Асосий мавзулар
25 ноябр 2024

Азизовнинг ҳайдалиши: Алламжоновга суиқасд ортидаги ҳақиқатлар

Кечадан буён расмий ва норасмий ОАВлар томонидан «Абдусалом Азизов ишдан ҳайдалмади, балки ҳурмат ва эҳтиром билан Хавфсизлик Кенгашига ўтказилди» деган нарратив хабар фаол тарқатилмоқда. Бироқ, вазиятдан хабардор инсайдерлар бу воқеаларни генерал Азизовнинг обрўсини омма кўз ўнгида сақлаб қолиш учун қўлланган ўзига хос уриниш деб баҳолашмоқда.

Элтуз манбаларига кўра, Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов лавозимидан шахсан президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан озод этилган. Бундай кескин қарорга 26 октябрь куни Қибрайда президент администрациясининг собиқ мулозими Комил Алламжоновга нисбатан амалга оширилган суиқасд сабаб бўлган.

Суиқасд нафақат оддий жиноят, балки мамлакатнинг сиёсий барқарорлигига нисбатан жиддий таҳдид сифатида кўрилмоқда. Комил Алламжонов, нафақат президент администрациясининг муҳим шахсларидан бири, балки президент Мирзиёевнинг қизи Саида Мирзиёева билан бирга ишлаб, Ўзбекистон ахборот сиёсатида муҳим роль ўйнаган сиёсий тандемнинг аъзоси ҳисобланади. Ғарб матбуоти ҳам уларнинг яқин ҳамкорлигини мамлакат сиёсий саҳнасидаги муҳим кучлардан бири сифатида таърифлаб келган.

Суиқасднинг айнан сайловлардан бор-йўғи бир кун олдин содир бўлиши, куч тизимлари мамлакат хавфсизлигини таъминлашга тайёр эмаслигини яққол кўрсатди.

Абдусалом Азизов лавозимидан олиб ташланишидан бир кун олдин эса куч тизимларида кенг қамровли текширувлар ўтказилган ва қатор юқори мартабали мулозимлар терговга тўсқинлик қилгани учун ишдан олинган.

Манбаларга кўра, бу текширувлар ва ҳукумат таркибидаги «тозалашлар» ҳали тугагани йўқ ва яқин кунларда кўплаб мулозимлар устидан жиноят ишлари очилиши мумкин.

Элтузнинг сўнгги маълумотларига кўра, генерал Абдусалом Азизов Хавфсизлик Кенгашига эмас, балки унинг котибияти захирасига ўтказилган. Бу амалда унинг карьераси якунланганини англатади. Генералнинг шахсий делоси Хавфсизлик Кенгаши котибиятининг архивида чанг босиб ётган бошқа делолар қаторига қўшиб қўйилган.

Президент матбуот хизмати эса бу вазиятга расмий тус беришга уринган ҳолда қуйидаги хабарни тарқатди:

Абдусалом Абдумавланович Азизов Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти ихтиёрига ўтказилди.

Элтуз Ўзбекистон олий ҳокимияти бўғинларидаги ўзгаришларга доир воқеаларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг, кўрсатувларимизни кузатиб боринг.

Тағин ўқинг
18 май 2021
Рассом Кирпи
12 апрел 2024
Россия империяси Ўрта Осиёни босиб олгач, табийки, рус миллатига мансуб аҳоли ҳам Туркистон ҳудудларига кўчириб келина бошланди. Мустамлакачилар ҳеч ...
20 июн 2016
Товламачилик айби билан хибсда қолаётган 38 яшар Чинозлик тадбиркор Аҳмадбой Турсунбоевга нисбат берилган мактуб ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. «Мактубда» ...
14 март 2016
Maхбуслар ҳеч қачон озиқ овқатни тўлиқ олмайди. Албатта олиб қолишади. Масалан, киритган чой, шакар-қанд, сигаретларингизни ярмини махбусга беради. 159 ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...