• Uznews.uz
Асосий мавзулар
1 сентябр 2021

“Лочин” бригадаси ҳарбий хизматчиси: Биринчи ва охирги мурожаат!!!

“Элтуз” таҳририяти фейсбук мессенжери орқали ваҳимали, айни пайтда хавотирли бир мурожаат олди. У ўзини “ИИВнинг халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминловчи “Лочин” бригадаси ҳарбий хизматчиси” сифатида таништирган шахс номидан келган.

“Лочин” ҳарбий хизматчиси ўз ҳарбий қисмидаги носоғлом вазият, бўлаётган ҳақсизликларга чора кўрилмаса, қуролли зўравонлик содир этиши эҳтимолидан огоҳлантирган. 

“Элтуз” ушбу мурожаат жамият хавфсизлиги, инсонлар ҳаётига тааллуқли бўлгани учун уни қандай ёзилган бўлса шундайлигича (балки криминалистлар ва психологларга ёрдам бўлар!) эълон қилишга қарор қилди.

Салом. Мен сизларга Ташкент Ҳалқаро аеропортидан ёзябман. 

Мурожатимиз биринчи ва охирги марта. Диққат билан ўқиб ва жиддий чоралар кўрмасангизлар қаттиқ афсусланасизлар, балки ўша жойда сизларнинг яқинларингиз ёки кўплаб бегуноҳ инсонлар бўлар… Нима бўлсаям ўша мудхиш кунда бўладиган ишга 100% хозирги амалдаги ҳукумат, раҳбарлар ва сизлар жавоб берасизлар, ва ўша иш сизларнинг бир неча йиллик бизга бўлган эътиборингиз натижаси деб, қабул қиласизлар.

«Ўша иш» деб, нима ҳақида ёзаётганимиз пастроқда маълум бўлади. Унгача асосий сабабни баён қилсак, аҳир сабабсиз оқибат бўлмайдику, тўғрими, буни сизлар жуда яхши биласизлар? Бу бир марталик ҳаётда Сизлар тўкин-сочин, кўзни қамаштирадиган уй ва машиналарда мазза қилиб, беғам яшаябсизлар. Бизлар қачон шу камтарона меҳнатимиз орқасидан сизларчалик бўлмаса ҳам оддий уй ва оддий машина оламиз? Қачон сал бўлса ҳам оиламиз билан беғам, ҳотиржам яшаймиз, аҳир умримиз ўтиб кетаябадику. Оз бўлсада ҳаётнинг лаззатларини қачон ҳис қиламиз. Ёки ҳаёт шунақа оғир меҳнат ва асаббузарликлардан, бахтсизликдан, касаллик орттиришдан иборатми? Қандай қиманг ҳаммаси молиявий ҳолатингизга бориб тақаларкан. 

10 йил аввал ёш, орзулари осмон, кучга тўлган, калласи бутун, соғлом ва жуда ғайратли йигит эдим. Тенгқурларим қатори мен ҳам ҳаётда ўз ўрнимни топиш учун режалар тузар ва ҳаёт ҳақида чуқур ўйлай бошладим. Олдимда кўп имкониятлар ва кўплаб эшиклар бор эди. 

Мен биронтасини танлашим керак эди. Дўстларим хорижда ўқишга, айримларига ишлашга кетишди, айримлари ўзимизда олий ўқув юртларига ўқишга киришди, айримлари бизнес савдо, ишлаб чиқариш билан шуғулланишди, энг бўлмагани вариантга автомобил олиб таксилик қилишди, мени ҳам ўзлари қадам ташлаган соҳаларга қизиқитириб, мақтаниб, сафларига қўшмоқчи бўлишди, бунга имкониятларим ҳам бор эди. (Ҳозир шу ўша дўслатим ҳавас қилса бўладиган ҳаёт кечираябди, уйи, машинаси бор мендай қийналмай мендан кўп даромад топишади) Лекин мен ўзим танлаган, машаққатли ва шу билан бирга шарафли касб – ҳарбийликни танладим. Нимагаки биз 3 фарзанд оилада Ватанпарварлик ҳислатлари билан тарбияланганмиз. 

