Асосий мавзулар
17 октябр 2020

Газчи қарздорлиги сўндирилмаган уй эгаси томонидан ўлдирилди

Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманидаги “Дўстлик” МФЙда яшовчи 29 ёшли Фарруҳ Каримжонов уйига қарздорликни сўндиришни сўраб келган туман газ идораси ходими 50 ёшли Қаҳрамон Шомуродовни пичоқлади. 

Айбланувчининг ИИБ вакилларига билдиришича, 9 октябрь куни 18:00 атрофида туман газ корхонаси ходими унинг уйига келади. Газдан қарзи борлигини, уни сўндириши зарурлигини айтади. 

Ўртада келишмовчилик пайдо бўлади. Икки томон ярим соатдан ошиқроқ давомида тортишади. Ёнида пичоғи бўлган Фарруҳ Каримжонов совуқ қурол билан газ корхонаси ходимини дастлаб қўрқитмоқчи бўлади. 

Бироқ шаштидан қайтмаган Қаҳрамон Шомуродовга кетма-кет пичоқ санчади. Юз, елка ва қорин қисмидан оғир жароҳат олган газчи воқеа жойида вафот этади.

“Элтуз” мухбири марҳумнинг яқинлари билан боғланди. Айбланувчи билан боғланиш имкони бўлмади.

Марҳумнинг рафиқаси улар асли Навоий вилояти Нурота туманидан бўлиб, Сирдарёга кўчиб келганидан буён эри туман газ идорасида ишлаётганини маълум қилди. Шу вақтгача эрида иш юзасидан пичоқланиш ҳолати кузатилмаган. 

Марҳумнинг рақифаси эри бир-икки бор қарздорлиги бўлган фуқаролар томонидан калтакланганини айтди. У тўрт фарзанди борлигини, эрининг вафотидан сўнг оиласида моддий, маънавий қийинчилик бўлишини маълум қилди. 

Сирдарё тумани ИИБга яқин мулозимнинг билдиришича, воқеа юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Суд-экспертиза ишлари бўйича дастлабки хулоса олинган. 

Тўпланган маълумотлар асосида гумонланувчи Фарруҳ Каримжоновга Жиноят кодексининг 97-моддаси, яъни қасддан одам ўлдириш айби қўйилган. 

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 октябр 2016
Сўнгги олинган хабарга кўра бир неча соат бурун ўзбек миршаблари икки нафар французни қўйиб юборишган. Кейин ҳуқуқ ҳимоячиси Елена ...
2 март 2017
1 март куни журналист Жамшид Каримов рухий ҳастахонадан озод қилинди. 49 яшар Жамшид ўтган йили ўлган Ўзбекистон президенти Ислом ...
26 феврал 2020
25 февраль куни Гулнора Каримованинг Лондонда яшаëтган қизи Instagram саҳифасида онасидан президент Мирзиеевга йўлланган мактубни жойлаштирди.  Мактубда Каримова Ғарб ...
4 март 2022
Таниқли америкалик рус иқтисодчисининг башоратлари.Тез орада россияликлар кундалик эҳтиёж моллар танқислигига рўбарў бўла бошлашади.Россия иқтисодиёти жаҳон савдосига қаттиқ мослашган. ...
Блоглар
23 май 2023
Дин ишлари қўмитаси “ҳажга юбораман” деган «апрслар» гапига ишонманглар, деб, “лўхлар”ни огохлантирди. Аммо лўх ва ...
22 май 2023
Ўзбекистоннинг ўрисқул ҳукумати яна бир санкцияга тушган Украинага қарши уруш айбдорини Тошкентга чақириб сийлади. Украинадаги ...
20 май 2023
Элтузнинг душман эмас балки дўст эканлигини энг биринчи англаб тушуниб етган илк расмий киши бу ...