Кўзқараш
7 июн 2022

Императив-54. Амал ва риё

(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 54-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган)

АМАЛ ВА РИЁ

Яқинда бир киши Ўзбек ТВ дан чиқиб, «Оллоҳни зикр қилаётганингни биров эшитиб қолса, бу риё бўлади, ибодатинг қабул бўлмайди», дея инсонларни қўрқитди. (Аллоҳнинг нимани қабул этиб, нимани қабул этмаслигини қайси манбадан ўрганишади, ажабо).
Шунга ўхшаган «шайх»лар ҳам мусулмонларни қилган амалини яширишга, амал учун мукофот кутмасликка чақиради.
Албатта, амал кўз-кўз қилинмаса, адабга уйғун қилинса, яхши. Аммо у ошкор бўлса, амал соҳибининг айби нимада? Аллоҳу Таоло қулнинг ошкор бўлишини истамадигини билади-ку, шундай эмасми?
Ҳар бир мусулмон бир яхшилик қиларкан, унинг мукофоти борлигига асло шубҳа қилмайди ва бемалол яхшилик қилади.
Яхшилигига мукофот берилишига шубҳа қилиш Аллоҳнинг марҳаматига шубҳа қилишдир, чунки.
Ҳар бир қилинган яхшилик тамалида мусбат маънода бир таъма ётади.
Баъзан таъма сўзига манфий мазмун юклаб хато қиламиз.
Масалан, бир мусулмон Аллоҳ ризоси учун деб биттасига яхшилик қилса, бу яхшилик учун Аллоҳдан ризолик талаби тамагирликка кирадими?
Биз бутун савоб иш деб амалга оширган ишларимни Аллоҳга мақбул бўлишини истаймиз-ку? Ва бу амалимиз учун Роббимиздан мукофот кутишнинг нимаси ёмон?
«Бу яхшиликни Аллоҳ ризоси учун қилдим, менга хеч нарса керакмайди», дейиш ёлгончликдир. Чунки, одам узи айтиб турибди «Аллоҳ ризоси учун қилдим» деб.
Яширин қилинган яхши амалларини ҳам «ҳар нарсани кўрган Зот бу амалимни ҳам кўради», деб ўйламаган бирор мўмин борми дунёда?
Ёки ҳатто гўзал амаллари учун ҳеч бир мукофот истамаган, фақат «Аллоҳнинг дийдори менга кифоя», дея муридларига эълон этган муборак зотлар бу Дийдорнинг мукофотлар ичида энг буюги эканлигини билишмайдими?
«Яхшилик қил, денгизга от, балиқ билмаса, Холиқ билар» дея бизга насиҳат қилган мубораклар ҳам Холиқнинг билишини билиб дарёга отаётганлари йўқми қилган яхшиликларини?
Қилган амали учун Аллоҳдан мукофот кутиш риё эмас.
Риёнинг бошқа белгилари бор.
Мен ўзимда кўрганларимни айтаман: Жамоат билан қилинган намозларда бутун ҳаракатлар (руку, сажда ва ҳакозо)ни маромига етказиб қилишга тиришаман. Аммо бу тақдирга шоён Тиришқоқлик намозни якка ўзим қилаётганда, айниқса, ҳорғин пайтда бажо келтирилган намозларимда ғойиб бўлади. Руъку ва саждаларни маромига етказишга эринаман. Қаддим шалпайиб туради, қўлларимни соғлом боғламайман, қоринга тушиб туради ва ҳоказо.
Бу ҳолатнинг риёга яқинлигини ҳис этаман. Чунки, одамлар ёнида намозни маромида қилиб, ёлғизликда, (Аллоҳ кўриб турган!) намозимни тўғри қилишга танбаллик қилдим. Бундай намоз учун авф кутиш қийин, албатта.
Аммо мусулмон яхшилиги учун ичида ёки ошкор Аллоҳдан хайр таъма қилса, бу риё эмас. Аллоҳдан мукофот кутиб, «мукофот кутмайман», дейиш РИЁдир.
Қолаверса, амалдан собитроқ бир тасалли бор. Бу тасаллини хусронда бўлган бизларга Аллоҳнинг марҳаматидан бошқа ҳеч бир амал қутқармаслигининг билинчи беради.

Давоми бор

Муҳаммад Солиҳ

Тағин ўқинг
13 июл 2017
15 июлдан табиий газ, иссиқлик ва электр нархлари қимматлайди. 21 июлдан эса сув нархлари кўтарилади. Ўзбекистон молия вазирлиги реестрига ...
29 октябр 2015
Eltuz манбасидан олинган хабарга кўра, 28 октябр куни Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида ички ишлар ходимлари Шуҳрат Рустамовни ушлаб олиб ...
6 декабр 2022
“Қонунлар тугаган жойда зулм ва тирания бошланади”, деган эди 17-асрда Британия бош вазири бўлган давлат арбоби ва ҳуқуқшунос Уилям ...
6 январ 2020
АОКА блогер ва журналистларни сотиб олиши эмас, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаши зарур. Унинг баёнотлари жуда кулгили. Ваколатлари бизни ҳимоя қилишга етмас ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...