Асосий мавзулар
6 декабр 2024

Йўлда қўшилган хотин – РТдан ваъз

РТ: Хафта мерседес бенс ғилдираги каби зув этиб айланди;

МС: Бугун бешлангжи гун. Уллини улли гуни. Ничиксизла мўччи апика опобийи. ëши улли ëши киччи хўжик бррило…

РТ: Арча арча жон арча япроқларинг нинача. Машхур ўзбек спортчиси Махмуд Муродов уйида  хотини ва ити билан биргалашиб арча безатди. Кириб келаëтган янги йил қутлуғ бўлсин барчага. Бизни етказсин арчага!!! 

МС: Ҳали тозо йила бир ой бо. Дия нерда чукки нерда? 

РТ: Матчонбой сенга нима қизиқ? 

МС: Ховорла қизиқ. Ўлган қотқон. Ардан ойрилиб ишвалак бўлиб гетганла. Ишқилиб қисқосиннон қойтинг 

Қисқа хабарлар

Боёвутда 13 ёшли мактаб ўқувчиси 23 яшар қариндошини сўйиб ташади. 

МС: Иби бохтим қоро.  

РТ: Хатирчи туманидаги олдин хам судланган ҳоким ёрдамчиси 200 млн сўм давлат пулини ўмарди. Унга нисбатан жиноят иши очилди.

МС: Аввалам поро билан чшган бўлса балони баллики бомади ҳокимиятда. Қури ўғрило еннолоди. Юртни анасиникиниа гиризжакла…

РТ: Поп туманидаги “заправка”да “Нива” мошин тўлиқ ёниб кетди.

МС: Каримов дейраварсин ойтпади ëниб гўйингла дап. Мошнло ëнип ëтибди поқирдоп…

РТ: Tошкентлик 38 яшар эркак дарахтга ўзини осди. Эркак гўрда. Осил осил васвасаси давом этмоқда. 

МС: Тошкентда одом осилғидин дарахт қолвадими ўзи?

РТ: Зарбдор ҳокими пахта планини бажармаган фермерни қамади… 

МС: Йўқай… 

РТ: Ҳа айнан шундай! Худди ўрта аср феодал султони каби хоким “қама” деди. Ўзбекистонда суд ва ижро ҳокимияти мавжудлигидан беҳабар Бобожоновнинг туғма овсар миршаблари фермерни судсиз, терговсиз шартта қамаб ташашган. 

МС:  Би золим ҳоким Эргаш Солиев би миршаблара “фермерни калласини ол” деса шорта болта билан чопиб ташармиади. Новви давади Навоий отес 

El coronel no tiene quien le escriba

МС: Оғо сиз китоб ëзосизми, ë ўқийсизми? 

РТ: Ўқийман 

МС: Қайси китобни 

РТ: Маркес деган ëзувчини 

МС: СССР давринда Моркс диян одомни моропотлоп калхозларо одини қўйиб адила, Соққоли бир метр одам ади… 

РТ: Матчонбой, сен айтган одам капитал асарини ëзиб, капитализмга қарши курашган Карл Маркс, мен айтган ëзувчи эса Колумбиялик Габриэл Маркес. 

Маркеснинг мен севиб ўқийдиган ўлмас асарларидан бирининг номи “Полковникка ҳеч ким хат ëзмайди энди” деб аталади. Мукаммал асар. Лекин хозир ман адабиëт ҳақида гапирмоқчи эмасман. 1961 йили ëзилган Маркес романини токчага қўйиб кунимиз полковниклари кўргуликларидан гапирсам.

Бўрон бўлганида энг пастда ëтган ҳас кўкка чиққани каби Каримов ўлиб иқтидор алмашганидан кейинги ола тасирда “шўрва юзига чиққан” погонлилардан бири  полковник Дониëр Тошхўжаевни “ичкарига апкириб қўйишди”, “погонини юлиб ўзи асос солган услубда қийнаб сўроқ қилишди” деган гаплар келди. Симлар шундай ҳабар берди.

