ART-DURBIN
10 март 2023

Ўзбек рассоми дипломатлар билан учрашди

Германиядаги YUZUK ташкилоти таниқли ўзбек рассоми  Вячеслав Охуновни немис жамоатчилиги ва Германиядаги ўзбек дипломатларига тақдим қилди. 

Вячеслав Охунов рассом, эссеист, шоир, арт куратор, бир сўз билан айтганда ўзбек тасвирий санъатининг чет эл юксак санъат доираларида тан олинган арбоби. 

2023 йил бошида рассом Вячеслав Охунов (яна бир ўзбек рассоми Саодат Исмоилова билан бирга) Франциянинг Жорж Помпиду (фр. Centre Georges-Pompidou) номли санъат марказида ўз ижодини намойиш қилди. 

Охунов  – живопись, графика, коллаж, ҳайкалтарошлик¸ янги медиа, перформанс¸ инсталация каби услублар билан санъатнинг концептуал йўналишида ўзлигини намоëн қила олган. 

Вячеслав Оҳунов яратган Чўлпон портрети

Рассом ҳали СССР мавжуд бўлган ва Чўлпон номнини тилга олиш тахликали бўлган бир пайтда Чўлпон потретини яратган ва бу портрет Ўзбекистон ëзувчилар уюшмасидаги Ленин портрети ўрнига осилган эди (Бунинг алоҳида ҳикояси бор.)

Жадидлар тарихи ва адабиëтни теран билган рассом матн ва тасвирнинг ички ҳиссий боғлиқлигини ўз асарларида намойиш қила олди. 1970 йилда рассом дунëдаги соц арт рассомларидан автоном тарзда ўзининг ижтимоий протестга йўғрилган услубини шакллантирди. Совет иконаграфияси хусусан Ленин портретларини буюртмага чизиш асносида рассом бу иконаграфияни ҳажв қилувчи¸ Лениннинг «авлиë» ролини истехзоли ирония билан тасвирловчи туркум асарлар яратди. Бу туркум ўша пайт мунаққидлари тарафидан «антилениниана» деб номланди. Шу билан бирга рассом Охунов асарлари  оммавий васваса ҳамда маданий маргиналь  парадоксларини ирония қилади .  Рассом ўз асарларида дунëвий давлатдаги коллектив диний мутаасибликни қоралаш асносида жадидлар бошлаган маърифатчиликни давом қилдиради. 

1948 йили Ўшда туғилган Вячеслав Охунов дастлабки рассомлик сабоқларини отаси таниқли ўшлик рассом Ўринбой акадан олди. Фрунзе (хозир Бишкек)даги санъат билим юртида рассомлик сирларини ўрганди. Армияда хизмат қилганидан кейин Москвадаги олий  санъат академияси (Московский государственный академический институт имени В.И. Сурикова.)да тахсил олди. СССР рассомлар уюшмасига аъзо бўлди. 1983 йилда ўзбек давлат раҳбари Шароф Рашидов билан учрашув рассом ҳаëтини тубдан ўзгартирди. Рашидов тимсолида кучли ҳомийга эга бўлган рассом Тошкентда эркин ижод қила бошлади. Бошқа рассомлар ҳайиққан мавзуларга бемалол қўл урди. Охуновнинг ўша даврдаги ижоди Урганчдаги Замонавий санъат музейи коллекциясида жамланган. 

Рассом ўз ижодий ҳаëти мобайнида кўплаб соло кўргазмалар ташкил қилди¸ ва таниқли рассомлар билан бирга  экспозицияларда қатнашди. Тime of the Storytellers (Музей KIASMA, Хельсинки, 2007), Ostalgia (Нью-Йорк, 2011), «БАЛАГАН!!! Собиқ СССР замонавий санъати ва мифологияси  (MOMENTUM, Берлин, 2015) Венеция биеннале (Марказий Осиë павильони , 2005, 2007, 2013), Documenta (Кассель, Германия, 2012), Сингапур санъат  биенналеси (2006), Монреале Биенналеси  (2007),  Киевс биенналеси (2012), Москва биенналеси  (2013). (Рўйхат жуда узун)

Суратда: Иски рассом Шуҳрат Бобожон ва Слава Охунов

2023 йилнинг 9 февралида таниқли рассом  Охунов Ўзбекистоннинг Франкфуртдаги Бош консуллигида қабул қилинди ва суҳбат асносида ўзбек дипломатлари билан фикр алмашди. 

Ўзбекистоннинг Франкфуртдаги Бош консуллиги кейинги пайтда  мамлакат имиджини санъат орқали тарғиб қиладиган тадбирларни ўтказиб келмоқда. Бу тадбирларда Германия аҳолиси Ўзбекистондаги тасвирий ва мусиқа санъати ютуқларидан баҳраманд бўлмоқда. 

9 март куни Германиядаги YUZUK ташкилоти вакиллар ҳам қатнашган бу тадбирда рассом Охунов ўзининг «Чўлпон» деб аталган асарини Бухорода очилиши кутилаëтган «Жадидлар музейи»га совға қилишини маълум қилди. Бир муддат олдин йўқолгани айтилган бу асар YUZUK ташкилоти тарафидан топилиб таъмирлашга берилди. Ўзбекистоннинг Франкфуртдаги Бош консуллиги немис рассомлари асарларини Ўзбекистонда ва ўзбек рассомлари асарларини Германияда намойиш қилишни режалаган.

@eltuz

Тағин ўқинг
15 апрел 2024
«Бирлик» Халқ Ҳаракати асосчиларидан бири, мухолифатчи, олим Абдураҳим Пўлатов 78 ёшида АҚШда оламдан ўтди. Абдураҳим Пўлатов Каримов бошқарув тизимининг ...
10 октябр 2015
Ғаллаорол туман ҳокими Азим Тўлабов буйруғига кўра, пахта нормасини бажара олмагани учун икки кунга қамалган туман бош врачи Юсуф ...
28 июн 2022
28 июнь Элтуз порталига келаётган шикоятлар оқимини кузатамиз. Улар одатдагидек турли мавзуларда. Ҳуллас, ташқарида ёз. Шофирконда дайди итлар қўйларни ...
19 январ 2021
Ўзбекистон расмийларининг билдиришича, 2017 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда чақалоқларни сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ 185 та ҳолат ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...