якшанба,
19 январ 2025
19 январ 2025
16 яшар ҳайдовчи ГАИ инспекторини босиб ўлдирди
Навоийда ГАИ инспектори 16 ёшли бола бошқарувидаги машина уриб кетиши оқибатида ўлди.
2008 йилда туғилган бола отасига тегишли бўлган Kia Sonet машинасини тунги вақтда Навоий шаҳри ҳудудида давлат рақамисиз, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан бошқариб юрган. Ҳудудда хизмат олиб бораётган инспектор уни тўхтатмоқчи бўлганида бола ходимни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Инспектор Жасуржон Муҳаммадов 1993 йилда туғилган, 2 фарзанднинг отаси эди. У ички ишлар органлари тизимида 2017 йилдан буён ишлаб келган.