Асосий мавзулар
11 ноябр 2024

Ўзбекистон ОТМларида Украинага қарши пропаганда бошландими?

Россиянинг Ўзбекистондаги икки чақага қиммат пропаганда ўчоғи ВГИК бир ўқитувчи қаршисида зир титради.

Ўқитувчи Илья Кожухар урушда қатнашишни истамаган россиялик релокант. У ВГИКда драматургиядан дарс берарди. Талабалар унинг дарсларидан жуда мамнун эди.

Бироқ Москвадаги ВГИК раҳбарияти топшириғи билан Илья Кожухар ишдан ҳайдалди.

Бутун дунёга дағдаға қилаётган «шимол айиғи» амалда бир ўқитувчи қаршисида ожиз қолди.

«Устозимиз зўр эди. Релокант бўлса нима қилибди? У Урушга бормади, қондош, қардош халқ азобларига сабабчи бўлишни истамади. Илья Кожухар сиёсий пропаганда қилмасди, уруш мавзусида гапирмасди. У шунчаки қойилмақом дарс ўтарди» дейди талабалардан бири.

Илья Кожухар кетиб ВГИКдаги драматургия дарслари пропаганда соатига айланди.

«Янги келган ўқитувчи фақат уруш ҳақида гапиради. Украинлар нацист деган сафсата билан дарсни ўтказиб юборади. Биз шу ёлғон-яшиқни эшитиш учун катта пул тўлаяпмизми?» дея таажубланмоқда талабалар.

Россия пропагандистлари нацизм деган ёлғон ортига беркинмоқда. Шу билан бирга Россия қолган вассаллар бўйсунмаса уларни Украина қисмати кутаётганига ҳам зимдан шаъма қиляпти.

Тағин ўқинг
23 декабр 2022
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман. Кўча совуқ аммо қалбингиз олов. Мегабайт қизғанмай ...
5 апрел 2016
3 апрел куни Ўктам Пардаев уйининг дарвозаси олдида, оқ рангдаги, номери 25 B 239 BA бўлган «Жигули» русумидаги автомобил ...
26 июн 2019
Бугун, 2019 йил 26 июнь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Юнусобод тумани судининг биносида Ўзбекистон Республикасининг собиқ бош ...
12 май 2021
Рассом Туз карикатураси
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...