Асосий мавзулар
27 ноябр 2024

Россия ўзбекларни қувмоқда, амеркалик эркак ўзбек аёли дея ўзини ўлдига чиқарди – 600

Франция Украинага узоқ масофа ракеталар етказиб беришга қарор қилди. Америкалик эркак ўзбек севгилиси дея, ўзини ўлдига чиқарди, Россия ўзбек мигрантларини қувмоқда. Россияга олис масофали ракета зарбалари белгиланди ва бу 600 секунд

+++

Москвадаги Ислом Каримов ҳайкали пойига чўчқа калласи қўйиб кетилди.

Бу ҳаракат мигрантларга нисбатан норозилик кайфиятини кўрсатиш учун амалга оширилган.

Чўчқа калласи ёнида ёзув ҳам бор. «Бу пойтахтмизни тўлдириб уни чиқиндихонага айлантирган ғайридинларга огоҳлантириш. Русларнинг сабр косаси тўляпти. Москвада ўз қонун-қоидаларингизни ўрнатиб рус аёллари билан муносабат қуришингизга йўл қўймаймиз! Россия руслар учун», дейилади мурожаатда. Россия ва Ўзбекистон расмийлари бу воқеани ҳали изоҳламади.

+++

Рожат – пока рожалка работает. Ҳисоб китобларга кўра, Россияда 70 миллион аҳоли қолган. Бу барчага маълум кўрсаткич 140 миллиондан икки баробар кам. Украинага босқин давом этар экан урушга замбарак еми етказиб бериш масаласи кўндаланг бўлади. Путин “чайлдфри” ғояси тарғиботини тақиқловчи қонунни имзолади.

+++

АҚШ санкциялари Россиянинг Газпромбанкини танг аҳволда қолдирди. Туркия, Германия, Қозоғистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Таиланд, Венгрия ва Ветнамда ҳам Газпромбанк карталари блокланган эди. Энди эса Хитой ушбу банкнинг карталаридан унионпай орқали пул ечиб олишни тақиқлади. Газпромбанк карталарини тақиқлаган давлатлар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

+++

Иорданиядаги Исроил элчихонаси олдида отишма бўлди. Натижада уч полиция ходими жароҳатланган, отишмани уюштирган террорчи ўлдирилди.

+++

Яна бир отишма Киевдаги меҳмонхонада юз берди. Отишма икки гуруҳ меҳмонлар орасидаги низодан келиб чиққани айтилмоқда. Натижада бир киши ўлди, икки киши жароҳатланди.

+++

Америка ватандоши Ўзбекистонлик аёл билан бирга бўлиш мақсадида ўзини ўлдига чиқарди. Раян Боргвардт балиқ овидан сўнг уйга қайтмаган. Кўл бўйидан унинг машинаси, кўлдан эса ағдарилган қайиқ ва шахсий буюмлари чиққан. Кейинчалик маълум бўлишича, Раян Боргвардт ўзи қайиқни ағдариб телефонини сувга ташлаган. Қирғоққача шиширилган қайиқчада етиб олган ва 110 километр масофани велосипедда босиб ўтган. Шундан сўнг, автобусга ўтириб Канадага етиб олган ва Канададан Европага учиб келган. Полиция унинг қидируви учун 35 минг доллар сарфлади. Борвардт ўзи яқинларига видео жўнатиб тириклиги ва ортга қайтмаслигини маълум қилди. Йўқолишидан у Ўзбекистонлик аёл билан мунтазам ёзишиб алоқада бўлган.

+++

Владимир Зеленский Доналд Трамп билан инногурациядан кейин музокаралар олиб боришини билдирди. Украина урушни якунлаш бўйича ўз режасини тақдим этади. Зеленский 2025 йилда урушни якунлаш мумкинлигини таъкидламоқда.

