UzPoster
9 август 2023

Тошкентни яланғоч кезган йигит жиннихонага ташланди – 600’51

Қизириқ тумани ҳокими Шерзод Ражабов айрим мактаб директорларини ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзишга мажбурламоқда. Элтузга келган шикоятга кўра, директорлардан ариза халқ таълими мудири орқали олинмоқда.  Бироқ бу юзадан Қизириқ туман ҳокимлиги эътирозига кўра, мактаб директорларини ишдан олиш ёки ротация қилиш туман ҳокими ваколатига кирмайди. Шу боис туман ҳокими томонидан ҳеч бир директор ишдан бўшатилмаган ёки ротация қилинмаган.

+++

Элтуз каналида чоп қилинган  «Андижон вилояти Олтинкўл ҳокимлиги мулозимлари 15 яшар курашчи Абдумалик Жалолиддиновни сарсон қилишмоқда » сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан  ҳокимлик матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди:  

Олтинкўл тумани, Чаққон-1 маҳалласида яшовчи, айни пайтда Республика олимпиа захиралари мактаб-интернати тарбияланувчиси Абдумалик Жалолиддинов эркин кураш бўйича халқаро мусобақаларда қатнашиш учун моддий ёрдам сўраб, мурожаат қилган. Мурожаатга асосан у шу куннинг ўзида (2023 йил 12 июлда) маҳалла ёшлар етакчиси томонидан Ёшлар дафтарига киритилган. Жамғарма Васийлик Кенгашининг қарори билан ёш спортчига 6 миллион сўм миқдорида пул ажратилган.

Шундан сўнг спортчининг вакилларига (аввалги мураббийи ва бобосига) пул ажратилгани, фақат ушбу суммани тўлаб бериш учун асос – спортчининг ҳақиқатан ҳам халқаро мусобақада қатнашишини тасдиқловчи ҳужжат (алоқа хати, таклифнома, смета ёки бошқа) кераклиги тушунтирилган. Бироқ, ўтган давр мобайнида асос тақдим қилинмагани сабабли маблағ тўланмаган.

Спортчи вакиллари билан такрор учрашиб, масала тушунтирилганидан кейин улар 7 август куни вилоят эркин кураш федерациясидан асосли ҳужжат тақдим қилишларини билдиришган.

+++

Элтузга обуначилардан Қорақалпоғистонлик аёлнинг эрига қасд қилиб боласини қийноққа солгани акс этган навбатдаги видео етиб келди. Воқеа ўтган ойда содир бўлгани, аёлга чора кўрилгани айтилмоқда.

+++

“Ёшлик” конида Олмалиқ Тоғ Металлургия Комбинати амалга ошираётган портлаш ишлари оқибатида ҳудудга ёндош аҳоли ҳудудлари чанг, тўзон ичида қолди.

Комбинат матбуот хизмати бу портлашлар аҳоли билан олдиндан тушунтириш ишлари олиб борилганидан кейин амалга оширилганини маълум қилди: «Видеода кўрсатилган портлашлар 1 август куни МОФ3да аҳоли ва шаҳар ҳокимлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилган….»                                                Аммо, бир қишлоқнинг чанг ва қум остида қолиши нормалми? АГМК қишлоқ аҳлига товон пули тўлаши керакми? Деган саволлар ўртага чиқмоқда. Маҳаллий аҳоли тақдим этган видео “Эффект Макаренко” телеграм каналига қўйилган эди.

+++

4 август куни Юнусободда 31 яшар йигит қип яланғоч ҳолда қўлида гулдаста билан сайр қилди.

Кўпчилик уни расмга олди. Устидан кулишди. Қўли қичиганлар эса ушаб олиб калтаклашди.

Воқеага милисалар аралашди. 31 яшар йигитни шаҳар жиннихонасига оборишди. Текшириб кўришса, аномал иссиқ таъсирида бу йигитнинг эси кирди чиқди бўпқолгани маълум бўлди.

1640 йилда Намангонда туғилган Бобраҳим Машраб ҳам кўчада яланғоч юргани учун халойиқдан калтак еган эди.

+++

Кейинги кунларда ўзбек тележурналистлари орасида сув ичига тушиб қўлига микрофон тутиб гапириш урф бўлди. Мана бу ёш Қашқадарёлик шу ишни қилаяпти. Ўтган ҳафта эса Сурхондарёлик журналист йигит суҳбатдошини ҳам сувга тушириб интервью олган эди. Чиновникларнинг сувга тушиб, кесак кўтариб туришларини тушунамиз. Бу мажбурликдан… Аммо ўзбек мухбирларининг бу абсурд ҳаракатини тушуниш қийин.

+++

Сирдарёлик масъуллар эгасидан тортиб олинган икки шер боласининг бирини ўлдириб қўйишди.

2022-йил 21-феврал куни қўшма рейд натижасида Сирдарёда шер болалари эгасидан олиб қўйилди деган шов-шувли хабарлар тарқалган эди.

Бу шер болаларига тегишли барча хужжатлар (келиб чиқиши, питомник гувоҳномаси) мавжуд.

Аммо ҳайвонлар бугунга қадар ўз эгасига қайтарилмаган. 

Биологик хилма-хилликни сақлаш сиёсати бошқармаси бошлиғи Абдурашид Содиқов берган маълумотга қараганда, шер болаларидан бири нобуд бўлган.

Иккинчи шер боласи эса, эгасига хабар қилинмай бошқа бир боқувчига бериб юборилган.