24 ноябрь куни полковник Дониëр Тошхўжаев Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосарлигидан бўшатилиб, паспорти олиб қўйилиб назорат остига олинган эди.

Унинг чўқинтирган отаси Отабек Умаров 25 ноябр куни ишдан олинганидан кейин, Рассом Тузга чиққан билгичлар “энди Дониëрни иши пиздец” дейишди.

Қишнинг биринчи куни Дониëр учун қамағнинг илк куни бўлди. 

Хар холда симлар шундай хабар берди.  

МС: Росдон қомодиломи Донëрни? 

РТ: Расмий тасдиқ йўқ. Агар шундай бўлмаса “Рассом Туз хабари ëлғон Дониëр қамағдабас” деб прокуратура раддия берсин.

Аммо симлардан келган прогон унинг қамағдалигини урғулаб турибди.  

Дониёр Тошходжаев ички ишлар вазири ўринбосари — Тергов департаменти раҳбари Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари ва Фарғона ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаган ва норасмий доираларда Отабек яратган параллел салтанатнинг ички ишлар вазири ўлароқ билинган. 

МС: Оғо би гапа Маркесни на алоқаси бо?

РТ: Маркесдан директ иқтибос келтирмоқчи эдим, лекин ўқувчилар руҳи ва асабини аядим. Шу боис тафсилотсиз қилиб ўз сўзим билан айтиб қўяқолай.  

Маркес асаридаги диктатор ўзига қарши фитна уюштирган полковникни духовкада димлаб пишириб катта товоққа қўйиб унинг шерикларига едиради.  

Ашнақа пийпл. Карвон бирдан ортига айланса, биринчи туя охирги туяга айланади. 

 El coronel no tiene quien le escriba…

МС: Оғо хозир дия йўқ. Карвон йўқ. Карвонбоши тем боле. Хозир одомло мошнни уллисина минади. 

Йўл хотин йўлдош хотин…

Трак, фура  бу ўзбеклар камаз деб айтиб ўрганиб қолган катта юк мошинаси. Америкадаги ўзбеклар асосан шундай юк мошнларни ҳайдаб тирикчилик қилади.  

Америкадаги таги анжанлик тоғанинг айтишича, тракнинг кабинаси «камбағалди уйидай гап». 

Хапталаб йўл юрилади. Шароит ашиинча. Ош овқат ëтар турар ҳаммаси йўлда. 

Энди «хотин йўлда, бола белда» деган халқмиз.  

Шу боис Америкадаги боши очиқ ўзбек хотин қизлар бу тракчи, фурачи шўпр тоғаларга «бир хапталик хотин» деган бизнес пакет ҳизматини таклиф қилган. Нархи елкани зирқиратмайдиган сумма эвазига албатта.  

Бир хафта ëнингда юради, кечқурун ëнингда ëтади. Овқат қиберади. Чақчақлашиб кўнглингни олиб дилингни равшан қилади. Агар икки хафта ëки бир ойга олинса скидка бор. «Номозхон шўпрлар учун» деган опшн бор. Бу холда йўлдош хотин сизга тажвидни тўғри қўйиб қироат қиберади, ривояту асотирлар айтиб бериб, йиғлатади.  

Тракчилар тилида «йўлхотин» дейилган бу йўлдошой билан муносабатлар ҳаммаси олдиндан келишилган. Нима мумкину, нима мумкинбас деган маънода.  

МС: Оғо амерккада ишвалак атиш мумкинми? 

РТ: Аслида АҚШнинг Невада штатидан бошқа ҳамма жойда фоҳишабозлик яъни хотинларнинг ўз танасини пулга сотиши тақиқланган.  

Лекин массаж, уқалаш, малхам суриш ва энтертеймент форточкалари орқали «аши ишти» қиб ëтишибди. 

«Сен рози, мен саломат» формати бу. 

