Кўзқараш
20 июл 2022

Нима учун биз Мустақиллик кунини расмий байрам сифатида нишонлаймиз?

Ўзбек халқи кимга, қайси режимга қарам бўлиб келган эдики, энди у ўзини озод, эркин миллат деб билади? Бир ярим асрдан зиёд вақт давомида ким бизнинг эркимиз, ҳақ-ҳуқуқимиз, миллий-диний қадриятларимизни, озодлигимизни поймол қилиб, милий бойликларимизни талон-торож қилиб келган эди? Ким она тилимизни иккинчи даражали тил сифатида кўриб, бизга ўз тилини давлат тили сифатида тиқиштириб келган эди?

Токи бир умр ўрисга қул бўлиб келган, ҳозиргача ўрисни ўзидан устун, ақлли кўриб, унга онг-ла тобе бўлиб қолган, Россия томонидан бугунги кунда, ҳа, айни дамда содир этилаётган геноцид ва халқаро террорчилик ҳаракатларини тўғри амал деб топиб, ўриснинг жиноятларини оқлашга уринаётган авлод вакиллари омон бўлиб, юртимизнинг турли вазирлик ва идоралари, муассаса ва ташкилотларида фаолият юритиб келар экан, юқорида қўйилган саволларга расман тўғри ва тўлиқ жавоб беришга журъат эта олмаймиз, юртимиз ҳаливери ўз миллий мустақиллигига том маънода эриша билмайди.

Бир сўз билан айтганда, одамларнинг шундай бир тоифаси бўлар эканки, қариган сари миллатдан қарғиш олиб боришни ўзига касб қилиб олар экан.

Астағфируллоҳ! Оллоҳ биздан гўзал охиратини дариғ тутмасин!

Истеъфодаги подполковник

Шокир Долимов

Тағин ўқинг
11 март 2020
Коронавирус: «Кунлар исиди. Ўлимим яқин. Алвидо, Тошкент!» Рассом Кирпи
30 май 2019
Лотин алифбосига киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида нега жимсиз деб сўрашяпти. Умуман, охирги пайтлар тил мавзусини тўхтатиб тураман. Тилларга, шу жумладан, ...
8 сентябр 2015
Ўзбекистон ҳукумати, ХМТ, Умумжахон банки, Халқаро Касаба уюшмалари конфедерацияси, Халқаро иш берувчилар ташкилоти, БМТ, Юнисеф, Европа Иттифоқи шунингдек, АҚШ, ...
6 июн 2016
Йилдан йилга мамлакатда аҳоли сонининг ошиши, пул топиш қийинлашгани ва ўқиш сифатининг пасайгани боис Олий ўқув юртларига ўқишга кириш ...
Блоглар
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...