” ва “Ўзгаришлар учун коалиция” партиялари сайлов натижасини тан олишдан бош тортди.

+++

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили ҳам парламент сайловига байкот эълон қилиб, намойишга чиқишга чорлади. У ижтимоий тармоқларда “Ҳеч ким парламентга кирмаслиги керак! Биз катта намойишлар уюштириб бутун дунёга эркинлик учун курашаётганимизни кўрсатайлик. Халқимиз бундай адолатсизликка кўз юммайди. Вақтни қўлдан бой бермайлик!” деб ёзди Грузия лидери. Мухолифат партиялари “Грузия орзуси” партиясини фальсификацияда айблаб, депутатлик мандатлари ва давлат молиялаштирувини бекор қилишди.

+++

Грузия бош вазири Кохабидзе Россия билан дипломатиc муносабатлар тикланмаслигини маълум қилди. Мамлакатнинг 10 фоиз ҳудуди Абхазия ва Жанубий Осетия босқинчи Россия мустамлакаси бўлиб қолмоқда. Грузиянинг ҳудудий яхлитлигини бузган Россия билан дипломатик алоқалар ўрнатиш имконсиз, деди у.

+++

Украина урушида Россия ҳарбий кучлари ҳудудий силжишга эришди. Россия Украинанинг Донецк вилоятидаги Горняк шаҳрини босиб олди. Россия босқинчи армияси Селидово йўналишида ҳаракатланмоқда.

+++

Россия Украинанинг Харков шаҳрига ҳужум қилди. Натижада 21 киши жароҳатланди, улар орасида 5 та ёш бола бор. Россия босқинчилари кечки пайт шаҳарнинг Салтовская ва Холодногородск туманларига ҳамда Харков вилоятининг Чугуев шаҳарчасига ракеталар билан ҳужум қилган. Натижада аҳоли яшаш биноларига талофат етказилган.

+++

Вагнер ёлланма аскарлари Россияда оддий фуқаролар ҳаётига хавф солишда давом этмоқда. Вагнернинг собиқ ёлланма аскари Челябинскда одамларга пичоқ билан ташланди. Украина урушида қатнашишдан аввал у наркотик моддалар истеъмоли ва инсон соғлигига оғир зарар етказгани учун қамалган. Урушдан қайтгач руҳиятида янаям кескин ўзгаришлар бўлган собиқ аскар оддий фуқароларга ташланган. Росгвардиячилар уни тўхтатиш учун ҳавога ўқ узишди. Жиноятчи росгвардияга ҳам ҳужум қилмоқчи бўлганида отиб ўлдирилди

+++

АҚШдаги президент сайловига бир ҳафта қолди. Сайловолди сўровномаларига кўра, Камала Харрис Доналд Трампдан бир фоиз устунликка эга. Камала Ҳаррис Жо Байден ҳузуридаги вице президент ўлароқ ҳозирги сиёсий курсни давом эттириб инсон ҳуқуқлари, соғлиқни сақлаш ва иқлим ўзгариши каби масалаларга алоҳида эътибор қаратишни мақсад қилган. Доналд Трамп эса ҳозирги ҳукуматни иқтисодий ностабиллик, миграция инқирози ва ташқи сиёсий курс борасида кескин танқид қилди. У “Американи яна буюк қилиб” Украина урушуни тўхтатиш ва Учинчи жаҳон урушига йўл қўймасликка ваъда бермоқда. Сайлов натижаларини эса ҳали тараф танламаган штатлар ҳал қилади. Бу штатларда номзодларни қўллаб қувватлаш даражаси сайлов кампанияси давомида ўзгариши мумкин.

+++

Толибон аёлларга жамоат жойларида бошқа аёллар билан ўзаро суҳбат қилишни тақиқлади. Бунинг сабабини улар, аёллар овози ҳатто паст чиқса ҳам, эркаклар нафсини уйғотиши мумкинлигида дея ҳисоблашмоқда. Янги қонун ҳақида Толибоннинг ахлоқ масалалари бўйича вазири Ҳолид Ҳанафий хабар берди. Баёнотда таъкидланишича, аёллар бошқа аёллар ҳузурида ҳатто такбир қилмаслиги, яъни Қуръонни овоз чиқариб ўқимаслиги керак. Август ойидан бошлаб Афғонистоннинг жамоат жойларида аёлларга овоз чиқариш тақиқланган эди. Энди эса икки аёл ўзаро шивирлашиб ҳам гаплаша олмайди. Демак, аёлларни тўлиқ ёпиб, ўрантириш етарли бўлмагач, эндиликда улар овоз чиқариш ҳуқуқидан ҳам маҳрум қилинди. Бундай тақиқлар остида яна илгаригидек баччавозлик ва бошқа бузуқликлар авж олиши эҳтимоли ошмоқда.

