Асосий мавзулар
5 ноябр 2024

Белгиялик турист хотин Тошкентда зўрланди

“Агар жамиятда  жиноят ва зўравонлик жазосиз қолар экан бу мамлакат бир бирини тишлаб парчаламоқчи бўлган йирқич ҳайвонлар аренасига айланади”.  Нобел соврини олган ирланд ëзувчиси Джордж Бернард Шоунинг бу гапи сизга бугун айтиб бермоқчи бўлган ҳикоянинг ўқ чизиғидир.

2024 йилнинг 5 июлида 16 яшар ўғли билан Тошкентга айланишга келганида зўрланган Белгия ватандоши 42 яшар Нурай хоним ўз саëҳатини даҳшатли туш каби унута олмайди. Нурай хоним  учун Тошкентда бир хонага қамаб қўйилиб калтакланиб сексуал зўрлангани битта шок бўлса бу жиноятга Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари панжа орасидан қарагани иккинчи шок бўлди.

АДОЛАТ ИСТАГИ

Мана 9 ойдирки Нурай хоним уни зўрлаган золимни жазолаш учун Ўзбекистондаги ўнлаб идораларга ариза ëзиб самара олмади. Прокуратура, Ички ва Ташқи ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлиги хизматига ëзилган аризалар бир ерга тўпланса бир сандиқ бўлади.

Жорий йил октябр ойида Нурой билан учрашиб дардини тинглаган Белгия қироллиги Ташқи ишлар вазири ўзининг Ўзбекистондаги ҳамкасб дипломатларига бу зўрланиш воқеасини етказиш ваъдасини берди.

Ўзбекистпн ҳудудида чет эл ватандоши яна бир чет эллик тарафидан бир хонага қамаб зўрланди ва бу жиноятнинг усти ўртилди. 

Туризм истиқболли соҳа дея белгиланган Янги Ўзбекистонда турист хотиннинг жинсий зўравонлик нишони бўлгани ва ИИБ терговчилари бу жиноиятни бости бости қилгани мамлакат имиджи учун ëмон сигнал эканлигини Элтуз суҳбатлашган ўзбек дипломатлари эътироф қилди. 27164 рақамли ариза.

Элтуз ҳужжат, гувоҳлар кўрсатмаларига таяниб жорий йилнинг 15 июлида Тошкентнинг Юнусобод туманида юз берган ҳодиса тафсилотларини ўрганди.

Элтуз мухбири Юнусобод ИИБдаги шакл икки китобига қайд қилинган 27164 рақамли ариза билан танишди. Қайд қилинишича Белгия қироллиги ватандоши Нурай Тошкент шаҳар Юнусобод туман 25 дом 28 МСГ Туркистон манзилида Туркия ватандоши Камолиддин Чўқа тарафидан калтакланиб зўрлангани ҳақида шикоят қилинган. Шикоят ортидан Юнусобод ИИБ терговчиси катта лейтенент Эшбоев терговгача текширув ўтказиш учун вазифалантирилган.

ЗЎРАВОН БИЛАН ТИЛ БИРИКТИРГАН ТЕРГОВЧИ

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик химатига ëзилиб ушбу идора тарафидан 2024 йилнинг 14 августида кирим қилинган  аризада эса Шайхонтоҳур ИИБ терговчиси Хусан Азимов сексуал зўрваонликда гумон қилинган Камолиддин Чўқа билан “тил бириктириб” “далиллар етарли бўлмагани учун” иш бости бости қилингани баëн қилинган.

Белгия ватандоши Нурай хоним имзо чеккан бу хатга унинг калтакланган бадани акс этган фотосуратлар илова қилинган. Сексуал зўравонликдан бир кун ўтиб олинган бу суратлар Элтузда ҳам бор.