Ёшлигимиздан ота-онамиз мард, ғурурли ва Ватанни севиб ардоқлайдиган комил инсон қилиб тарбиялашган. Шу сабабми шу касбни-ҳарбийлик касбини танлаганман. «Қуруқ қошиқ оғиз йиртар» деб, бежизга айтишмаган. Ўша пайти, бир ўртоғим билан ҳарбий соҳанинг энг «елитний», меҳнат ҳаққига ҳавас қилса бўладиган йўналшига яни СНБнинг «Бургут» га ҳужжат тахлаганмиз, бир неча йил бокс билан шуғулланганман, мукофатларим ҳам бор шунинг учун Бургутнинг барча саралаш ва танловларидан 100% ўзим ўтдим, лекин бўш жой бўлмагани сабабли СНБнинг бошқа соҳаси «Лочин»га (ҳозирги ИИВ Халқаро аеропортларда ҳавсизликни таъминлаш қўшинлари) таклиф қилишган, «ҳозирча Лочинда ишлаб турай кейинчалик Бургутга первод қилиб оламан, деб рози бўлганман. 

Хуллас, Лочинга шартнома асосида ишга келдим, «аскар ҳаётни» бошладим, биласиз аскар ҳаёти осонмас, қатъий тартиб-интизим, шахдам қадамлар, жисмоний машқлар, палигон кўпинча постда турамиз, хуллас Қуролли Кучлар низом қоидаларидан чиқмаслигингиз керак. 

Хизматимиз асосон Тошкент халқаро аеропорти атрофида деворлар билан ўралган ҳудудда кузатув минорасидан тунда эса пиёда патруллик йўли билан қўриқлашдан иборат. Собиқ «Лочин» бригадаси бутун Ўбекистон ҳудудидаги аеропортларни қоровуллаш учун тузилган ҳарбий бўлинма. 

Бу бўлинмага раҳбар Наманганлик қирғиз миллатига мансуб генерал-маёр Мирзараҳимов Баҳодир. Айнан шу шахс сал кам 20 йилдан бери Лочинга раҳбар. Айримлар Лочинни лочин қилган Баҳодир ака дейишади. Ҳа ўзидан юқоридагилар наздида ўзининг обрўси учун ишлаган одам. Фақат ўзини ўйлаган, шахсий таркибни бир тийинга илмаган шахсий таркиби учун ҳеч нарса қилмаган ношуд. Шу одам қаршилиги сабаб Бургутда жой очилиб таклиф қилишганда, ўтолмаганман, ўқишгаям киролмаганман. Бу одамдан қаттиқ нафратланаман, ҳаётимни изидан чиқаётганига ҳам шу одамнинг сезиларли ҳиссаси бор. 

Агар ўша пайти Бургутга ўтиб кетганимда, ҳозир ҳаётим оз бўлсада ҳавас қиларли бўларди, оиламда пулдан муаммолар ва уйсизлик сабаб жанжаллар ҳам бўлмасди. Ҳозиргидай ўзимни ўлдириш ҳисси ҳам пайдо бўлмасди. Охирги бир йиллардан бери қани эди, бугун ухласам у эртага уйғонмасам, деб уйқуга кетиб, маъносиз яшайман. 

Чинданам жонимдан тўйдим, нимагадир ўлишдан қўрқмай қолганман. Бу ҳақида ҳар куни ўйлайман. Сабаби хозирги тақдиримдан, ишим сабаб оиламда бўлаётган жанжаллардан чарчадим. Тўғри қайсидир маънода ўзимнинг ҳам айбим бордир, лекин мен ҳаммасини тўғри бажаришимга, тўғри ишлашга, меҳрибон ота, вафодор эр, итоаткор фарзанд, содиқ дўст бўлишимга қарамай, ҳаётим изидан чиқаябди. Сабабини шу жойда, эртаю-кеч уйқусиз қаттиқ ишлаб, кам дам ва кам даромад топаётганимда деб ўйлайман. Олаётган ойлик маошимиз қорнимиздан ортмайди.

