Асосий мавзулар
20 октябр 2016

Швед парламентига ўзбек сиёсий маҳкумларини озод этиш режаси таклиф этилди (видео)

18-19 октябр кунлари Швеция пойтахтида ўтган тадбирларда Ўзбекистондаги бугунги сиёсат, Сўз эркинлиги, виждон маҳкумлари ва пахтачиликдаги мажбурий меҳнат муаммолари муҳокама этилди.

Швед жамоатчилигини шунингдек геополитика, жумладан мамлакатга Россия назоратининг қайтиши ҳавфи ҳам қизиқтирди.

Учрашувлар натижасида швед парламенти ва европарламент аъзолари орқали ўзбек ҳукуматидан сиёсий маҳкумларнинг озод этлишини талаб қилиш ташаббуси туғилди.

Ўзбек сиёсий фаоли Пўлат Охуновнинг фикрича, мамлакатда Конституциянинг 24 йиллигига атаб эълон қилинган амнистия арафасида, швед парламенти вакилларининг ўзбек ҳукуматига ноҳақ қамалган ўзбек сиёсий маҳкумларнинг озод қилинишини сўраб мактуб ёзиши долзарб аҳамиятга эгадир.

23 йилу 4 ойдан буён қамоқда қолаётган сиёсий маҳкум, собиқ депутат ва «Эрк» Демократик партиясининг аъзоси 72 яшар Самандар Қўқоновга¸ қамоқхона ички қоидаларини бузди, дея яна янги жазо тайинлаш мақсадида тергов ҳаракатларининг бошлангани ҳақидаги хабар швед жамоатчилиги ва парламенти вакиллари жунбушга солди.

Шу муносабат билан швед расмийларига зудлик билан озод этилиши керак бўлган ўзбек сиёсий маҳкумларининг рўйхатини тақдим этиш ҳақида қарор қилинди.

Қудрат Бобожон
Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 июл 2020
Power Briefs туркумининг Ўзбекистондаги пахта секторини хусусийлаштириш жараёнида асосий роль ажратилган кластерлар тизимига оид навбатдаги нашри тайёрланди.  Буюк Британиядаги Ольстер университетининг ...
24 сентябр 2018
Сўнгги кунларда Ўзбекистондаги пахта йиғим-терим мавсумига оид турли ОАВларда эълон қилинаётган хабарлар мамлакатда мажбурий меҳнат аломатлари кучайиб бораётганидан дарак ...
25 феврал 2017
Ижтимоий тармоқда ўзбек тўйидаги куёвнинг келиндан бўса олиш анъанаси юзерлар нафратига дуч келди. 22 феврал куни Фейсбук тармоғига қўйилган ...
1 декабр 2021
Рассом Кирпи
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...