Дайжест
10 апрел 2016

Ноқонуний дори-дармон савдогарлари қўлга олинди

Ўзбекистон дорихоналарда сотиладиган дори-дармонларнинг анчагина қисми ноқонуний йўллар билан олиб кирилиши ёки қалбаки экани тўғрисида кўп айтилади.

«Диёнат» газетаси мана шу айтувларда жон борлигини тасдиқловчи мақола эълон қилди.

Унда айтилишича, қирғизистонлик таниши билан келишган ўзбекистонлик икки фуқаро юртимизга муайян ҳақ эвазига қўшни давлатдан катта миқдордаги дори-дармонни ноқонуний равишда ўтказиб беришга рози бўлган.

Ўзбекистонлик фуқаролар бешта эшакка дори-дармонни ортиб, айланма йўллар билан қирлар оралаб ўтаётганда чегарачилар томонидан қўлга олинган.

Улардан 19 турдаги 4364 та, умумий қиймати 62 миллион сўмликдан ортиқ дори-дармон мусодара қилинган.

Жиноятчилардан бири 8 йилу 1 ой, иккинчиси 6 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 декабр 2017
13 декабрь куни Тошкент ислом университети 4-курс талабаси Асқар Нодиров ўзбек-қозоқ чегарасида ўтаётиб посбон Толиб Файзиевни пичоқлаб тан жароҳати ...
13 июн 2025
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси фаолияти атрофида шубҳали ...
5 март 2019
Шу кунларда баъзи бир ишлар билан банд бўлганим сабабидан каналга ёзишга вақтим бўлмаяпти. Аммо Навоий тили ҳақидаги постлардан сўнг ...
8 март 2021
(Рассом Туз ҳикояси) Бу қизнинг исми Ëрқиной. 27 ëшда. 7 мартда туғилган. У шу кунни ëмон кўради. Ортиқча стрессли ...
Блоглар
18 июн 2025
«Ўзбекча фикрлаш»ни мусорга отвормасак дунëга разил бўлишда давом этамиз.Нима ўзи «Ўзбекча фикрлаш»?Масалан Ўзбекистон қонунида «жинс ...
16 июн 2025
Театр замон юзига кўзгу тутиши керак. Лекин ўзбек театри буни эплай олмаяпти. Драма ëзадиган бирорта ...
9 июн 2025
Қадимги турк битиклари қисқа ва чуқур маъноли бўлган. «Ташингдан барча киши каби кўрин. Ичинг гўзал ...