ЗЎРЛАНГАН ТУРИСТ ҲАСРАТИ

Элтуз мухбири Тошкентда зўрлангани иддао қилинган Белгия ватандоши Нурай хонимни қидириб топиб суҳбатлашди. Нурай хонимга кўра¸ икки йил олдин унга Тошкентдаги “Абу Сахий” бозорида шарф сотадиган Камолиддин Чока исмли Туркия ватандоши инстаграмдан мактуб ëзади. Камолиддин ўз мактубини ҳадис ва оятлар билан безаб диндор¸ номозхон эканини урғулаб  Нурай хонимга эҳтиром изҳор қилади.

Гапни қисқаси, Тошкентда тужжорлик қиладиган бу рижол Белгиялик ëши катта ва эрдан ажраган бир болали хонимни диний форточка орқали ўраб ўзига мойил қилади. Нурай хоним 16 яшар ўғлини олиб, жорий йилнинг 5 июл куни Тошкентга келиб меҳмонхонага жойлашади. Унинг инстаграмдаги таниши келиб жойномозу тасбеҳлар ҳадя қилиб, ҳадис ва ривоялар айтиб  меҳмон кўнглини олади.  10 кун ўтиб ўзидан мўмин мусулмонни ëққан Камолиддин Нурай хонимни кунлик ижара уйга чақиради.

“Бу ëз Ўзбекистонга борганимда Камолиддин Чўка 15 июль куни футбол томоша қиламиз дея мени ўзи бир кунга ижарага олган уйга чақирди. Ўзини Камоллиддиннинг дўстиман деб атаган Мурод исмли таксичи мени ўзининг машинасида олиб кетди.  Мусофир юртда бўлганим учун ҳар эҳтимол дея бу машиниани суратга олиб қўйдим. 75 F178 KA номерли қора машина мени Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 6-даҳа, 28/25-уйга  олиб борди.  Камолиддин Чўқа ўша уйда эди. Футбол кўрдик. Футбол тугагач уй иссиғи ва астма касалаим боис бурним қонагани учун ташқарига чиқаман десам Камолиддин қаршилик қилиб темир эшикни қулфлаб калитни чўнтагига солиб қўйди.  Мен бу хонани 44 долларга кира қилдим. Мен билан ëтасабн вассалом деди.  Соат 24-00 лар чамаси эди. Мен дераза олдига югуриб бориб дод солиб одамлардан ëрдам сўрадим. Камолиддин эса оғзимни қўли билан ëпди ва мени ерга ëтқизиб тепкилаб уриб бошлади. Мени бир парча этга айлантириб судраб ëтоққа олиб борди ва зўрлади. Тортиб деворга уриб, кийимларимни ечиб, мени қўлларимни қайириб, номусимга мажбуран зўрлаб тегди. Бу ҳақда мен аризаларимда тўлиқ кўрсатганман. Бу гапларни айтаëтиб нафасим тиқилади”.

Нурай хоним 16 июл эрталаб Камолиддин чангалидан қутулиб меҳмонхонага қайтди. Ўғли Бурак унинг танасидаги моматолоқ изларини кўриб “нима бўлди сенга она” деб сўрайди. Иснод ичида қолган Нурай “йиқилиб тушдим” деб қўя қолади.

ТЕРГОВЧИ ЖАБРЛАНУВЧИНИ АЙБЛАДИ

Мусофир элда золимнинг зулмига нишон бўлган Нурай ўз эътирофича тушкунлик ва астма ҳуружи боис касал бўлиб ëтиб қолади. Аммо Камолиддин топмасин дея меҳмоинхонани алмаштиради. Янги меҳмонхона ходими туркча яхши билгани учун Нурай дардини эшитиб  102 телефон рақамига қўнғироқ қилади.

Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходими Азимов Хусан меҳмонхонага етиб келиб воқеани ўргана бошлайди. Нурай хонимга кўра терговчи ўта беписанд ва ҳақоратомуз муомала қилади. “Бу ерда сенга ўхшашлар ҳар куни зўрланади. Ғунажин кўзини сузмаса ҳўкиз ипини узмайди. Ўзинг айбдорсан. Хўш мен нима қилишим керак. Нима иистайсан мендан” дейди терговчи

Нурай хоним учун зўрлангани бир шок бўлса полиция ходимининг бепарво муносбати яна бир шок бўлди. Наҳотки ички ишлар ходими зўрланган хотиндан қандай ариза олишни ҳам билмайди.

