ART-DURBIN
25 июл 2016

Бухоро дарвишлари қандай қилиб Сибирни ишғол қилган эди

rasm1694
Сибир бухорийси, «Россия империяси либослари», Эдварда Хардинг, Лондон, 1803

XIV аср оëқлаган пайтда Бухоронинг нақшбандий уламолари “ë Оллох дўст, ë Оллоҳ” дея саловат айтароқ совуқ Сибирга йўл олишди. Нақшбандий тариқати аъзолари бўлган Бухоро сўфийлари шомонларга топинган Сибир тоторлари, ëқут, олтой, карëқ ва нанайлар ўртасида исломни ëйишди.

rasm1695
Бухороликлар, ўзбеклар ва қозон татарлари. Е. М. Корнеевнинг «Россия халқлари…» китобига иллюстрация, 1818

Бухородаги нақшбандия пирларига қўл бериб, уларнинг дуоси билан Сибирга келган дарвишларнинг авлодлари Сибирда ўзларини “бухоролик”, “сарт” ëки “ўзбек” деб аташган. Бухорийлар асосан Тюмен, Омск ва Томск вилоятларига ëйилган.

Бу ҳудудларда ўз даврининг илғор яшам тарзини тамсил қилган илк “Бухорий” қишлоқлари пайдо бўлган. Бундан ташқари улар тоторлар яшайдиган овуллар ва Тюмен, Тоболск, Тара, Томск каби маъмурий марказларга яқин ҳудудларда ҳам истиқомат қилишган.

Сибир бухорийлари юз йиллар мобайнида маҳаллий тоторлар билан яқин муносабатга киришиб, қиз олиб қиз бериб қуда-анда бўлишган. Антропологларга кўра, айнан бухорийлар замонавий сибир тоторлари зеҳниятини шакллантирган асосий компонентдир.

Сибир руслар тарафидан ишғол қилинишидан олдин Бухоро савдогарлари Сибирда Туркистондан келтирилган моллар билан баракали савдо-сотиқ билан шуғулланганига оид билгилар бор. Айнан бухорийлар Сибирда илк бор терига ишлов бериш, гиламу-шолча тўқиш каби ҳунармандчилика асос солишган.

rasm1697
«Тарантасда Шарқий Россия бўйлаб 1856 йил кузидаги саёҳат», Уилям Споттисвуд, Лондон, 1857

Яқин тарихда Тюмен, Тоболск ва Тарадаги машхур тери ва гилам дўконлари бухорийларга оид бўлгани маълум. Пировардида бухорийлар авлодларидан йирик бойлар,тадбиркору савдогарлар етишиб чиқди.

Сибирдаги чорвадор, қассоб, извошчи, аравакаш ва олтинга ишлов берувчи усталар асосан бухорий авлодлари бўлгани айтилади. Авлод алмашиш асносида бухорийлар ўзларини тоторлар деб айта бошлаган. Айни пайтда улар ўз аждодларининг Бухородаги нақшбандий пирларига бориб тақалишини алоҳида фаҳр ва ифтихор билан эслашди.

(Мақола Сибир ўлкашунослик кутубхонаси материаллари асосида ëзилди)

Акмал Ризаев
Ўзбекистонлик муаллиф тахаллуси

Тағин ўқинг
2 декабр 2019
Самарқандга бағишлаб суратга олинган бу фильм режиссёр Н.Гаврюшкин томонидан «Госкино»нинг 3-фабрикасида 1930 йили ишланган, 2011 йили эса бир гуруҳ ...
12 октябр 2020
Москвада янги туғилган чақалоқни метронинг кириш жойида қолдиргани учун ўзбекистонлик фуқаро суд қилинмоқда. У 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши ...
24 декабр 2018
Бош вазир Абдулла Арипов 23 декабрь куни Хотин-қизлар қўмитаси йиғилишида Тошкентдаги барча эски уйлар бузилиб, ўрнига янгилари қурилиши ҳақида ...
18 май 2016
Фарғона вилоятидаги боғчалардан бирининг боғча опалари бугун енгил тин олишди. Ахир бир ой қурт боқишни ўзи бўладими? Эрта тонгда ...
Блоглар
14 июл 2025
Рассом оға доим боласини ўрис боғча ва мактабга берганларни қоралайди. Бу фикрга тўлиқ қўшиламан. Доим ...
18 июн 2025
«Ўзбекча фикрлаш»ни мусорга отвормасак дунëга разил бўлишда давом этамиз.Нима ўзи «Ўзбекча фикрлаш»?Масалан Ўзбекистон қонунида «жинс ...
16 июн 2025
Театр замон юзига кўзгу тутиши керак. Лекин ўзбек театри буни эплай олмаяпти. Драма ëзадиган бирорта ...