Асосий мавзулар
12 апрел 2017

Оқилов Стокголмдаги маҳфий масжидга қатнаган

Рахмат Ақилов Швецияга келгунига қадар ҳам радикал кайфиятда бўлганини ёзади швед нашрлари. Фото: expressen.se

У Швецияга 2014 йили Туркия орқали келган. Стокголмга келганидан сўнг у ИШИДга алоқадор шахслар билан учрашгани ҳақида билдиради Еxpressen нашри ўз манбаларига таяниб.

Ҳужумдан икки ҳафта илгари у, Стокголм чеккасида фаолият кўрсатаётган масжидда, бир нечта рекрут ёлловчилари билан учрашган.

Expressen нашрига кўра, айни квартира фақат махсус таклиф қилинганлар учунгина очиқ бўлган ва у ерда Суриядаги террор ҳаракатига одам ёлланган.

Шунингдек, Reuter ахборот агентлиги, Оқиловга Ўзбекистонда қидирув эълон қилингани ва унинг Суриядаги ИШИДга қўшилишга урингани ҳақида ёзган эди.

Бундан ташқари унинг, қаллоблик йўли билан ўз ўрнига одам ишлатгани ҳақидаги фактлар очиқланмоқда.

Элтуз мухбирига жумладан, Scandiya отелида Рахмат Ақилов номидан бир ўзбекистонлик бир неча йил ишлагани хақидаги маълумотлар келиб тушган.

Отел маъмурияти “бу хизмат” учун Ақиловга, жами 360 минг крон (40 минг доллар атрофида) иш ҳақи тўлагани ҳақида билдирган.

7 апрел куни, Рахмат Оқилов юк машинасида Стокголм марказий кўчаси Дроттнинггатанда бир неча одамни босиб кетган ва Åhlens cавдо маркази биносига бориб урилган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра тўрт нафар одам, жумладан 11 яшар қизалоқ ҳалок бўлган, 15 одам жароҳатланган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 март 2018
1972 йилда Ўзбекистон мустақиллигини талаб қилувчи уюшма тузгани, Совет Иттифоқига қарши курашгани учун КГБ тарафидан қамоққа ташланган Миртемир Мирабдуллаев ...
26 декабр 2018
Кечган йилда Ўзбекистон табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини оширди, бироқ бундан ўзбек халқи рўшнолик кўрмади. 2018 йил бошидан “Ўзбекнефтгаз” ...
15 октябр 2018
Жиззах вилоятининг Дўстлик ва Арнасой тумани бозорлари ёпиб қўйилди. Бозорларнинг дарвозалари фақат кечки 17:00да очилмоқда. Бозор қоровулларининг билдиришича, “катталар” ...
11 ноябр 2017
Жиззахлик Маҳкам Жўраева 18 октябрь куни “Жаслиқ” қамоқхонасида жазо муддатини ўтаётган ўғли Фурқат Жўраевни кўргани борганида уни БМТнинг инсон ...
Блоглар
3 июн 2019
28 май куни Тошкентда ўтган конференцияда президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ...
23 май 2019
Лас-Вегас – гуноҳлар шаҳри. Аҳолиси ярим миллион, даромади казино ва қимордан келадиган бу шаҳарда бир ...
16 май 2019
Ҳақиқатга қайси томонидан қарасанг ҳам бир хил кўринади, дейишади. Маҳмуд Ражаб -шоир, ёзувчи, шу миллатнинг ...