Асосий мавзулар
16 феврал 2023

1999 йил Тошкентни ларзага солган 16 февраль портлашлари

1999 йилнинг 16 февралида Тошкентнинг беш жойида кетма кет портлашлар юз берди. Аввалига Вазирлар Маҳкамаси биноси олдида бомба ўрнатилган машина портлади. Ўша куни 1998 йил якунларига бағишланган йиғилиш бўлиши керак эди.

Расмийларга кўра, портлаш президент Каримов келишига 10 дақиқа қолганда содир бўлган. Шундан сўнг ИИВ, Миллий банк, собиқ «Искра» кинотеатри ва Яккасарой туманидаги ҳовлида портлашлар юз берди.

Расмий маълумотларда 16 киши ҳалок бўлгани 100 дан ортиқ одам жароҳатланги айтиади. Портлашлар теракт ва Президент Каримовнинг азиз жонига суиқасд дея тақдим қилинди.
Портлашлар ортидан ҳибсга олишларнинг янги тўлқини бошланиб кетган. Ҳукумат портлашда Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ва Эрк Демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳни айблаб чиқди

2003 йил ноябрида портлаш гувоҳларидан Зайниддин Асқаров «Эрк» раҳбарининг портлашларга алоқаси йўқлиги, ўзининг маҳкамада ёлғон гувоҳлик беришга мажбурланганини айтган эди.
«Элтуз» мухбири билан суҳбатлашган журналист Паҳлавон Содиқ биринчи марта Асқаров журналистларга берган интервьюнинг парда орти сирлари ҳақида гапириб берди.

2003 йили Би-Би-Си, «Озодлик» ва «Америка овози» журналистларига берган интервьюсида воқеанинг асосий гувоҳи Зайниддин Асқаров, жумладан, бундай дейди:

«Муҳаммад Солиҳнинг, Аллоҳга қасам ичиб айтаман бу гапимни, умуман террорга алоқаси йўқ. Мен демократ ҳам эмасман. У одамни яхши кўриш, ёмон кўриш мақсадим ҳам йўқ. Холисона баҳо бераман – ҳеч қандай алоқаси йўқ!

Бу бизнинг сиёсий кўрлигимиз, Зокир Алматовга ишонганимиз натижаси, холос».

Воқеадан сўнг МХХнинг бир неча ходими ишдан кетгани, шунингдек, куч ишлатар тизимларнинг халқаро матбуот билан ораси очиқ бўлганини билдираркан, Паҳлавон Содиқ яна муҳим бир деталга эътибор қаратади:

«Нимагадир ўша куни «Озодлик» ва «Америка овози» Зайниддин айнан ўша баёнотни МХХ ходими чекиш учун ташқарига чиқиб кетган пайти айтган эди, дея талқин қилган.

Ундан кейинги айни суҳбат тилга олинган мақолаларда ҳам МХХ ходими ташқарига чиққан пайтда Асқаров Муҳаммад Солиҳ ҳақида баёнот берди, деган нотўғри, мутлақо нотўғри талқин бор!

Мен юз фоиз ишонч билан айтаман, Зайниддин Асқаров ўша суҳбатнинг энг кульминациясида, Муҳаммад Солиҳ ҳақида баёнот берган пайтида ҳали ўтирганди МХХ ходими бизнинг ёнимизда.

Фақат ўша баёнотдан кейин МХХ ходими ташқарига чиқди ва, назаримда, раҳбарият билан маслаҳатлашиш учун чиқди.

Орадан 10 дақиқа ўтди ё ўтмади, МХХ ходими қайтиб кириб, дарҳол суҳбатимизни тўхтатишни талаб қилди…».

 Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 апрел 2016
Швейцариянинг дунёга машҳур «Piaget» қўл соатлари ишлаб чиқарувчи компанияси, Самарқанд вилоятида жойлашган Темурийлар тарихига оид бўлган, «Регистон» майдонининг тасвири ...
23 август 2018
«2000 йилларда, зоналарда хизмат қилаётган мелиса ходимлари ҳам аранг рўзғор тебратишаётгани, бунинг оқибатида Каримов олиб бораётган сиёсатга норози эканликлари ...
25 март 2017
Доллар нархи ошиши билан айниқcа картошканинг нархи ошгани одамларнинг норозиликларига сабаб бўлмоқда.
2 январ 2019
Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 апрелидан  Вазирлар Маҳкамасининг 847-сонли қарори билан мобил гўшакларини рўйхатга олиш бошланади. Қарорга кўра, рўйхатга киритилмаган телефонларни ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...