Асосий мавзулар
24 июн 2022

Ғузорда икки нафар бола вафот этди, ССВ касалликни аниқлай олмаяпти

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 2 нафар бола номаълум касаллик сабаб вафот этди. “Халқ сўзи” газетаси журналисти Фазлиддин Абиловнинг “Элтуз”га маълум қилишича, вафот этган болалар6 ёшли қизалоқ ва 3 ёшли ўғил бола унинг жиянларидир. Маҳаллада истиқомат қилувчи ўнлаб болаларнинг ҳам аҳволи оғир. Иситмалашяпти, баданларига тошмалар тошган.

Болалардаги ушбу номаълум касаллик симтомлари икки кун олдин, яъни 22 июнь санасидан бошлаб кузатила бошлаган. Натижада 23 июнда 3 ёшли болакай, 24 июнда эса 6 ёшли қизалоқ вафот этган.

Журналист куни кеча Ғузордаги ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига маълумот берган. Унинг иддаоларига кўра, вазирлик бунга совуққонлик билан ёндошган.

«Вазирликка 23 июнь куни кундузи ҳолатни маълум қилдик, улар кечаси 23.00 да баёнот беришди», –дейди Ф. Абилов. Баёнотда ҳолатни ўрганиш учун бир гуруҳ малакали професор ва шифокорлардан тузилган бригада Ғузорга юборилгани айтилган.

«Улар етиб боргунга қадар тонгда яна бир жияним оламдан ўтди. Уларнинг борган ёки бормаганини аниқ билмайман. Эшитишимча, мутахассислар бемор болаларни эмас, Ғузордаги тиббиёт муассасаларни текшираётган экан. 24 июнь тонгда вафот этган қизалоқни экспертизага олиб кетиш учун махсус машина келган. Аммо у ҳам ярим йўлда ёқилғиси йўқлиги туфайли ўчиб қолган. Жиянимнинг ўлиги ҳам ҳор бўляпти. Бу тизимнинг эгаси борми, бу давлатда инсонлар хор бўлиб ўлиб кетаверадими?» дейди Абилов.

ССВ матбуот хизмати “Элтуз” га вазирлик телеграм каналида ҳолат юзасидан батафсил маълумот беришини маълум қилган.

“Элтуз” ҳолат бўйича қўшимча маълумот олиш мақсадида Ғузор тумани ҳокимлиги мутасаддилари билан боғланди. Уларнинг айтишича, бемор болалар ота-оналарининг розилиги билан Қарши шаҳар кўп тармоқли болалар шифохонасига ётқизилган. Ғузор тиббиёт бирлашмаси ходимлари дастлабки ташхисларига кўра болалар омикрон ёки сувчечак юқтириб олишган, дея таҳмин қилмоқда. Чунки болаларда тошма тошган, улар тинимсиз иситмалаган.

Ғузор туманига юборилган бригадада педиатрлар Дилрабо Абдуллаева ва Муборак Алихўжаевалар ҳам бор. Улар туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб турибди. Ҳали бирор нарса аниқлашмаган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 май 2018
Кимлиги унчалик муҳим бўлмаган шахс томонидан «Менинг фикрим» ижтимоий порталида президент Мирзиёевга «Ўзбекистон қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисида билдирилган таклиф ...
16 ноябр 2021
Наманган шаҳридаги маҳалла профилактика инспектори ўз раҳбарларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан ички ишлар вазирига йўллаган мурожаатномаси ортидан унинг ўзи жиноят ...
4 январ 2016
Қудрат Бобожон Eltuz.com Элтуз манбаларига кўра жанозада ортиқча гап сўз бўлмаслигини МХХ зобитлари махсус назорат қилган. Ўз ТВ диктори ...
18 май 2021
Рассом Кирпи
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...