Тошкентда ҳамма нарса қиммат, ижара пулини айтмаса ҳам бўлади, 2 хонали уй камида 200$, давлат томонидан бериладиган ижара пули етмайди, яна ёнимдан қўшиб тўлаб тураман. 2 та фарзандим ва хотинимдан қизғониб ҳам пул орттиролмаябман. Бунақада қачон оддий уй ва машина оламан. Ахир ишга шу сабаб ҳам кирганманку. Ҳар бир инсон ўз уйи, машинаси бўлишини хохлайдику. 

Менга бошқа ҳеч нарса керакмас. Меҳнатимга яраша ҳақ олай, натижада уй ва машина оламан, ҳозир берадиган ойликни ҳисоб чиқса бу озрузларим ҳеч қачон амалга ошмайдигандай. Ҳар доим қариндошлар, дўстларим ва танишларим «10 йилдан ортиқ ишлаб қўйибсан, уй, машина қилдингми, деб сўрайверади. Нима деб жавоб беришни билмайман, хижолат бўламан. 

Шу сабаб охириги йиллар ҳеч кимга қўшилмай қўйдим. Камига ота-онам, акаларим ва хотиним ҳам холу-жонимга қўймайди. Ниме эмуш, телевизорда ҳамма ҳарбийларга уй берилаётганмуш, менга қачон берилади, деб сўрайверади. Ҳар доим шу гапларни эшитаверганимдан уйга ҳам боргим келмай қолган. 

Тўғри, бир неча йиллар давомида ҳарбийларга имтиёзли кредит асосида берилиши керак бўлган уйлар айнан бизнинг бўлинмага берилмай келаётганди, ва ниҳоят охирги йиллари берилди, лекин нархлари жуда қиммат хатто бутун ойлигимиз етмайди, рақамларни кўрсангиз беиҳтиёр шу ҳам имтиёзли кредитми, деворасиз.

Ичи қоралик деб ўйламангку, Тошкент аеропортида бизга ўхшаб бир қатор ҳарбий тузилмалар хизмат олиб боради, жумладан, Президент Хавсизлик Хизмати, Давлат Хавфсизлик Хизматининг авиация ҳавфсизлиги бўлими, Давлат Хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Давлат Божхона қўмитаси, Миллий Гвардия ҳодимлари, шуларни ичида айнан бизни бўлинма давлатнинг «етим боласига» ўхшаб қолган, тўғри ҳаммани ўз васифаси бор. Уларга бизга «Лочинга» ўтиб хизмат қиласизми деб таклиф берснгиз, хеч ўйланиб ўтирмай ЙЎҚ деб жавоб беради, сабаби бизни хизматимизни қанақа машаққатлилигини яхши билади. 

Бизни хизматни «номи улуғ сурпаси қуруқ» дейишади. Юқоридаги санаб ўтган ҳодимлар бизнинг ҳодимлардан жисмонан ҳам руҳан кам меҳнат қилади ва биздан кўпроқ ойлик маош олишади. Уларга имтиёзли арзон уй-жойлардан, паст фозили автокредитлар берилади. Бизга эса йўқ. Бу қанақа адолатсизлик? 

Тушунаябсизми? Охирги жумлани қайтадан ўқиб чиқишингиз мумкин, мен бу гапни ёлғондан осмондан олиб ёзганим йўқ. Бу ҳақиқат. Суриштиршингиз мймкин. Бир нечтаси, мен яшайдиган уйга яқин жойларда яшашади, аеропортда ишлашини билиб туриб кўчада кўриб қолсам, атайлаб олдига бориб ойлик маоши, паст фозили иптека ва автокредитлар олишаётганликлари ҳақида сўраб биламан. Уларга берилаётган эътибор ва имкониятларни кўриб қадримга ачиниб, эркак бўлиб йиғлагим келади. 

