Кундалик
21 сентябр 2016

Сурат Икромов: «Қонунсиз юрт қароқчилар мамлакатига айланади»

Ўзбекистон Ички ишлар органлари ҳақида қонун қабул қилиниши ортидан, Ички ишлар вазирлиги тизимида кадрлар алманиши кузатилмоқда.

Бироқ, экспертлар фикрича бу қабул қилинган қонунни мустаҳкамлаш учун эмас, балки алашинаётган ҳокимиятни мустаҳкамлаш учун қилинаётган амалларнинг давомидир.

20 сентябр куни, чинозлик Инобат Мирзаеванинг уйига автоматлар билан қуролланган 14 нафар милиция ходимларининг бостириб киргани, уй эгаси набираларининг кўзи олдида ҳушидан кетгани ҳақида Ўзбекистон Мустақил Ҳуқуқ ҳимоячилари Ташаббус гуруҳи (ЎМҲҲТГ) рахбари Сурат Икромов хабар тарқатди.

Ахборотда айни воқеа, Ички ишлар органлари ҳақидаги қонун имзоланганидан кейин юз бергани алоҳида таъкидланади.

«Аҳвол ўзгармаган, эски ҳаммом эски тос», – дейди ҳуқуқ фаоли Сурат Икромов. – Гарчи қонун фақат имзоланган ва олти ойдан кейин кучга кириши кутилсада, унга амал қилиш милиция ходимларига аллақачон тушунтирилиши керак эди».

Ҳуқуқ фаолининг фикрича бу қонун мамлакат ва жамият ҳаётида муҳим аҳамиятга эгадир.

Бироқ, Ўзбекистондаги узоқ йиллик тажрибасидан келиб чиқиб у, бирдан эйфорияга ҳам берилмайди.

Қонун кучга кирганидан кейин ҳам унинг амалда ишлаши учун икки-уч йил ҳукумат рахбарлари, жамоатчилик вакиллари биргаликда анча тер тўкишлари лозим бўлади.

«Ўзбекистонда Ички ишлар органлари тўғрисидаги қонун аллақачон, 25 йил бурун қабул қилиниши керак эди. Бундай қонунсиз мамлакат, ўрта асрлардаги, қароқчилар ва ёввойилар мамлакатига айланади», дейди у Eltuz.com нашрига берган интервьюсида.

eltuz.com

Тағин ўқинг
19 апрел 2023
Ҳаммаси 2022 йил январида Cамарқанднинг Пастдарғомида 33 ёшли кам таъминланган эркак 31 ёшли аёл уйига дори олиб борган кундан ...
6 май 2016
Ўтган ҳафта бошида Eltuz.com Ўзбекистонда энг олий ҳукумат изни билан ягона монополист переференцияси берилган «General motors» ширкати устамалари бўйича ...
30 октябр 2019
Таниқли ўзбек ёзувчиси Одил Ёқубовнинг бу фикрлари 2008 йилнинг июнида машҳур қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов вафоти муносабати билан «Озодлик» ...
15 январ 2024
77 ëшида оламдан ўтган таниқли олим¸ профессор Толиб Худойбердиев жанозаси 13 январ куни Андижонда ўқилди ва Шахрихонда тупроққа берилди. ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...