Асосий мавзулар
22 декабр 2021

Фарғонада туғруқхона тўлғоқ тутган аёлни қабул қилмади

Декабрь ойи ўрталарида интернетда Фарғона вилояти туғруқхонасига келган туғроқ ҳолатидаги аёл пропискаси бошқа жойда бўлгани сабабли шифокорлар томонидан қабул қилинмагани иддао қилинган видео тарқалди.

Унда кўринишича, тўлғоқ азобидан қийналаётган аёл оғриққа чидолмай, яқинлари билан биргаликда туғруқхона йўлагида шифокорлар билан тортишмоқда.

Маълум бўлишича, туғиш пайти яқин қолган ҳомиладор аёл оиласи билан туғруқхонага келади ва бош шифокор уларни қабул қилмасдан, яшаш жойига кўра белгиланган шифохонага боришини айтади. Аёлнинг тўлғоғи келгани унинг дардли овозидан билинади.

Шифокор ҳомиладор аёлнинг чорасиз эри жараённи видеотасвирга олаётганини кўриб, олдидаги ходимларига буюради: “Хотинларнинг олдига кирмасин у. Олинг қўлидан, ненормальный, сумасшедший. Телефонидан (видеони) ўчирмагунича чиқарманг”.  

Шифокор беморни қабул қилиш ўрнига уларни ҳайдаб солиш мақсадида “ички ишлар ходимларини чақиринглар”, дея бир неча маротаба такрорлаганини эшитиш мумкин. У туғруқ ҳолатидаги аёлга ёрдам кўрсатиш ўрнига унга чиқиш эшигини кўрсатиб судрайди.

Тўлғоқ оғриғидан азобланаётган аёлини шифокор судраётганини кўрган турмуш ўртоғи унга қаршилик кўрсатгач, уни врач “ҳароми, тегма, эрим буни билса, сени нима қилишини биласанми”, дея ҳақорат қилади.

Ҳомиладор аёлнинг қариндошларига кўра, шанба куни кечқурун келинининг тўлғоғи бошланган. Оила аъзолари тез тиббий ёрдам чақирган ва у вилоят туғруқхонасига олиб борилган.

Врачлар аёлни текширувдан ўтказиб, ҳали туғишга тайёрмаслигини айтиб, уларга қарашли бўлмаган бошқа ҳудуддан келгани сабабли қабул қилмайди. Аёлнинг аҳволи оғирлиги сабабли яқинлари тез тиббий ёрдамда бошқа шифохонага олиб бориш учун ёрдам сўрайди. Аммо буни ҳам рад этишади.

Шифокорлар уларга қўпол муомала қилади ва бу туғруқхонада ётиш учун айрим тўловлар борлиги, ундан кўра ўз ҳудудига боришса, ҳаммаси бепул бўлишини айтишади. Аммо ҳомиладор аёл қаттиқ оғриқдан қийналаётган эди. Шу сабабли унга ёрдам беришлари керак эди.

Навбатчи врач уларни бош врачнинг олдига юборади. Видеода бош врач улардан пул тўлашини талаб қилиб, ҳақоратлайди. Шунда улар бош врачдан туғиш ҳолатидаги аёлни шифохонага қабул қилмаётганининг сабабини ёзма равишда тушунтиришни талаб қилишади.

Аммо у буни рад қилгач, аёлнинг чорасиз қолган яқинлари жараённи тасвирга ола бошлагач, бош шифокор жазавага тушиб, бақиришни бошлайди, ҳақорат қилади. Беморни олиб чиқиб кетишларини айтади.

Уларнинг тасвирга олаётганини кўриб, қаршилик қилишга уринади. Аммо тўхтата олмагач, беморни шу туғруқхонада туғдиришга қарор қилади. Бироқ қариндошлар унга энди ишонмайди, қасддан ёмонлик қилишидан хавфсираб, тез тиббий ёрдам машинасида (баъзи маълумотларга кўра, ўзларининг шахсий машинасида) зудлик билан Фарғона тумани туғруқхонасига олиб боришгач, аёлнинг кўзи ёрийди.

Беморнинг қариндоши Фарғона вилояти туғруқхонасида уларга қўпол муомала қилиб, тегишли тиббий ёрдам кўрсатмаган шифокорларга қонуний чора кўрилишини сўраб мурожаат этган. 

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 январ 2017
Ўзбекистон ватандоши 35 яшар Гулсанам Й. ва 28 ёшдаги Ҳакима К. Фатхия туманидаги автопаркда бир кеча учун 200 лира ...
20 апрел 2017
Таниқли журналистлар Шуҳрат, Қудрат ва Хурмат Бобожоновларнинг Урганч туманида яшовчи онаси Шукуржон Мадраҳимованинг айтишича, у 18 апрел куни ўз ...
11 октябр 2018
Москванинг Тверь тумани суди 24 октябрда Ислом Каримовнинг биринчи хотинидан бўлган ўғли 52 яшар Пётр Каримовнинг «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ...
11 апрел 2021
Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Рустам Қосимовни ишдан “шарманда қилиб” ҳайдади. ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...