Юқоридаги ҳодимларнинг ҳеч қайсиси бизга ўхшаб катта ҳарбий сапок каска ва оғир бронежилет кийиб, Калашников автоматини кўтариб очиқ ҳавода постда турмайди. Биз шу холатда, ухламай кечаю-кундуз, қишин-ёзин хар қандай об-ҳаво шароитида, қор-ёмғир, бўрон , жазрима иссиқ фарқи йўқ, шу ҳолатда постда турамиз. Харбий қисмга бориб ҳар хил хўжалик ишларида ишлаймиз, маҳаллаларда мажбуран ободонлаштириш ишларида ишладик, нима биз мардикормизми? Қаерга хизмат бўлса жўнатаверади. 

Карантин пайти шахар атрофида постларда турдик, хозир камига Cовид сентрни ва аеропортда алохида авғон қочқинларини қўриқлаб ўтирибмиз, одам етишмайди. Кун ора хизмат. Тасоввур қилинг шу холат йиллаб давом этади. Шу қийинчликлар сабаб ҳаммамиз турли жиддий касалликларни орттириб олганмиз, ишонмасангиз тиббий китобчамизни текшириб кўринг, ҳатто кўпчилик айрим касалликларни ишхонага айтмай, яширинча таътилда даволанади, чунки айрим касалликлар сабаб ҳарбий хизматга яроқсиз бўлиб ишдан ҳайдалиб кетиш ҳеч гап эмас. 

Юқоридаги бошқа ҳарбий хизматчилардан фарқимизни исботлашда барча статистикаларга эътибор беринг, 

1-Ойлигимиз кам. 

2-бизга уларга ўхшаб имтиёзли кредит асосида уй ва автокредит берилмайди.

3-тик оёқда юқорида батафсил ёзганимдай машққат билан хизмат қиламиз

4- хизмат сабаб жуда кўп касал бўлябмиз

5-шахсий таркиб ва аскарлар орасида ўз жонига қасд қилишлар кўпайиб кетган. 

6-хизмат ва кам ойлик сабаб оилавий ажримлар кўп, 

7- бир дунё қанақадир мажбуриятларни нуқта вергулигача ёдлаймиз ва яна бошқа мисолларни келтиришимиз мумкин, ҳаммаси одамни стрес ва дипрессияга солади. 

Машаққатимиз кўп бўлгандан кейин ойлик маошимиз ҳам кўп бўлиши керакмасми? Мана шу номутонасибликни тўғирлайдиган, адолатли тизим яратадиган мард ҳалол раҳбар ёки сиёсатчи бормикан? Қачонгача шундай яшаймиз. Шахсан мен бир неча йиллардан бери шу адолатсиз муҳитда ишлаб асабларим чарчаб радикаллашиб борябман, нафақат мен бошқалар ҳам. Турли тузалмас касалликларни орттирдим, яшириниб даволаниб юрибман. Ҳаммасидан тўйдим. Кўзимга ота-онам, фарзандларим ҳам кўринмай қолган. Бир неча бор ўзимни ўлдирмоқчи бўлдим.

Лекин нимагадир узоқ йиллар бу адолатсизликлар ўзгаришидан умид қилиб яшаб келдим. Сабр косамиз тўлди, постда туриб қўлимдаги қурол билан ўзимни отиб ташлагим ёки қоровулхонадагиларни отиб қуролларини олиб машинага миноб перрондаги ҳамма самалётларни ёнилиғи бакига қарб ўқ узиб йўловчилари билан бирга портлативоргим келиб кетаверади, базўр ўзимни тияман. 

