Асосий мавзулар
17 август 2021

Президентни танқид қилган Валижон Калонов икки кундан буён сўроқда

Президентни танқид қилган Валижон Калонов икки кундан буён сўроқда 

Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги “Тараққиёт” МФЙда яшовчи 52 ёшли Валижон Калонов 15 август эрталаб вилоят ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ушлаб кетилган. 

У бунгача ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон тараққиётидаги тўсиқлар, сайлов ва мамлакат раҳбари имижи ҳақидаги шахсий фикрлари ва мулоҳазалари билан чиқишлар қилган. У чиқишларидан бирида президент Шавкат Мирзиёевдан сайловда қатнашмасликни, мамлакатни тарк этишини сўраган.

“Элтуз” мухбири ҳолатни ўрганиш мақсадида Жиззах вилояти ИИБ ва Калоновнинг яқинлари билан боғланди.

“Укам 15 август куни кечки соат 21 ларда Жиззах ИИБга келиб, нарсаларини олиб кетишимни сўради, – деди Алижон Калонов. – Дарров етиб бордим. Аммо у билан кўришиш имкони бўлмади. Терговчини ташқарига чақиришни талаб қилдим. Кутиш жойидаги ходимлар буни ҳам рад этиб, менга ортиқча изоҳ ҳам бериб ўтирмади. 

Нарсаларини ҳам тўлиқ бермади. Кийимларини берди, холос. Унинг ёнида пули, “Виза” картаси ва иккита планшети бўлган. Уларни бермади. Маълум қилишича, укам Жиноят кодекси 158 ва 244-моддаларининг турли бандлари билан айбланиб, сўроқ қилинаётган эмиш”.

Жиззах вилояти ИИБ вакили “Элтуз” мухбирига Валижон Калоновнинг сўроқда эканини тасдиқлади. Бироқ қўшимча маълумот бера олмаслигини, тергов жараёнлари давом этаётганини айтди. Фуқаронинг терговга дахлсиз нарсалари яқинларига қайтарилгани, тергов жараёнлари тугагач, бошқа буюмлар ҳам қайтарилишини маълум қилди.

Калонов ижтимоий тармоқлардаги мурожаатларида унга бу каби тақиқлар кўп бўлаётганини айтиб ўтган.

У чиқишларидан бирида Ислом Каримовни ўғри ва ёлғончи дегани учун 2013 йилда руҳий касалликлар шифохонасига тиқилиб, 15 кундан сўнг чиқариб юборилганини билдирганди. 

2020 йилда блогер Улуғбек Ашурнинг ютуб каналида Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга сотилгани мазмунидаги интервьюси кўп ўтмай ўчириб ташланган ва бунда ҳам президент одамларининг қўли борлигини иддао қилганди.

2020 йил ноябрида Калонов томонидан Жиззах вилояти паспорт столига топширилган паспорти ҳали ҳам қайтариб берилмаган. Унинг акаси “Элтуз” билан суҳбатда бунда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармаси ходимларининг қўли борлигини таъкидлади.

“Укамнинг паспорти ўн кун ичида тайёр бўлган, – деди Алижон Калонов. – Паспорт столи ходимларидан ҳужжатни сўрасак, бизга ҳужжатни вақтинча бермаслик топширилган, деди. Сўнг ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармасига бордим.

“Мулозим менга: “Укангиз паспортни олса, яна четга кетади. Кейин уни тўхтатиб бўлмайди, ҳар нарса деб Ўзбекистонни, президентимизни обрўсизлантиради”, деди. 

Менимча, сайловгача паспортини ҳам беришмаса керак. Ҳаёти ҳам алғов-далғов бўлиб кетди. Оиласи, икки ўғли, икки қизи Қозоғистонда. Булар эса унинг йўлини боғлаб қўйган”.

Валижон Камоловнинг паспорти масаласида ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармаси ва паспорт столи ходимлари билан боғланиб бўлмади.

Тағин ўқинг
8 сентябр 2017
8 сентябр куни, эрталабдан автобуслар колоннаси Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл шаҳри мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасалари ва тиббиёт ходимларини оммавий тарзда ...
24 июн 2022
Мана яна хафта айланиб, сиз билан юзма юзман. Ҳафта ичида бутун  тараққийпарвар дунë Россия босқинига қарши мардонавор курашиб ўз ...
18 март 2020
(Ҳикоямас, бўлгани…) Эргаш ўлипти…Ўзбекистонда ҳамма коронавирус ваҳмаси-ю, бозор давраси ташвишида… Гўёки оч қолиб кетгудек. Мен эса баҳорнинг илиқ тунларида ...
17 апрел 2019
Рассом Кирпи Eltuz.com
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...