Cатира
16 январ 2018

Бабаян футболчиларни сотиш учун ҳужжат сохталаштиришда айбланди

15 январь куни Ўзбекистон футбол федерацияси ижроқўми қарорига кўра, Самвел Бабаян «футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан умрбод» четлаштирилди.

Жумладан, ЎФФ расмий сайти «Пахтакор» жамоаси бош мураббийи бўлган Самвел Бабаяннинг футболчилар билан 2018 йил охиригача тузилган шартномаларни 2017 йил қилиб «ўзгартиргани» ҳақида ёзди.

ЎФФга кўра, Бабаяннинг бундан мақсади – йил сўнггида эркин ўйинчиларга айланадиган футболчиларни «ҳорижий клубларга сотиш» бўлган.

Шунингдек, Бабаяннинг миллий жамоани носоғлом ҳолатга келтиргани, футболчиларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани, тажрибали мутахассислар тавсияларини ҳисобга олмагани қайд этилади.

Шу боис, 2018 йилги жаҳон чемпионатига саралаш ўйинларида ўзбек миллий жамоаси даражаси кескин тушиб кетган.

Самвел Бабаяннинг «бу каби нохолис фаолияти миллионлар ўйини бўлган футболга нисбатан халқнинг норозилигига сабаб бўлди», дея ёзади ЎФФ сайти.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 май 2016
Апрель ойида ҳам Ўзбекистон телеканаллари «оқил ва доно юртбоши раҳнамолигида фаровон ва бахтли ҳаёт кечираётган, мислсиз ютуқларни қўлга киритган ...
24 март 2017
24 март куни таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева Тошкент шаҳар руҳий шифохонасидан озод этилди. У мажбурий даволанишда 23 кун ...
20 июн 2024
Кейинги кунларда Элтуз томонидан қўйилган ҳар бир материалга, ўзини дин ҳимоячиси дея ҳисобловчилар номидан ҳақоратли коментлар қўйилиши авж олган. ...
26 май 2016
Тошкент марказидаги Космонавтлар хиёбонида яшовчи SH Kuryazova кабель ва йўлдош антенналар симлари узиб ташланганидан ёзғирди. У Фейсбукда ўз ҳасратини ...
Блоглар
14 июл 2025
Рассом оға доим боласини ўрис боғча ва мактабга берганларни қоралайди. Бу фикрга тўлиқ қўшиламан. Доим ...
18 июн 2025
«Ўзбекча фикрлаш»ни мусорга отвормасак дунëга разил бўлишда давом этамиз.Нима ўзи «Ўзбекча фикрлаш»?Масалан Ўзбекистон қонунида «жинс ...
16 июн 2025
Театр замон юзига кўзгу тутиши керак. Лекин ўзбек театри буни эплай олмаяпти. Драма ëзадиган бирорта ...