БЕФАРҚ ИИБ ЖАБРЛАНГАН ТУРИСТНИ “ДЕПОРТ” ҚИЛАМАН ДЕБ ҚЎРҚИТДИ

“Мени ҳайратга солган нарса полициянинг бефарқкиги бўлди. Боз устига бу терговчи мени қўрқитиб, “депорт” қилдириб  Ўзбекистондан қувиб юборишини айтиб таҳдид қилди. “ Шундан сўнг Нурай хонимнинг жиддий талаби ортидан бу терговчи аризани расмийлаштиришга киришди. 102 га телефон қилган Тошкентдаги меҳмонхона ходимаси буни яхши эслайди.

Шундан кейин Нурай хоним иддаосига кўра¸ терговчи Хусан Азимов сексуал зўравонликда гумонланган Камолиддин Чўқани топиб “тил бириктириб ишни бости бости қилади”

Камолиддин Чока Шайҳонтохур тумани ички ишлар ходимлари билан тил бириктирганлигии билдим. Чунки Камолиддин Чўка бир шахс билан ИИБ га келган эди, у ИИБ хоидимлари билан пинҳона гаплашиб юрганлигини кўрдим. Орадан 7-8 кун ўтганидан сўнг, Шайхонтохур тумани ИИО ФМБ томонидан иш тўхтатилганлигини билдим ва қайта ариза ёздим. Қайта аризамни Юнусобод тумани ички ишлар ходимлари шуғулланиб, 12.08.2024 йил куни суд-тиббий экспертизасига йўлланма берди ва мен 13.08.2024 йил куни мен суд-тиббий экспертизасидан ўтдим. Шайхонтохур тумани ИИО ФМБ ходимларини айби билан 30.07.2024 йил куни менга суд-тиббий экспертизасига йўлланма бермай, орадан 12 кун вақт ўтказиб юборишиб, 13.08.2024 йил куни экспертизага борганимда жарохатларим тузалиб кетган эди. Шу сабабли экспертиза хулосасида менда жарохат излари йўқлиги ҳақида хулоса берилганлигини кейин эшитдим. Мен ўз ватаним Бельгияга келганимдан сўнг, 9.09.2024 йилда Юнусобод ИИО ФМБ терговчиси Эшбаев Ф.Ж. тўпланган материаллар бўйича Камолиддин Чокани ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деб топиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПК нинг 83-моддаси 2-бандига кўра, жиноят иши қўзғатишни рад қилибди. Терговчи Эшбаев Ф.Ж.га мен тушунтириш хати ёзганимда воқеага шоҳид бўлган 4 та шахсни ушбу воқеани билишлиги ҳақида кўрсатган эдим. Бундан ташқари, олган тан жарохатларимни ўзим телефонимга расмга олиб, терговчига тақдим қилган эдим. Аммо ҳаммаси бефойда бўлди.

Нурай хоним Белгияда эканлигида унинг адвокати терговчи Эшбаевнинг  олдига икки маротаба бориб иш ҳужжатлаари билан танишишни сўрайди.  Терговчи Эшбаев эса  иш материаллари юқори турувчи органга бериб юборганлигини айтиб, қабул қилинган қарори нусхасини ҳам унга бермайди.

Хозирда мен терговчига берган важларим бўйича, терговчи томонидан текшириш ўтказилиб, қонуний баҳо берилганлиги менга  ва адвокатимга номаълум.  Тергов олди текширув ҳаракатлари одилона олиб борилмай асоссиз, бир томонлама ўтказилиб,  Камолиддин Чўканинг ноқонуний  ҳаракатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилиши рад қилинган. Бундан ташқари Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимларига нисбатан менга ўз вақтида суд-тиббий экспертизага йўлланма бермай, кечиктириб юборганлиги ва ички ишлар ходими Азимов Хусанга мени қўрқитиб, “депорт” қилишни айтганлиги ҳолати бўйича терговчи Эшбаев томонидан ҳеч қандай чора кўрилмади.