+++

Франция Украинани қўллаб қувватлашда давом этади. Ташқи ишлар вазири Жан Ноэл Барро Франция Украинага узоқ масофали ракеталарни беришини маълум қилди. Украина бу ракеталар билан Россия ҳудудига зарба бериши мумкин деди у.

+++

Грузия пойтахти Тбилисида намойишчилар Қаҳрамонлар майдонини эгаллаб, асосий йўллардан бирини ёпиб қўйишди. Намойишчилар парламент сайловини сохталикларсиз, шаффоф тарзда қайта ўтказишни талаб қилишмоқда.

+++

Bloomberg нашри Путин фитналарига оид ҳужжатларни қисман ошкор қилди. 2006 йилдан бери Россия диктатори амалга оширган суиқасдларнинг барчаси ҳам муваффақиятли бўлмаган. Бу суиқасдлар бирор аниқ мақсадни кўзда тутмаган ва жабрланганлар, ўлганлар аслида Путинга ҳеч қандай жиддий хавф солмаган. Ҳужжатларга кўра қотилликлар шунчаки диктаторни хурсанд қилиш учун бажарилган. Суиқасд нишонлари орасида Литвиненко, Юшенко, Скрипалей каби сиёсатчилар бўлган.

+++

Россия ҳарбий кучларининг “Жануб” йўналиши қўмондони Геннадий Анашкин вазифасидан озод қилинди. Геннадий Анашкин дезинформация билан таркибни чалғитиб келгани учун бўшатилди.

+++

АҚШ ҳукумати АТАKМС ракеталари Россиянинг қайси ҳудудларига зарба бериши мумкинлигини белгилади. Ракета зарбаси учун нишон сифатида Ростовдаги аэродромлар кўрсатилган.

+++

Ал Қоида билан боғлиқ гуруҳ Малида Вагнер ёлланма аскарларини тузоққа туширди. Россия ёлланма армияси Африканинг Мали давлатига 2021 йилда ҳарбий тўнарилишдан кейин кириб борган. Бугунга қадар таркибдаги 54 аскар Туарег қабиласи томонидан ўлдирилган. 21 ноябрь куни эса 6 аскарни Ал Қоидага алоқадор гуруҳ ўлдирган. Вагнер армияси Малида рейдлар ўтказилиши, дрон зарбаларига алоқадор бўлиши мумкин. Бу рейдлар ва зарбалар натижасида тинч аҳоли қурбон бўлган.

+++

19 ноябрь куни Европа Иттифоқи мажбурий меҳнат ёрдамида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сотувини Европада тақиқловчи қонунни маъқуллади. Мажбурий меҳнат низоми (ФЛР) ЕИга аъзо барча давлатлар расмийларидан мажбурий меҳнатдан фойдаланган ҳолда қисман ёки тўлиқ ишлаб чиқарилган ҳар қандай маҳсулотлар ёки таркибий қисмларни Европа Иттифоқи бозорига киришини тақиқлашни талаб қилади. Бу низом компанияларга ўз таъминот занжирларида мажбурий меҳнат ортидан фойда олиш имконини берувчи нотўғри тизимларнинг олдини олишга қаратилган.

+++

Ироқ парламенти 9 ёшли қизлар билан никоҳни қонунийлаштирди. Қонун вояга етган эркакларнинг вояга етмаган қизларга уйланишига изн беради. Бундан ташқари, янги қонун аёлларни ажрашиш, болалар васийлиги ва мерос олиш ҳуқуқидан маҳрум қилади. Ҳукмрон коалиция бу тузатиш ислом нормаларига мос келиши ва қизларни “ахлоқсиз муносабатлар”дан ҳимоя қилишга қаратилганини даъво қилмоқда.

+++

Туркиянинг Самсун вилояти Бофра туманида итга нисбатан жинсий тажовуз қилган 76 ёшли шахс қамоққа олинди. Самсун вилояти жандармерияси ва Бофра Республика прокуратураси саъй ҳаракатлари билан, ҳайвонларга зўравонлик ва азият етказган шахс жазога тортилди.