Бу шўпрларни ўзбекистондан америкага орзулар бошлаб келди. 

Ҳали етар манзили йироқ. 

Миссисипини кесиб ўтиб, шарқни ғарб билан боғлаган американинг беканор  йўлларида қўшиқ  саси эшитилади.  

Йўл хотин йўлдош хотин, тракчига кўлдош хотин. 

Доллар ëғсин кўл бўлсин. Айшу ишрат мўл бўлсин. 

МС: Доллор ëғиб ëтибди оғо. Америкадаги ҳамма шўпрло Самарқанддан. Пил ияриб улли тўй атиб ëтибдило. Тошкентам қолишмийди. Ина бир тўйдо 45 минг долларлик торт аккалдила… 

Тошкентдаги тўйда 45 минг дўлларлик тўрт дастахонга тортилди. «Шу тўртти пулига битта қашшоққа эшик аберса бўларди» деб маслаҳат берди жумбул жамоат. 

Тасаввур қилинг, шу тўртни пулига Сергелидаги бир қашшоққа бир хонали уй аберилди.

Кейин у қашшоқ эртасигаëқ бу уйни сотиб, қиморга тикиб яна қарзам бўп қоларди. 

Худойим билиб уни қашшоқ қилиб қўйибди. Чакида халта билан урсанг ҳам оқармийди деган тоипа бу. 

Мана қўлингизга қаранг беш бармоқ беш хил. Бу дунëда ҳаммани тенг қиламан деб бойларди молини олиб камбағалларга берган СССР деган дўлат охири гадой бўлиб, ўлиб йўқолиб кетди. 

Коммунизм инсон табиатига зид нарса. 

Нега бир одам тер тўкиб пул топсину,  пулини битта паразит ишëқмас дангаса қашшоқ худо урганга обориб берсин? Нега? 

Истаса 45 минг долларга тўрт есин,  

МС: истаса том, истаса ом солсин. Хозяйин барин. Биравни пилини санайинча ўзинг ишлаб пул топ пийпл. Агар пл топмосонг ман ëзғон шерни ишит.  

Қаноти бо лекин учолмас товуқ 

Тошкента қараб галëтир совуқ 

РТ: Баракалла Матчон суқилиш, Мен доим миллат ичида ақлли одамлар бор деб ишониб хато қилмадим. Мана ўзбек олимаси Дилором Ҳамроеванинг гапи. Қандай йўрум ëпсангиз, қайси мавзуга тааллуқли деб билсангиз бу ҳақ сизга оид. Мен бу сўзлардан «мияси бўш қолган ўзбеклар мияси арабқуллик ва ўрисқуллик мусори билан тўлди» деган маънони уқдим. Мана шу олтин сўзлар:  

«Эгасиз қолганни эгарларлар. Биз бунақа бўлишини билмагандикми? Билар эдик. Биз буларни ким нима мақсадда қаерга жўнатганини билар эдик.»

МС Оғо урунг потяни 

РТ Ассалам Ўзбекистон, Жума Муборак!

Тағин ўқинг
7 август 2020
Узоқ кўрмаган ва сиз учун азиз бўлган яқинингиз эшикни қоқмасдан очиб кириб, қаршингиздаги стулга келиб ўтирди. Сиз унга қарайсиз, ...
11 феврал 2021
Андижонлик фуқаролардан бирининг айтишича, у бир неча ойдан бери вилоят ҳокими қабулга кира олмаётир. Фуқаро омади чопиб унинг қабулига ...
3 декабр 2019
Стокгольмнинг чекка ҳудудида жойлашган темир тўсиқ ортидаги кўримсиз уйда Швецияга келиб қурилишларда ишлаётган 11 нафар меҳнат мигранти яшайди. Уларнинг ...
5 ноябр 2018
Бу йилги пахта терими мавсумида Фарғона вилоятида олингани айтилаётган, ижтимоий тармоқда пайдо бўлган фотосуратларда “Пахтага қўли теккан одам – ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...