Cатира
22 май 2018

Президентга лаганбардорлик ер остидан бошқарилади…

Президент Мирзиёевнинг Андижонга сафари шаҳарни бегона кўзлардан тўсиш, ошиқча эҳтиёт чоралари ва мулозимларнинг одатий лаганбардорликлари билан ўтди.

Президент ўтадиган кўчага ҳатто балкондан қарашга ҳам йўл қўйилмади. Президент ҳам, ўз навбатида, бундай муносабатга жавобан ваъдани қуюқ қилди.

«Миллий хавфсизликнинг, ҳозирги комитетимизнинг обрўйини жуда кўтараман. Ҳозир қўл қўйдим. Уй қуриб бераман буларга», деди Мирзиёев.

«Лекин юз фоиз ухлаганларингда туш кўрётганларингни билмасликлари мумкин, бошқа ҳамма нарсани билади», деди президент ер остида илон қимирласа биладиган Давлат хавфсизлик хизмати ходимларини назарда тутиб.

Рассом Туз бу сафар президентга лаганбардорликни ер остидан туриб қойиллатган андижонлик ДХХ шоввозлари суратини чизди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
31 октябр 2015
Ўтган йили шу пайтларда украиналик қочқинлар кўп эди. Ҳужжат ишларим сабаб тегишли ташкилотларга бориб тураман. Кўп йиллардан буён қатнайвергач ...
6 апрел 2020
Рассом Туз
24 январ 2016
Ўзбекистон раҳбарияти “бизда миллионерлар йўқ” деб турган бир пайтда Қашқадарë вилоят Яккабоғ туманида 23 яшар миллионер истиқомат қилмоқда. Агар ...
23 март 2016
22 март куни Жиззах вилоят жиноий ишлар судида бўлиб ўтган аппеляция махкамасида, судланувчилар Арамаис Авакян, Фурқат Жўраев, Бектемир Умрзоқов ...
Блоглар
7 январ 2025
Ижтимоий тармоқларда “1000китоб” лойиҳаси бўйича турли гап-сўзлар айланиб юрибди. Мансаб талашуви, зиёлиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб, бир-бири ...
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...