+++

Қозоғистон Бош прокуратураси мамлакатда “этносиёсий рамзлар” туширилган товарларни тақиқлашни таклиф қилди.

Бундай товарлар орасида Россиянинг Украинага бостириб киришини қўллаб-қувватловчи рамзлар –  Z ёки V ҳарфлари ҳам бор.

Бундан ташқари, Қозоғистон ЧВК “Вагнер” атрибутлари, “Россия армияси” ва “Одобли одамлар” ёзувларини тақиқламоқчи.

Жамоат манфаатларини ҳимоя қилиш департаменти прокурори Куват Бапиновнинг айтишича, Бош прокуратура ташаббуси “турли хил муносабатлар”ни келтириб чиқарадиган “этник рамзлар”ни намойиш қилиш билан боғлиқ.

“2022-йилда Қозоғистонда Россия-Украина можароси бошланиши муносабати билан ўтказилган намойишларда, хусусан,  Z ёки V рамзлари бўлган кийим-кечак, ўйинчоқлар ва транспорт воситаларида тез-тез учраб турарди. Чакана савдо тармоқларида турли номлар остида,  хусусан,  “Россия армияси”,  “Одобли одамлар” ўйинчоқ болалар маҳсулотларини сотиш ва реклама қилиш фактлари мавжуд”,  – деган Бапинов.

Бош прокуратура Қозоғистонда қуролли тўқнашувларда урушаётган томонлар фойдаланадиган рамзлар туширилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ташиш ва тарқатишни бутунлай тақиқлашни таклиф қилмоқда.

+++

Россия Бурятиядаги энг йирик қурол аслаҳа омборидаги эскирган cовет танклари ва бронетранспортерларнинг 40 фоизини урушда ишлатиш учун ажратди. Бу холат Россиянинг қурол яроғ танқислигини бошдан кечираётганини англатади. Блиц криг пайтида Украинада яксон қилинган Россиянинг янги ҳарбий танклари эса яқинда Европа бўйлаб кўргазмаларга қўйилган эди.

+++

Айни пайтда Украина энг кўп миқдорда ҳарбий дронлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган давлатга айланди. Шунингдек уруш бошланганидан бери замонавий қурол аслаҳалар ишлаб чиқариш ҳажмини оширди. Масалан, Киев конструкторлик бюроси томонидан яратилган танкларга қарши ракета комплекси “Стугна-П” аслаҳасини ишлаб чиқариш ҳажми икки баробар ошган.

+++

АҚШ ҳукумати расман Абрамс М1А1 русумидаги танкларнинг дастлабки партиясини Украинага етказиб беришини билдирди. 31 танк, яъни танк батальони, жумладан логистика ускуналари, эҳтиёт қисмлари, таъмирлаш станциялари кузнинг бошигача Украинага етиб келиши билдирилмоқда. Тингланг рус мадамчалар, чоҳ қазиманг қанчалар, келар бизнинг танкчалар, чохларингиз янчилар, дея куйлашмоқда украинанинг шарафли ватандошлари.

+++

Эрон ташқи ишлар вазири Амир Хусайин, унинг мамлакати Россияга дронлар етказиб бераётгани тўғрисидаги иддаоларни рад қилмоқда.

NHK телекомпаниясига берган интервьюсида “Украинада конфликт бошланганидан буён биз Эрондан Россияга ҳеч бир учувчисиз учоқ ёки қурол аслаҳа сотмаганмиз.” деди у. Ҳарбий жиноятчи сифатида Гаага суди ҳукми чиқиши билан Путин яқин иттифоқчиларидан ҳам айрилиб қолаётган кўринади. Фақат африканинг айрим банан республикалари бундан мустасно.

+++

Нигерада бошланган ҳукуматга қарши исённи деярли аҳолининг 80% фоизи қўллаб қувватламоқда. RFI нашрининг ёзишича, қўшни Африка давлатлари Нигерада президент ҳокимиятини тиклаш учун 25 минг ҳарбий жўнатишга қарор беришган.  

+++

Беларус президенти Лукашенко қишга ўтин ғамлаш билан банд.

Тармоқнинг ўзбек сегменти эса кўпроқ қўшиқчи Мунисанинг беларус эри ва унинг чукки кесилган ëки кесилмаганини муҳокама қилмоқда.

+++

Бу 600 секунд эди. Ëнгинагизда юз берган аммо сиз билмаган воқеалардан ҳабар топмоқчи бўлсангиз Элтуз каналига обуна бўлинг.

Тағин ўқинг
3 сентябр 2020
Рамзан Қодировнинг 22 ёшли қизи вазир ўринбосари бўлгани ҳақида деярли барча ўзбек интернет сайтлари ёзди. Лекин бу хабарнинг ўзбек ...
19 апрел 2022
Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли  69 яшар Аъзам Турғуновнинг уйига 19 апрел куни эрталаб 9.00 лар атрофида тинтув ўтказиш қарори билан тўрт ...
22 октябр 2023
Элтуз порталига келган сўнгги бешта шикоят хатини ўқиб эшиттирамиз. Улар Ўзбекистоннинг Самарқанд, Тошкент, Қашқадарё, Андижон Хоразм вилоятларидан келган. Дастлаб ...
30 ноябр 2018
2018 йилнинг 29 ноябрь куни Хоразм вилояти жиноят ишлари суди биносида журналист Давлатназар Рўзметов иши бўйича апелляция суди мажлиси ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...