Асосий мавзулар
5 август 2020

Ўзбекистон: тўрт йиллик геосиёсат натижаси

Мирзиёев бошқарувида ташқи сиёсатда, бир томондан, Россия ва унинг геосиёсати билан боғлиқ муносабатлардаги миллий манфаатлар борасида кўпчилик норозилигига сабаб бўлган бўлса, бошқа томондан, қўшнилар билан қайта тикланган алоқалар олқишланди. 4 йиллик ташқи сиёсатнинг асосий ўзгаришлари мана шулар бўлди.

Ташқи сиёсатнинг салбий ва ижобий деб кўриладиган икки ҳолатига эътибор берсак, биринчи – салбий ҳолатда Россиянинг Ўзбекистон тарихидаги босқинчилик, мустамлакачилик тарихи мустабид Каримов даврида ҳам кўрилмаган юзсизларча ва шармандаларча улуғланди, кўпчилик сиёсатчилар, мутахассислар ва ижтимоий фикр ҳисобга олинмасдан, халқ овозига қўйилмасдан, Россия кураторлигидаги ЕОИИга аъзоликка қадам ташланди ва Россиянинг «Росатом»и билан ҳамкорликда АЭС қурилиши бошланди.

Давлат идоралари тузилмасида Россияча номлар ва моделлар қўллана бошланди (ўзбекча бўлган президент девонининг администрацияга ўзгартирилиши, Росгвардия каби Миллий гвардия ташкил этилгани кабилар), Россиянинг Ўзбекистонга таъсири ортиб кетди.

Шунингдек, ташқи сиёсатда кўзга ташланган яна бир ҳолат коммунистик Хитой билан алоқаларнинг кучайгани бўлди.

Бошқа томондан, ташқи сиёсатнинг ижобий деб кўриладиган жиҳати қўшнилар билан чегараларнинг очилиши бўлди. Афсуски, қўшничилик муносабатлари – чегараларнинг очилиши кам миқёсли иқтисодий алоқалар ва инсонпарварлик ёрдамларидан стратегик муносабатларга ривожлана олмади, бундай муносабатлар режалари ҳақида гап ҳам бўлмади.

Стратегик муносабатлар деганда назарда тутилган жиҳатлар – қўшнилар, Марказий Осиё туркий тилли давлатларининг Россиядан холи иттифоқдошлик, биродарлик стратегик ҳамкорлиги иқтисодий, маданий, ҳарбий, энергетик, логистик маънодаги алоқаларга ўтилмади.

Биргина мисол, энергетика масаласида: мутахассислар АЭС харажатлари, хатарлари ва сиёсий сабабларни инобатга олиб, АЭСнинг ўрнига қўшни Қирғизистон ва Тожикистоннинг гидроэнергетик имкониятларидан тенг шериклик келишуви билан бир нечта ГЭС қурилиши фойдали бўлишини исботлаб беришган.

Бу ГЭСларнинг харажатлари АЭС қурилиши харажатларининг ярмидан ошмаслиги, хавфсиз ва арзон, икки баробар кўп электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти борлиги таклиф этилган. Учта давлатнинг бундай энергетик ҳамкорлиги стратегик геосиёсий, иқтисодий характерга, таъсирга эга бўлар эди.

Афсуски, қўшнилар билан муносабатларда на энергетик маънода, на ташқи, жаҳон бозорларига (Россияни чеклаб) чиқишда янги логистик йўналишлар устида ишлар бўлмади, одимлар отилмади. Қўшничилик муносабатларининг жиддий, стратегик аҳамияти йўқлигининг яна бир мисоли Ўзбекистонга Хитойдан Шарқий девор вазифасини ўтовчи Қирғизистон ва Тожикистон Хитойдан кредитор қарзлари сабабли табиий ресурслар – ерларини беришга мажбур қолганлигига Ўзбекистоннинг бефарқлигидир.

Мана шу сабабларни кўрсатиб, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати 4 йил ичида ривожланмади, балки йўқотиш бўлди, деган бўлар эдим.

Ўзбекистонинг ташқи сиёсати, албатта, ички сиёсатга боғлиқдир, ички сиёсатнинг ҳолати кўпчиликка маълум ва бу алоҳида мавзу.

Муҳаммад Матжон
муаллифнинг фейсбукдаги саҳифасидан

Тағин ўқинг
9 май 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 48-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) «Соф санъат» фидоийларининг ...
16 сентябр 2019
Сўнгги вақтларда Ўзбекистон диний сиёсатида қандайдир ўзгаришлардан дарак беришга ишоралар пайдо бўлмоқда.  Лекин бўлаётган ишоралар сиёсатда эмас, балки диний ...
28 ноябр 2018
2009 йилнинг августида дизайнер, шоира, қўшиқчи, дипломат ва “Ўзбекистон маликаси” сифатида довруғ қозонган Гулнора Каримова дунёга машҳур россиялик кутюрьелардан ...
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури тўғрисида битим имзолади. Бу ...
Блоглар
8 феврал 2025
Шу пайтгача «Анора» деган икки фильм олинди. Биттаси етим қизнинг ашлачи бўгани ҳақида¸ яна биттаси ...
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...