Кўзқараш
6 ноябр 2023

Рассом Туз: ORDINARY FASCISM

Гитлерга ошиқ бўлиш йигирманчи асрда қолиб кетган руҳий аномалия деб ўйлардим. Немис хотинлари Гитлер гапирганда ҳаяжондан сийиб ташаган.

Йигирма биринчи асрнинг йигирма учинчи йили Ўзбекистонда яшайдиган Диëра Мингбоева ҳам Гитлерга ошиқлик каби шармандали эврилишга дучор бўлибди.

Диёра Мингбоеванинг Гитлерни мақташи асло сўз эркинлиги эмас – бу Ўзбекистон жазо қонунида кўзда тутилган жиноят. Ўйлайманки, тегишли органлар бу руҳий бесаранжом қизнинг ақлини жойига келтириб қўяди.

Умумиятла ўзбек блогосфераси, ОАВ ҳамда диний воизлар ичида тарқалган фашизм, ирқчилик, ксенофобия ва антисемитизм эпидемиясияга қарши жамият эмланмаса охири вой бўлади.

Илм ва мантиқ йўқ ерда нафрат ва ëлғон чўпчакларни нақорат каби ëд олган зомбилар канадай урчиб миллат тараққиëтини хатар остида қўяди.

Тағин ўқинг
18 май 2022
Яқинда “Элтуз”да Наманган вилояти солиқ тизимидаги коррупцион ҳолатлар ҳақида эълон қилинган мақолага мамлакатнинг тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари эътибор қаратмади. “Элтуз” ...
23 октябр 2018
Ўзбекистонда хорижнинг нуфузли университетлари филиаллари очилиши кўпчиликни қувонтиради. Ҳар ҳолда бу филиалларда таълим сифати, билим бериш даражаси маҳаллий олий ...
8 феврал 2023
Эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг 2023 йил, 7 феврал, 31-сонини тақдим этади. Видео: https://youtu.be/_2y4TWkDvgI
25 март 2017
Доллар нархи ошиши билан айниқcа картошканинг нархи ошгани одамларнинг норозиликларига сабаб бўлмоқда.
Блоглар
28 ноябр 2023
СССРни алқашга қаратилган, коммунистик руҳда суратга олинган кинолар Ўзбекфильм архивида жуда кўп. Гўёки Россия босиб ...
23 ноябр 2023
Янги Ўзбекистонда жамият иккига бўлинган: Бир бири устидан ëзадиганлар ва пул бериб, бировнинг устидан ëздирадиганларга. ...
15 ноябр 2023
Тармоқ, яъни социал медиа ўзбек сегментида кузатишларимга кўра хотин-қизлар орасида ашаддий диний фанатизмга мойиллик кучли. ...