Асосий мавзулар
31 март 2016

Немис матбуоти Штайнмайернинг Ўзбекистонга сафари ҳақида

Унинг илк бекати, Ўзбекистон пойтахти Тошкентда мамлакат президенти Ислом Каримов билан учрашди.

Штайнмайернинг Тошкентга ташрифи бир қанча немис ОАВ жумладан ZEIT Online, Deutsche Welle, Neue Presse Пассауэр, Augsburger Allgemeine ва N24ларда ёритилди.

Барча мақолаларда, Штайнмайер президент Каримовни «инсон ҳуқуқларини яхшилаш»га чақириши кераклиги айтилди. Немис матбуоти, 78-ёшли президент Каримов ҳокимият тепасида 1992 йилдан буён тургани ва мамлакатда фундаментал инсон ҳуқуқлари жиддий бузилаётгани боис ҳалқаро ҳамжамиятнинг танқидларига учраётгани ёзди.

Deutsche Welle Хьюман Райтс Вотч ва Amnesty International ҳисоботларига таяниб Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги аҳволини батафсил таҳлил қилди. Ҳуқуқ бузилишларига мисол тариқасида, ҳисоботларда ўзбек турмаларида қийноқлар, мухолиф сиёсий гуруҳларга қатағонлар кенг қўлланилаётгани, шунингдек ҳар йили пахта мавсумида мажбурий меҳнатдан фойдаланилиши айтилган.

Deutsche Welle шунингдек режадагидан икки баробар узоқ чўзилишига қарамай, учрашув охирида матбуот анжумани ўтказилмаган Штайнмайер ва Каримов музокараларида шаффофликнинг йўқлигини танқид остига олди. Deutsche Welleга кўра, Германия президенти Гаукдан фарқли, Германи ТИВ танқидни контрпродуктив ҳисоблаб, очиқ танқидлардан қочиб келади.

Немис матбуотидаги бошқа бир урғу исломий терроризмга қарши курашга қаратилган. Айни мавзу Штейнмайернинг Марказий Осиёнинг мусулмон мамлакатларига сафарининг асосий мавзусидир.

Исломий давлат (IS) Марказий Осиёдан жангарилар ёлламоқда. Исломий террорчиликка қарши ҳамкорликдаги кураш, ташқи ишлар вазири Штайнмайернинг минтақани «стратегик муҳим» деб билишининг асосий сабабидир. Шунга қарамай, немис ОАВ, жумладан ZEIT Online, Пассауэр Neue Presse ва Lübecker Nachrichten, ҳуқуқ ҳимоячилари президент Каримовни исломчиларга қарши курашдан ўзбек аҳолисига қатағонларни оқлаш учун фойдаланаётгани ҳақидаги танқидларини қайд этишди.

Шундай қилиб, ҳуқуқ ҳимоячилари, Ўзбекистон ҳуқумати, қисман бўлсада, ўз фуқароларининг радикаллашувига сабабчи эканини айтмоқда, дея ёзди Deutsche Welle 2016 йил 30 март куни.

Немис ОАВ шунингдек, Штайнмайернинг минтақанинг «улкан иқтисодий имкониятлари ва барқарорликка ҳавфнинг юқорилиги» ҳақидаги гапларини келтирди. Шунингдек, Россия, Хитой ва Эрон ўртасидаги Ўзбекистоннинг геостратегик позицияси, минтақада немис ўзаро ҳамкорлигининг муҳимлигини англатади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 декабр 2018
Украина ҳукумати 2014 йили муомалага киритган тангада Қрим яриморолининг шарқий қисмида XIII асрда Ўзбекхон томонидан қурилган масжид ва мадраса ...
4 сентябр 2017
Бу мақолани Арипов Бош вазир қилиб тайинланган 2016 йилнинг 12 декабрида ëзгандим аммо янги одамга шанс берайлик, эски гапларни ...
15 октябр 2018
Ўзбекистонда Уй-жой кодексига киритилган ўзгаришларга кўра, эндиликда давлат ва жамоат эҳтиёжи учун олиб қўйилаётган уйларнинг фақат мулкдорларигина турар жой ...
24 январ 2024
Журналистика факультети ректори Шерзод Қудратхўжа русларга қадар ўзбек миллати ва давлатчилиги йўқ деб чиққан рус шовинисти Смолиннинг иддаоларига қарши ...
Блоглар
18 июн 2025
«Ўзбекча фикрлаш»ни мусорга отвормасак дунëга разил бўлишда давом этамиз.Нима ўзи «Ўзбекча фикрлаш»?Масалан Ўзбекистон қонунида «жинс ...
16 июн 2025
Театр замон юзига кўзгу тутиши керак. Лекин ўзбек театри буни эплай олмаяпти. Драма ëзадиган бирорта ...
9 июн 2025
Қадимги турк битиклари қисқа ва чуқур маъноли бўлган. «Ташингдан барча киши каби кўрин. Ичинг гўзал ...