ЖИНОЯТ ЖАЗОСИЗ  ҚОЛАДИМИ?

Менинг қўлимда Тошкентда зўрланган Белгия ватандоши Нурай хонимнинг Юнусобод прокурорига ëзган аризаси турибди. Бу аризадаги расмий жумла сатрлари орасидан номуси топтлаган ва ҳуқуқий ëрдам ололмаган мазлум хотиннинг фарëди келади.

“Ҳурматли прокурор, Сиздан илтимос аризамни қонуний равишда кўриб чиқиб, Юнусобод тумани ИИО ФМБ терговчиси Эшбаевнинг 09.09.2024 йил кунги жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарорини шошма-шошарлик билан асоссиз равишда қабул қилинганлиги сабабли қарорни бекор қилиб, юқорида кўрсатилган ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатишингизни ва тергов ҳаракатлари одилона олиб борилишини таъминлашингизни сўрайман.”

Нурай хоним бу аснода ўзини зўрлаган Камолиддин Чўқанинг қаридошлари ва отаси тарафидан муттасил тахдид қилинаëтганидан ҳам шикоят қилади¸

Шунча кўргуликлар устига устак бу қадар кўп ҳақоратларга нишон бўлганимдан кейин ўз айбсизлигимни ўз имконларим билан исбот этмак учун ҳаракат қиляпман. Ўзбекистондаги мутасаддиларга қараб қўлимни кўксимга қўйиб айтганлрим ҳақиқат эканлигини золим жазоланиши кераклигини ўтиниб сўрайман. Мен қўлимдаги далилларни беришга ҳозирман. Адвоикатим ишлаяпти. Шу онда мен яшаëтганим йўқ. Рухим ўлди. Рухимни Тошкентда ўлдиришди. Аммо умид ўлмади. Умид қиламнки адолат ўз ўрнини топади иншооллох.

Ўзбекистонда криминал фазо қуюлашаëтгани ва жиноиятчини ушлаш вазифа қилинганнларнинг ўзлари жиноятчига шерик бўлаëтгани ҳатарли сигнал. Ўзбекистон зўравонлик жазоланмайдиган мамлакатга айланмаслиги керак. Акс ҳолда аҳолининг адолатга ишончи ўлади. Халқ ўзини бошқараëтган ҳукуматга¸ ички ишлар тизимига ишонмай қўяди. Агар мени сени ва меҳмоинларни ҳимоя қилмаса нега керак бу ички ишлар вазирлиги. Мавжуд ҳолатда мулозимларнинг кар ва кўрни ëқиб олиб фақат чўнтак ҳақида ўйлаëтгани ўта ҳавотирли ишорат. Билганим шуки, бундай бўлиши керак эмас.

Тағин ўқинг
23 март 2018
Кейинги пайтларда ўқитувчи ва боғча ходимлари ободонлаштириш бошқармасининг “қўл-оёғи”га айланган. Кўчаларни супуриб тозалаш, кўчатлар экиш ва оқлаш, йўл белгиларини ...
23 март 2018
Президент Мирзиёевнинг Самарқандга ташрифи олдидан йўл чеккаларига ўрнатилган иссиқхоналар расмлари ва видеотасвирлари ижтимоий тармоқда тарқалди. Хўжакўрсинга қурилган иссиқхоналарнинг ичи ...
23 март 2018
Сарлавҳага чиқарилган бу гап буюк актёр Шукур Бурхонов ижросидаги Юсуф Ялангтўш ҳақидаги фильмда айтилган. Не тонгки, “пайғамбар” даражасига кўтарилган ...
24 март 2018
Сил (туберкулёз) касаллигига қарши кураш халқаро куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ташаббуси билан ҳар йили нишонланадиган эсдалик санадир. Бу ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...