Асосий мавзулар
29 январ 2019

Президентпараст ёшлар уйсиз қолмоқда

Марҳум президент Ислом Каримовнинг суянгани уни салкам пайғамбар ўрнида кўрган ёшлар ва қариялар эди.

У бир парча нон учун хорижга чиқиб кетганларни “дангасалар” деб ҳақоратлаганида ҳам шулар унга қарсакбозлик қилганди.

Ўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганида “президентимиз ўлмаган, бу гапларни ғаламислар тарқатяпти”, деганлар, ижтимоий тармоқларда гўёки ўликни тирилтиришга бел боғлаганлар ҳам шу ўзимизнинг ёшларимиз эди.

Унга қарши гапирганларнинг “пешонасини ўриб ёриш”га тайёр ана шундай ҳайбаракаллачи ёшларнинг бир гуруҳи бугун президент ваъда қилган уйни ололмай, овораи сарсон бўлиб юрибди.

Бу йигит-қизлар Ўзбекистон ёшлари иттифоқи ташкилоти, яъни янги президент аввалги давлат раҳбарига ҳаддан зиёд кўнгли суст кетган “Камолот”нинг ўрнига ташкил этган уюшманинг аъзолари.

Садоқати ва режимни мустаҳкамлашдаги хизматлари эвазига Ислом Каримов ҳукумати 2014 йилда уларнинг 630 нафарига Тошкентнинг Сергели туманидан уй-жой бериш ҳақида қарор қабул қилган.

Кейинчалик бу қарор янги президент имзолаган бошқа бир ҳужжат билан мустаҳкамланган бўлса-да, улар ҳамон уй-жойсиз қолмоқда.

Матбуотда тарқатилаётган хабарлардан маълум бўлишича, бу ёш оилаларнинг муаммосини ҳатто мамлакат ёшларининг кўп йиллик етакчиси Қаҳрамон Қуронбоев ҳам ёки ҳал қила олмаяпти, ёки ҳал қилишдан қочиб юрибди.

Мусофир юртда уй-жойсиз юриш ҳақиқатда жуда мушкул. Буни бошига тушганлар чуқур ҳис қилади. Ҳар кимнинг ҳам ўз бошпанаси бўлсин.

Собиқ “камолот”чи ёшларнинг уй масаласида матбуотда айтган гапларини ўқиб, бир жиҳатга эътибор қаратдим.

Мақола бу ёшларнинг “президентимиз, президентимиз”, деган гаплари билан тўла. Бирортаси “ватанимиз”, демаяпти.

Муаммоси ечимини топишга ҳам президентни қалқон қиляпти. “Кадрларимиз руҳлантирилмаса, яна чет элга чиқиб кетишлар бошланади”, деган дағдағага ўхшаган иддао ҳам бор гапларида.

Фақат президент, президент, деб эмас, олган уйим халқимга, ватанимга кўпроқ хизмат қилишимга асқатади”, деб айтинглар сизлар ҳам!

Одамлар сизларнинг тимсолингизда ўша Каримов маддоҳларини кўришдан безиб қолган. Қолаверса, бугунги президент сизлардан маддоҳликни эмас, халққа хизмат қилишни сўраяпти.

Сиз эса ҳалиям эски одатингиздан воз кечадиганга ўхшамайсиз. Ўша уйлар учун берилган сертификатларни бекор қилиб, уларни ҳеч бўлмаганда ҳақиқий илм йўлида бир иш қилаётган тенгдошларингизга бериш керак, дегим келади.

Лекин, начора, сизлар ҳам шу халқнинг фарзандларисизлар. Бошпанасизликдан худо сақласин.

Сизларга аталган уйлар ўзларингизга насиб қилсин. Лекин эски одатингизни ташланг…

Сардор Азим
Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 май 2016
Тинчлик ва хотиржамлик ҳар қандай эзгу ишларнинг дебочаси эканини ҳеч ким инкор этмайди. Лекин айнан шу эзгуликлар ортида аслида ...
27 апрел 2017
Президент Мирзиёевнинг табиий газни сотишни хусусий операторларга ўтказишга оид ҳужжатни имзолаши ортидан, ўзбек матбуотида бу қарорни олқишловчи материаллар пайдо ...
23 сентябр 2019
Ўзбекистон «Эрк» демократик партияси аъзоси, шоир ва журналист Маҳмуд Ражаб адолат истаб 22 сентябрь куни Хоразмдан Тошкентга қараб йўлга ...
10 июл 2019
Муҳаммад Солиҳ шоир ва сиёсатчи. 1949 йил 20 декабрда Хоразмнинг Урганч туманида дунёга келган. Тошкент давлат университетининг журналистика факультети ...
Блоглар
28 ноябр 2023
СССРни алқашга қаратилган, коммунистик руҳда суратга олинган кинолар Ўзбекфильм архивида жуда кўп. Гўёки Россия босиб ...
23 ноябр 2023
Янги Ўзбекистонда жамият иккига бўлинган: Бир бири устидан ëзадиганлар ва пул бериб, бировнинг устидан ëздирадиганларга. ...
15 ноябр 2023
Тармоқ, яъни социал медиа ўзбек сегментида кузатишларимга кўра хотин-қизлар орасида ашаддий диний фанатизмга мойиллик кучли. ...