+++

Оҳангарон шаҳар прокуратураси ва шаҳар департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокори беморнинг учинчи гуруҳ ногиронлигини иккинчи гуруҳга ўтказиб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олинди.

+++

Бош прокуратура Комил Алламжоновга суиқасд бўйича жамоатчиликка мурожаат қилди. Сўнгги кунларда Бош прокуратура томонидан тергов қилинаётган жиноят иши билан боғлиқ ҳолатга ижтимоий тармоқларда тасдиқланмаган ва асоссиз маълумотлар тарқалаётгани кузатилмоқда. Прокуратура тарқатган расмий муносабатга кўра, президентнинг собиқ матбуот котиби Комил Алламжоновга суиқасд бўйича билдирилаётган фаразлар ва фикрлар ишончли манбаларга асосланмаган ва кенг омма орасида турли хил фикр ва ваҳима уйғотиши мумкин. Бош прокуратура мазкур жиноят иши юзасидан тузилган тезкор-тергов гуруҳи тергов ишларини давом эттираётганини таъкидлади. Тергов жараёнига малакали ходимлар жалб этилган бўлиб, тафсилотлар ҳақида қўшимча ахборотлар берилиши режалаштирилган. Бош прокуратура ахборот тарқатишда қонунчилик меъёрларига амал қилиш барча медиа вакиллари, жумладан, ижтимоий тармоқларда «фаол аудиторияга эга блогерлар ва гуруҳлар маъмурлари» учун муҳим эканлигини эслатган. Бош прокуратура оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардан ушбу тергов жараёнлари ҳақида маълумот тарқатишда фақат прокуратура матбуот хизмати томонидан тақдим этилган расмий маълумотларга таянишларини қатъий талаб қилган. Бу орқали жамоатчилик орасида турли нотўғри талқинлар ва тахминлар тарқалишининг олди олиниши кўзда тутилган. Шунингдек, Бош прокуратура аҳоли орасида ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлигини яна бир бор эслатди. Мазкур мурожаат билан Бош прокуратура оммани ҳақиқий ва ишончли манбаларга таянишга чақирди ва ахборот тарқатишда масъулиятли бўлиш лозимлигини уқтирди.

Ўзбекистонда эса ҳақиқий ва ишончли манбалардан бири шубҳасиз Элтуз нашридир ва бу унинг 600 секунди эди.  Айни пайтга келиб Элтузнинг ютуб каналидаги обуначилари сони 687 мингдан ошди. Ёнгинангизда юз берган аммо сиз билмаган воқеалардан хабар топмоқчи бўлсангиз Элтузга обуна бўлинг. Агар каналимизни қўллаб қувватламоқчи бўлсангиз, спонсорлик тугмаларини босинг, қийин вақтда энг яқин иниси, синглиси ва дўстини қўллаган инсон каби бизга яқин бўлинг. 

Тағин ўқинг
10 апрел 2020
Кемага чиққанда юзларча сайёҳ,Бўлишар битта жон, ягона тилак.Тўфонга дуч келиб тўзғиса ногоҳ,Ажал яқинлашса, жонлари бўлак. Тўлқинлар чиқарган сандиқда маржонҚолиб ...
25 июн 2017
Президент Мирзиёев 13 июн кунги чиқишида Ўзбекистон адлия тизимида авж олган порахўрлик муаммосини кўтарди. «Прокуратуранинг 70 фоизини ишдан олиб ...
14 июн 2021
Ўзбекистонда шоир Рауф Парфи хотирасига бронза ҳайкал ўрнатиш учун бир гуруҳ зиёлилар бошлаган пул йиғиш ҳаракати ниҳоясига етмоқда. “Биз ...
20 апрел 2019
Кўплаб манбаларда Муҳаммад CАВ туғилган кунлари турлича талқин қилинади, бироқ саҳиҳ дея аталган кўп манбаларда 571 йилнинг 20 апрели ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...