Шунақа қилиб, бизга тегишли маъсуллардан қасд олгимиз келаверди. Кам ойлик, адолатасиз хизмат сабаб нафақат мен шундайман, балки бошқалар ҳам менга ўхшаб радикаллашган, бу ҳақида боллар билан ҳар нарядда гаплашамиз. Агар биздан кимдир мийяси айниб нуфузли давлартларни самалётларини йўловчилар билан қўшиб отиб, портлативорса борми, бундан дахшати бўмайди, хали тарихда бундай бўлмаган бўлса керак. 

Шунинг учун, бундай кўнгилсизликларни олдини олиш учун, мана шундай сигналларга эътиборли бўлиб, шахсий таркибнинг таклиф ва муаммоларини тинглаб ҳал қилиш керак. Юқоридаги аеропортдаги бошқа вазирлик ва қўмиталар харбий хизматчилари каби бизнинг ойликлар ҳам тенг бўлса, уларга бериладиган имтиёзли уй-жойлар ва автокредитлар бизга ҳам берилса адолатдан бўлади. Хурматли раҳбарлар бизнинг асосий муаммоларимиздан хабардор бўлдиларингиз, бу сизларга бир белги ёки сигнал. 

АГАР 1-ОКТЯБРГАЧА ЮҚОРИДАГИ МУАММОЛАРНИ ҚАРИЧЛАБ ЎРГАНИБ ИЖОБИЙ ҲАЛ ҚИЛМАСАНГИЗЛАР, ЮҚОРИДАГИ ДАХШАТЛИ ФОЖИА СОДИР БЎЛАДИ. БУНИ ШУНЧАКИ ПЎПСА ДEБ ЎЙЛАСАНГИЗ ҚАТТИҚ АДАШАСИЗ. СИНАБ КЎРМАНГ!!! ПУШАЙМОН БЎЛАСИЗ! АГАР БУТУН БОШЛИ ШАХСИЙ ТАРКИБНИ АЛМАШТИРИБ ТАШЛАСА ҲАМ, МEН ТОШКEНТ АEРОПОРТИНИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ИПИДАН ИГНАСИГАЧА ЖУДА ЯХШИ БИЛАМАН. ҚАНЧАЛИИК ҚАТТИҚ ҚЎРИҚЛАНМАСИН АEРОПОРТНИ ИСТАЛГАН ҲУДУДИГА БEММАЛОЛ КИРИБ БОРАОЛАМАН ВА БИР КУНМАС БИР КУН ҲАЁТИМНИ ИЗИДАН ЧИҚАРГАН БУ АДОЛАЦИЗ ТИЗИМДАН ҚАСОС ОЛАМАН.

БИЗ ШУ КУНГАЧА БАРЧА МУАОММОЛАРНИ БИР НEЧА МАРТА ЙИҒИЛИШЛАРДА АЙТИБ БЎЛДИК, ЛEКИН ЗАРРАЧА ҲААМ ФОЙДАСИ БЎЛМАДИ! ЭНДИ БОШҚАЧА БЎЛАДИ, БИР СИНАБ КЎРИНГСИЗЛАРЧИ?

Ушбу мурожатни президент вертуал қабулхонасига юбордик, сиз ҳам ушбу мурожатни тармоқларизда ёритинг….

Тағин ўқинг
19 ноябр 2021
Токи ташқарида қор ёғар экан, Қийин ўзга сўзни ёзмоқ. Қорга қараб туриб шунчаки, Мумкин эмас ақлдан озмоқ. Токи айланаркан ...
2 январ 2017
Уч ойлик конфет-гулдаста даври тугади. Яна кортеж. Автоматчилар куршовида ëпиқ трасса бўйлаб сайр. Мирзиëев яна Каримов йўлидан каримов услубида ...
10 май 2019
Рассом Туз
14 июн 2020
Фарғона вилоятида давлатга қарашли мол-мулкнинг талон-тарож қилиниши, яъни атайин арзон нархларда хусусий қўлларга ўтишида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг ҳам ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...