+++

Навоий шаҳридаги Ногиронларни реабилитация қилиш шифохонасида 38 яшар ҳамшира аёвсиз калтакланди. Жиноятни бош шифокор вазифасини бажарувчи Бобожонов Искандар қилгани иддао қилинмоқда. 25 ноябрда дўппосланган жабрланувчи Норқулова Муқаддас беҳуш ҳолатда Неврохирургия бўлимига ётқизилган. Бобожонов Искандар ҳамшира билан иш ўрни масаласида тортишиб қолган. Жанжал, аёлнинг ойлигини қисқатириб,  бу ставкани ўзига яқин бўлган ҳамшираларга тақсимламоқчи бўлгани боис келиб чиққан. Жабрланувчи фуқаролик судига мурожаат қилган. Калтак оқибатида унинг боши ёрилган, ички аъзолари шикастланган.

+++

Бўкада туғруқхона шифокорлари айби билан она-бола ўлди 19 яшар ҳомиладор келинчак ўз оёғи билан туғруқхонага кириб борган. Унинг саломатлиги, ҳолати яхши бўлган. Врачлар томчи дори қуйгач, дорининг икки-уч кубик ҳажми организмга кетиб аёлнинг аҳволи оғирлашган. Ундан қон кета бошлаган. Соат 15:00 да шошилинч операция пайтида она-бола ўлган. Қариндошларининг таъкидлашича дўхтирлар ўлган аёлни кеч соат 23:44 гача кушеткада ёнбошлатиб ёткизиб қўйишган.

+++

25-ноябрь куни Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туман «Октепа» ҳудудида «Занг» Канали ҳамда авто магистрал муҳофаза зонасидаги кўп йиллик 100 туб дан зиёд мевали ва манзарали дарахтлар аёвсиз кесиб, техника ёрдамида таг-томири билан қўпориб ташланди. Маълум бўлишича, ушбу ҳолатга Жарқўрғон тумани ҳокимининг чиқарган қарори асос булган.

+++

Қашқадарё вилояти Китоб тумани, Оқсув МФЙда мудхиш воқеа юз берди. 26 яшар йигит икки ойлик бешикдаги чақалоғи ва қўшни қишлоқдан келин бўлиб тушган хотинини болта билан чопиб ташлаган, сўнгра ўзини осган. Чақалоқ ва аёл, қизнинг ўзи туғилган Сариосиё туманида, йигит эса Китоб туманида дафн этилди.

Бу 600 секунд эди. Айни пайтга келиб, Элтузнинг ютуб каналидаги обуначилари сони 695 мингдан ошди. Ёнгинангизда юз берган бироқ сиз билмаган воқеалардан хабар топмоқчи бўлсангиз Элтузга обуна бўлинг. Агар каналимизни қўллаб қувватламоқчи бўлсангиз, спонсорлик, суперчат, супер рахмат тугмаларини босинг. Соғ бўлинг! 

Тағин ўқинг
17 апрел 2018
Ўзбекистон президентининг диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонида соҳа ривожининг устувор йўналишлари хусусида тўхталиб ўтилган. Фармондан иқтибос: ...
13 декабр 2016
2006 йилнинг апрелида уни ҳибсга олишган пайти Аъзам Фармонов 27 ёшда эди, бугун у 38 ёшга тўлди. Янги президентнинг ...
29 апрел 2019
Ўтган йили қурғоқчиликдан қаттиқ азият чеккан ўзбек деҳқонлари бу йил меъёрдагидан ортиқ ёғингарчилик айрим экинларга салбий таъсир кўрсатаётганидан ташвишда. ...
10 август 2022
Элтуз порталига келиб тушаётган мурожаатлар оқимини кузатишда давом этамиз. Бугун ҳам муҳокама учун 5 та хатни танладик. Улар институтлар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...