UzPoster
16 апрел 2018

Қодирийни отганлар кийимини ўзбек аскари кияди

Мудофаа вазирлиги ҳарбийларнинг кийим-бошлари намунасини тақдим қилди. Ўзбек ҳарбийсининг янги мундири намуналари 1937 йилда Туркистон ойдинларини қатағон қилган НКВД ҳарбийлари мундирига жуда ўхшайди.

14 апрель куни Газета.ўз нашри чоп этган мақолага изоҳларда ўзбек ҳарбий кийими бичимига улги эски совет армиясидан олингани, жумладан, рус армияси ишлатган фуражка ва камари замонавий мунтазам армия учун эскирган атрибутлар экани ёзилмоқда.

Лекин муаммо нафақат бу ўхшашликларда. «Элтуз» нашрининг ўрганишича, янги ўзбек ҳарбий мундирини тикишга буюртма олган тўртта ширкатнинг камида иккитаси Россияникидир.

Ҳарбий кийим-бош намуналари Москвада рўйхатга олинган «Идеал» ширкати томонидан тақдим қилинган, Россиянинг «Смарт-текс» ширкати эса матоларни бўяш пудратини амалга оширади.

Пудратнинг бир қисми эса Хитой иштирокидаги «Наримтекс» қўшма корхонаси ва «Апитекс» ширкати зиммасига тушган.

Яна бир муаммо пахта саноати ривожланган мамлакат ҳарбийларининг кундалик кийим-боши 40 фоиз полестер аралашмасидан бўлган «рипстоп» газламасидан тикилиши, подкладкасининг эса 100% кимёвий материалдан экани, шунингдек, холофайбер, синтепон, импорт жун ва суньий толалар ишлатилишидадир.

Ушбу ҳарбий кийим-бош аллақачон Самарқанд вилояти ҳарбий қисмларига синов тариқасида тарқатилган.

Ўзбек армияси Марказий Осиёда миқдори жиҳатидан энг катта ва энг кучли қўшин ҳисобланади.

Ўзбекистон мудофаа қўшинлари қудрати жиҳатидан Global Firepower нинг 2015 йилги рейтинги бўйича дунёда 54 ва МДҲда 3-ўриндадир.

Ўзбекистон Қуролли кучлари таркиби 12 ойга чақирилувчи мудддатли, бир ойга чақирилувчи сафарбарлик, контракт ҳамда доимий ҳарбий хизматчилардан таркиб топади.

Биргина қуруқликдаги қўшинларга ҳар йили 40 мингдан зиёд аскар муддатли хизматга чақирилади. Доимий ҳарбий хизмат, ҳаво, денгиз, чегара, ички ишлар қўшинлари, ДХХ таркиби бундан мустасно.

Бу эса армияни кийинтириш билан тўлиқ Ўзбекистон ширкатлари шуғулланиши иқтисодий жиҳатдан ҳам муҳимлигини, бундан маҳаллий тикувчи ширкатлар кўпроқ манфаатдор бўлиши кераклигини англатади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 июн 2019
Жумадан жумагача ўтган даврда эътиборга тушган воқеаларни санасам. Хоразмдаги келин қайнотасини сўйиб ташлади. Қайнота гўрда, келин қамоқда. Бир қадам ...
26 август 2023
Украинага қарши Россия томонида жанг қилаётган “Русич” неонацистлар гуруҳи «ҳар қандай жанговар топшириқларни бажаришни тўхтатганини» билдирди. Ҳаммаси жангари гуруҳнинг ...
21 май 2019
Андрей Сахаров 1921 йилнинг 21 майида Москвада туғилди. Водород бомбасини ихтиро қилган, интернет келажаги ҳақидаги гипотезани илгари сурган Сахаров ...
9 декабр 2019
Абдували Қутбиддин 8 декабрь куни 59 ёшида Тошкентда вафот этди. Замондошлари наздида у ўзбекнинг далли бир шоири эди. Ундан ...
Блоглар
18 июн 2025
«Ўзбекча фикрлаш»ни мусорга отвормасак дунëга разил бўлишда давом этамиз.Нима ўзи «Ўзбекча фикрлаш»?Масалан Ўзбекистон қонунида «жинс ...
16 июн 2025
Театр замон юзига кўзгу тутиши керак. Лекин ўзбек театри буни эплай олмаяпти. Драма ëзадиган бирорта ...
9 июн 2025
Қадимги турк битиклари қисқа ва чуқур маъноли бўлган. «Ташингдан барча киши каби кўрин. Ичинг гўзал ...